537 - САВОЛ:
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ – БУ
ҚАНДАЙ ТИЗИМ?
ЖАВОБ: Янги педагогик технология – бу таълим мақсадларини
аниқлаб, ўқув жараёни режасини тузиб, уларни жорий этиш ёрдамида
361
таълим самарадорлигини оширувини таъминловчи ўқув жараёнининг
оптимал бошқарувини ўз ичига олган ягона тизимдир.
КЎРСАТМА: Илғор педагогик технологияни яратишда унинг
натижаси нимадан иборат эканлигини башорат қилинг (лойиҳа-
лаштиринг) ва шу асосда бу борадаги ижодий фаолиятингизни
мувофиқлаштиринг.
538 - САВОЛ:
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ
АФЗАЛЛИКЛАРИ НИМАДАН ИБОРАТ?
ЖАВОБ: Янги педагогик технологиянинг афзалликлари
қуйидагилардан иборат:
профессор - ўқитувчи ҳам, талаба ҳам қулай вазиятлардан
фойдаланиб тушунтириш ва тушуниш имкониятига эга бўлади;
талабаларнинг билим ва кўникмаларини эгаллаш самараси
ошади;
дарсни юқори савияда – сифатли олиб бориш учун шароит
яратилади;
ўқитишнинг энг прогрессив усулларидан фойдаланишга
имконият яратилади;
ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкорлигида нафақат ўзи учун
янги билимлар ўзлаштирилади, балки бунда талаба янгича
кашфиётлар яратиш оғушида бўлади;
мавзу мазмунини тўлиқ ўзлаштиришга имкон яратилади.
КЎРСАТМА: Янги педагогик технологияларда ҳам уларнинг
илмий-назарий асослари билан биргаликда амалий аҳамияти ҳам
эътиборга олинади. Шу сабабли ҳам уларни ишлаб чиққандан
кейин уларнинг амалиётда фойдаланишга яроқлилиги экспертиза
қилинади ва ишончилилиги асосланади.
539 - САВОЛ:
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ
МУҲИМ ХУСУСИЯТЛАРИ НИМАЛАРДАН
ИБОРАТ?
ЖАВОБ: Янги педагогик технологиянинг қуйидаги муҳим
хусусиятлари бор:
362
“Тизимли ёндашув” асосида таълим олувчининг ўқув -
билув фаолиятини ифодалайдаган таълим жараёнини лойи-
ҳалаштириш;
ўқитувчи томонидан ўз психологик билимларини,
педагогик мақсадни ҳаётга татбиқ этишга эришиш кўникма ва
малакаларига эга бўлиш;
таълим жараёнини олдиндан лойиҳалаш ва таълим олув-
чилар билан қайта ишлаб чиқиш;
таълим олувчилар имкониятларидан қониқиш мотиваци-
ясида ҳар дарсда ҳар томонлама фойдаланиш;
мустақил ўрганилаётган билимлар, тушунчалар, шакл-
ланаётган малакалар пайтида ўқитувчи томонидан таълим
олувчиларнинг роҳатланиши, ўйинларни ишлай билиши;
таълим мақсадининг реал (аниқ) бўлиши ва унинг
тузилиши, мазмунининг яхлитлиги ўзаро боғлиқлигига эришиш;
таълим жараёнида техник воситалар, кўргазмали қуроллар
ҳамда инсон салоҳиятининг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш;
таълим мақсадини эталон асосида таълим олувчиларнинг
кузатиладиган, ўлчанадиган ҳаракатлари шаклида ойдинлаш-
тириш;
таълим олувчининг фаоллигини оширишга эришиш;
ўқиш жараёнида рўй берадиган хатоларни аниқлаб, тузата
бориш (имконият борича таълим олувчилар ўзлари ўз хатоларини
индивидуал билиб, ўзлари коррекция(тузатиш) ишларини олиб
боришга эришиш);
таълим олувчилар муваффақиятларини белгиланган мезонлар-
га биноан тест вазифаларини бериб, диагностикалаш (ташхислаш);
таълимнинг режалаштирилган натижасига эришишнинг
кафолатланганлиги, самарадорлигининг юқорилиги ва шу кабилар.
КЎРСАТМА: Илмий педагогик ходимнинг маданий-
маърифий, илмий, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ҳар
томонлама рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ва бу
соҳадаги муваффақиятларини эътиборга олиш лозим.
363
Do'stlaringiz bilan baham: |