Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

149 - САВОЛ
ИЧКИ МОТИВАЦИЯ – БУ ҚАНДАЙ 
ЖАРАЁН?
ЖАВОБ: Ички мотивация – ўқув жараёнини таълим олувчи 
учун ҳам асосий ҳаракатлантирувчи кучга, эҳтиёжга айланиш 
истагининг шаклланиши.
КЎРСАТМА: Таълим олувчилардаги ички мотивацияни шакл-
лантиришда унга мос бўлган муайян эҳтиёжларни қондириши 
билан боғлиқ фаолиятни доимо ҳисобга олиб бориш керак. 
150 - САВОЛ: КИТОБ – БУ ҚАНДАЙ АДАБИЁТ?
ЖАВОБ: Китоб – ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни 
сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий-эстетик 
қарашларни шакллантириш воситаси; билимларнинг тарғибот ва 
тарбия қуроли; бадиий ва илмий асар ҳамда ижтимоий адабиёт. 
Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсиясига кўра ҳажми 48 
саҳифадан кам бўлмаган, тобоқлаб тикилган нодавлат нашрни 
шартли равишда китоб дейиш қабул қилинган. 
КЎРСАТМА: Китоб – бу бебаҳо хазина. Демак, китоб билан
мустақил ишлаш ҳам таълим олувчининг интеллектуал сало-
ҳиятини юксалтиришда бебаҳо хазина бўлади. Шунинг учун ҳар 
қандай тадқиқотчи улардан фойдаланишнинг самарали йўлларини 
англаган бўлиши керак. Бунга сабаб, бу таълим олувчиларнинг 
нафақат тайёр билимларини ўзлаштиришни ва хотирада сақлаб 
қолишни, балки мустақил равишда ҳаракатларни бажариш 


116 
маҳорати ва кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган 
фаолиятни таъминлашга қаратилган жараён. 
151 - САВОЛ: КОМПЛЕКС – БУ ҚАНДАЙ МАЖМУА?
ЖАВОБ: Комплекс – муайян мақсад сари тўпланган ҳодисалар 
ва предметларнинг мажмуаси. У бир бутунликни ташкил этувчи 
ҳодисалар ва предметлар мажмуасидан иборат. 
Мақсади: Муаммо ечимига ёппасига ҳаракат қилишни 
ўргатиш. 
Вазифалари: оммавий ечим топишга эришиш; ҳодиса ва 
жараёнларни ўрганишга бир бутунликда қарашга бўлган 
ҳаракатларни амалга ошириш. 
Комплекснинг таълим-тарбиядаги роли ва ўрни беқиёс, чунки 
улар ёрдамида манба тўлиқ татбиқ этилади ва умумлашган хулоса 
чиқариш имконияти кафолатланади ҳамда таълим-тарбия 
натижасини баҳолаш имкониятига катта ёрдам кўрсатади. 
Комплекс манбани ёппасига ўрганиш лозим бўлганда 
қўлланилиб, умумлашган хулосалар чиқариш соҳасига тегишли. 
Кўпинча улар натижалари методологик асосдаги натижаларда 
намоён бўлади. 
Комплекс манбаларни ёппасига батафсил ўрганишга бўлган 
ҳамма ҳаракатларда фойдаланиб борилаверади ва ҳар томонлама 
асосланган асосланган натижани қўлга киритишга ёрдам беради.
КЎРСАТМА: Ҳозирги пайтда таълимни технологиялашти-
ришга, инновациялаштиришга эътибор кучайганлиги сабабли 
таълим самарадорлигини аниқлашга ҳам комплекс ёндашувлар 
бўлмоқда ёки бир хил муаммонинг ечимини топишда турли хил 
ёндашувлар қилинмоқда, яъни бир хил масалани ечиш учун турли 
усуллар таклиф қилинмоқда. Шунинг учун бу усулларнинг 
тадқиқот муаммоси, мақсад-вазифалари, ишчи фарази ва айниқса, 
тажриба-синов ишларининг босқичларига нисбатан муно-
сабатлари, имкониятлари ва афзалликлари ўрганиб чиқилиши 
керак. Ушбу ўрганиш жараёнида белгиланган кўрсаткичларнинг 
табиати тадқиқот мазмунига мос келиши танланган услубга 
эквивалент услуб борлиги ва у мавжуд услублар ичида 


117 
режалаштирилган тадқиқотга энг муқобили эканлиги аниқланмоғи 
лозим.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish