малакаси жуда юқори бўлиши зарур. Амалда эса кадрлар
малакасининг пастлиги таълимнинг бу туридан фойдаланишга
имкон бермайди.
Ўз навбатида зарур ва амалдаги малака ўртасида зиддият юзага
келади. Бутун дунѐда масофадан ўқитишнинг тобора кенг миқѐсда
тарқалиши қатор объектив ва
субъектив сабаблар билан
белгиланади. Яъни:
1) масофадан ўқитиш мулоқот доирасини анча кенгайтириш;
2) таълим олувчи ва таълим берувчи ўзаро таъсирининг
“мослашувчан” инфратузилмасини яратиш;
3) зарур ахборотларни излаш, қайта ишлаш ва улардан
фойдаланиш;
4) таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш;
5) бўлажак мутахассиснинг касбий лаѐқатини шаклланти-
ришга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш.
Айни вақтда
таълим олувчиларнинг шахсий, касбий
хусусиятларида сифат ва миқдор йўқотишларга йўл қўймасдан
туриб, ўқитиш жараѐнини қандай қилиб энг мақбул тарзда ташкил
этиш мумкин деган масала қўйилмоқда.
Қуйидаги вазифаларнинг ижобий ҳал қилиниши юқорида қайд
этилган саволнинг энг мақбул ечими бўла олади:
-
ўқитиш метод ва усулларини индивидуаллаштириш,
интеллектуаллаштириш;
-
ижодий қабул қилиш ва ўқув-методик материални
самарали ўзлаштириш;
-
дидактик воситаларнинг таълим жараѐни иштирокчилари
ўртасида фаол мулоқотни шакллантиришга хизмат қилиши;
-
таълим олувчиларнинг билиш қобилиятини ривожлан-
тириш.
Ушбу талабларни бажариш АКТ воситасида ўқитиш жараѐни-
нинг вариативлигига эришиш ва таълимнинг индивидуал шаклини
ривожлантиришга кенг имкон беради. Замон АКТ таълим
олувчилар, шу
жумладан, қайта тайѐрлаш ва малака ошириш
курслари тингловчилари ўрганиладиган ҳар бир ўқув модулини
мураккаблик даражасига кўра танлаш, улар ўзларининг қизиқиш
ва касбий ривожланиш режаларига мувофиқ ижодий ўрганишга
имкон беради. Индивидуал таълимни режалаштириш, аттестация
ҳамда академик сафарбарлик масофавий ўқитиш жараѐнининг
асоси сифатида талқин этилади. Мутахассислар тайѐрлашнинг
89
шахсий-фаолиятли концепцияси таълимни ноѐб, иқтидорли
шахсни ривожлантириш жараѐни сифатида қарашга, таълимнинг
нафақат ўқитиладиган модул мазмунига,
балки шахснинг
ривожланиш мантиқига мувофиқ ташкил этилишига имкон беради.
Баѐн этилганларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, таълим
ислоҳотининг ҳозирги босқичида ўқитишнинг янги технологияси
– масофадан ўқитиш тизими (МЎТ) учун қулай шарт-шароитлар
яратилди.
“Масофадан ўқитиш” тушунчаси турлича талқин этилади,
таърифланади. Бу ҳол бевосита масофадан ўқитишнинг асосий
элементлари тадрижий такомили (эволюцияси) билан узвий
боғлиқ. Мазкур таълим тури ривожланишининг ҳар бир босқичида
тасаввурлар қайд этиб борилади. Бинобарин, масофадан
ўқитишнинг вазифалари ва таърифларига ҳар хил нуқтаи назардан
ѐндошиш мумкин. Бунда масофадан ўқитишнинг ривожланиш
босқичлари асос қилиб олинади.
Америка Муниципал коллежлар
уюшмасининг эътироф
этишича, “масофадан ўқитиш – таълим ҳизматларини тарқатиш ва
етказиш жараѐнининг ўқув хонаси, бино ѐки марказидан
ташқарида ѐки бошқа ўқув хонаси, бино ва марказида видео,
аудио, компьютер, мультимедиа коммуникациялари ѐки таълим
хизматларини етказишнинг бирор бошқа, масалан: анъанавий
усулларини биргаликда қўллаган ҳолда таълим ресурсларидан
фойдаланиш имкониятларига эгалиги” саналади. Бошқа бир –
Америка Масофадан ўқитиш кенгаши эса масофадан ўқитишни
тингловчиларнинг мустақил ўрганиши учун мўлжалланиб, маълум
изчиллик, мантиқий асосланган асосида тақдим этилган ўқув
материалларини таълим муассасасида қайд этиш ва ўқитиш” дея
таърифлайди. Зеро, дарсдан кейин
малака ошириш курсларининг
тингловчилари факс, почта ѐки компьютер ѐрдамида педагогларга
назорат-синов ишларининг ишланмалари, лойиҳаларни юборади.
Текширилган назорат ишлари “қайтар алоқа” тамойилига мувофиқ
талабага қайтариб юборилади. Бунинг натижасида шахслараро
муносабат – “педагог-таълим олувчи” алоқаси ўрнатилади.
Россиялик олимларнинг фикрига кўра, “масофадан ўқитиш –
таълим олиш шаклларидан бири бўлиб, таълим жараѐнида
компьютерлар, телекоммуникацион технологияларга асосланган
ҳолда ўқитишнинг энг самарали анъанавий ва инновацион
усуллари, воситалар ва шаклларидан фойдаланишдир”.
90
Масофадан ўқитиш тингловчилар ва педагогларнинг бир-
бирлари ҳамда ўқитиш воситалари билан ўзаро таъсирининг
мақсадга йўналтирилган интерфаол жараѐнидан иборат бўлиб,
бунда таълим жараѐни уларнинг географик фазовий жойлашишига
боғлиқ бўлмайди. Таълим жараѐни
кичик тизимлардан иборат,
яъни ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий
шакллари, назорат, ўқув-моддий, молиявий-иқтисодий, норматив-
ҳуқуқий ва маркетинг каби элементларни қамраб олган ўзига хос
педагогик тизимда кечади.
Масофадан ўқитиш ва таълим тушунчаларининг бошқа
талқинлари ҳам мавжуд бўлиб, улар мазкур тушунчаларга
нисбатан турлича ѐндошувлар мавжудлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: