Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
269 - САВОЛ
ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИ ЯНГИ ҲУКМ 
ДЕЙИШ МУМКИНМИ? 
ЖАВОБ: Хулоса чиқариш – бу нарса ва ҳодисаларни ўрганиш 
натижасида ҳосил бўлган фикрлар (тушунчалар)нинг ўзаро 
мантиқий алоқадорлиги ва узвий боғланиши асосида ҳосил бўлган 
умумий янги ҳукм. 
Хулосалар турлари қуйидагилардан иборат: 
1. Индуктив хулоса чиқариш, яъни хусусий тасдиқлардан 
(ҳукмлардан) умумий тасдиқларга ўтиш; 
2. Дедуктив хулоса чиқариш, яъни умумий тасдиқлардан 
хусусий тасдиқларга ўтиш; 
3. Анологик хулоса чиқариш, яъни моделлаштириш ва 
уларнинг манбаини идентификация қилиши орқали хулосалаш. 
КЎРСАТМА: Хулоса чиқаришда энг аввало, шахсий 
тажриба ва кузатишлар, тадқиқотга оид эмперик маълумотлар, 
тадқиқот бўйича эришилган натижалар ҳисобга олиниши керак 
ва улар мукаммал хулосани ифодалашга дидактик асос бўла 
олади.


196 
270 - САВОЛ: 
ЎЗБЕКИСТОНДА КИБЕРНЕТИКА ФАНИ 
РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШГАН ОЛИМ-
ЛАРДАН КИМЛАРНИ БИЛАСИЗ? 
ЖАВОБ: Республикамизда 1956 йилдан Кибернетика фани 
ривожлана бошлади. Ўша йили академик М.Т. Ўразбоев раҳбар-
лигида Ўзбекистон Фанлар Академиясига қарашли В.И. Рома-
новский номидаги Математика илмий тадқиқот институти қошида 
“Ҳисоблаш техникаси” бўлими ташкил этилди ва унга 
В.Қ.Қобулов раҳбар этиб тайинланди. 
В.Қ.Қобулов ташаббуси билан республикамизда биринчи 
марта “Урал-1” русумли ЭҲМ Москвадан олиб келиб ўрнатилди. 
Бу “Ҳисоблаш маркази” 1966 йилда Ўзбекистон Фанлар ака-
демиясиги қарашли “Ҳисоблаш марказли кибернетика илмий 
тадқиқот институти”га айлантирилди ва у Марказий Осиё 
минтақасида ягона илмгоҳ эди. Бу илмгоҳ 1978 йилга келиб “Ки-
бернетика” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилди. 
Кишилик фаолияти турли жабҳаларидаги вазифаларини ҳал 
этишга алгоритмлар назариясини ривожлантириш базасида 
академик В.Қ.Қобулов раҳбарлигида бирлашманинг етук 
олимлари Ўзбекистонда кибернетика фанининг шаклланиши ва 
ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. 
Ўзбекистонда кибернетика фани ривожига академиклардан 
В.Қ.Қобулов, Ж.А. Абдуллаев, М.М.Комилов, Т.Бўриев, Ф.Б.Абу-
талиев, Б.А.Бандоренко, Т.Ф.Бекмуратов ва бошқаларнинг хизмат-
лари катта ва уларнинг ҳар бир кибернетика соҳасида мустақил 
йўналишлар таркиб топтирилишида фаол иштирокчи бўлади. 
КЎРСАТМА: Демак, бизнинг республикамиз олимлари ҳам 
бошқарув муаммолари ечимлари бўйича дунё миқёсидаги 
муаммолар ечимларини илмий тадқиқ қилиш бўйича фаоллик 
билан ижод қилганлар ва қилмоқдалар. Бу ёш тадқиқотчиларга шу 
авлодга муносиб давомчи бўлиши кераклигини уқдиради. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish