Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

141 - САВОЛ
ИЛМИЙ УНВОН – БУ КИМЛАРГА 
БЕРИЛАДИГАН УНВОН?
ЖАВОБ: Илмий унвон – Олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва 
илмий тадқиқот институтлари илмий ходимларига бериладиган 
унвон. 
Ўзбекистонда олий ўқув юртларида доцент ва профессор, илмий 
тадқиқот муассасаларида катта илмий ходим, профессор илмий 
унвонлари жорий этилган. 
Профессор, доцент ва катта илмий ходим унвони илмий 
даражаси бўлган ва олий ўқув юртлари ёки илмий тадқиқот 
муассасасида педагогик ёки илмий тадқиқот ишларини бажариш 
жараёнида етарли малака кўрсатган шахсларга олий ўқув юртлари 


110 
ёки илмий тадқиқот институтлари илмий кенгашлари тавсиясига 
биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Олий Аттестация комиссияси томонидан берилади. 
КЎРСАТМА: Илмий, илмий-педагогик ходимларни тайёрлашда 
уларнинг маданий-маърифий, илмий-маънавий ва интеллектуал 
салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар 
яратиш ва уларнинг бу соҳадаги муваффақиятларини эътиборга 
олиш керак. 
142 - САВОЛ: 
ИЛМИЙ ХОДИМ – БУ ҚАНДАЙ МУ-
ТАХАССИС?
ЖАВОБ: Илмий ходим – илмий тадқиқот муассасалари ёки 
олий ўқув юртларида фаннинг бирор соҳаси бўйича тадқиқотлар 
олиб борувчи мутахассис. Ўзбекистонда катта илмий ходим 
унвони ва лавозими ҳамда кичик илмий ходим лавозими бор. 
Катта илмий ходим унвони фан доктори ва фалсафа доктори 
илмий даражасига эга, илмий ишлари эълон қилинган ва илмий 
тадқиқот муассасаларида мустақил илмий тадқиқот ишларини 
олиб борувчи шахсларга берилади. Бу унвонни талабгор ишлаб 
турган илмий муассаса илмий кенгаши тавсиясига кўра 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий 
Аттестация комиссияси томонидан берилади. 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот ишини олиб боришда уни нима 
учун олиб борилаётганлигини билиш ижодий фаолиятни самарали 
бўлишига олиб келади ва бу илмий ходимдаги ижодий фаолиятни 
янада маҳсулдор бўлишига туртки бўлади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish