Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
273 - САВОЛ
АБСТРАКЦИЯ ДЕГАНДА НИМАНИ
ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Абстракция – илмий абстракциялаш усули – бу усул 
қаралаётган ҳодиса (жараён, предмет)нинг баъзан жиддий бўлмаган 
томонини хусусийдан узоқлашишда, яъни эътиборни умумийга жалб 
қилишда қўлланилади. 
Назарий илмий тадқиқот жараёнида тадқиқотчи фикран айрим 
хоссалар, хусусиятлар, алоқалар ва ўзаро боғланишларга таяниб 
охирида илмий абстракция бўлган илмий тушунча қонуният ва 
бошқа умумий қонуниятларни олади. Улар ҳар қандай фанни 
ўрганишда ва уни ривожлантиришда фундаментал асос бўлади. 
КЎРСАТМА: Ҳар қандай тадқиқотчи тадқиқот ишини олиб 
боришда тафаккур операциялари ва умумилмий тушунчаларни 
эътиборга олган ҳолда фаолият юритса олиб борилаётган тадқиқот 
ишининг мукаммаллиги таъминланиб борилади. 
 
274 - САВОЛ: 
АМАЛИЙЛИК 
ДЕГАНДА 
НИМАНИ
ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Амалийлик. Бу орқали тадқиқотни олиб боришдаги 
кутилаётган, режалаштирилган мақсадларни рўёбга чиқариш 
имконияти бўлган вазифалар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш 
ва улар асосида тажриба - синов ишларини режалаштириш ҳамда уни 
босқичма - босқич такомиллаштириш ва натижаларни мунтазам 
равишда таҳлил қилиб бориш масалалари ҳал қилиниб борилади. 
КЎРСАТМА: Педагогик илмий тадқиқот ишларида тажриба – 
синов ишларини олиб боришда ишчи гипотеза ва олинган натижа 
(оралиқ ва жорий) нинг амалийлигига эътибор бериб борилса, 
тадқиқот мақсадига етиб бориш кафолатланади. 
 
275 - САВОЛ: 
АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ – БУ ҚАНДАЙ 
ТАДҚИҚОТ? 
ЖАВОБ: Амалий (татбиқий) тадқиқот – бу мавжуд ишлаб 
чиқариш воситаларини ёки истеъмол предметларини такомил-
лаштириш ёки янгисини яратиш билан тавсифланади. 


209 
Унинг мақсади фундаментал тадқиқотда олинган билимни 
моддийлаштиришдан иборат. Бунда кўпроқ дедукция тадқиқот 
усулидан фойдаланилади ва бевосита муайян тадқиқот объекти 
билан иш кўради. Бу жараён ижтимоий соҳаларда инсон, жамоа, 
қатлам ва жамият билан иш кўрилса, техника соҳасида (ишлаб 
чиқариш соҳасида) эса тадқиқот объекти механизм, машина, 
технология ёки ташкилий структура, яъни “Сунъий” табиат билан иш 
олиб борилади. Тадқиқот ишини амалий йўналтирилганлик ва аниқ 
мақсадлигига амалий тадқиқотдан хоҳлаган мақсадни олишни катта 
эҳтимолини беради. 
КЎРСАТМА: Амалий тадқиқот натижаларини баҳолашда 
холислик, адолатлилик, одиллик ва ошкораликка қатъий эътибор 
бериш ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнини такомиллашти-
ришда, рақобатбардош замонавий мутахассисларни тайёрлашда 
самарали, яъни қаралаётган жараённи оптимал бошқаришда 
ростлагич сифатида фойдаланиш мумкин. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish