Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
266 - САВОЛ
ФАННИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИДА 
НИМАЛАР ҲИСОБГА ОЛИНАДИ? 
ЖАВОБ: Фанни ўқитиш методикаси – муайян фанни 
ўқитишни ташкил этиш, ўтказиш, уюштириш, билим ва 
кўникмаларни баҳолаш методикаларининг изчил тизимий шакли 
бўлиб, унда фанни ўқитишда қўлланиладиган инновацион таълим 
технологиялари ва фаол методлар ҳисобга олинади ва фанни 
ўқитишнинг технологик хариталари ишлаб чиқилади. 
КЎРСАТМА: Олдин методологик асосида ечилган масала-
ларни аниқ амалий фаолият учун ечимини талаб қилишдаги юзага 
келувчи 
ахборотлар, 
масалан, 
педагогикада 
дидактика 
масалаларидан хусусий методикада фойдаланиш ёки қутб 
координата системасидан Декорт координата тизимига ўтиш 
алгоритмининг инсон кўриш майдонидаги бузилишларни 


194 
аниқлашда фойдаланиш кабилар илмий тадқиқот ишининг амалий 
аҳамиятини оширишда муҳим асос бўлади. 
 
267 - САВОЛ: 
ФАОЛИЯТНИ ЛОЙИҲАЛАШ ТЕХНО-
ЛОГИЯСИ – БУ ҚАНДАЙ ТЕХНОЛОГИЯ? 
ЖАВОБ: Фаолиятни лойиҳалаш технологияси – бунда асосан 
тадқиқот фаолияти мазмуни, моҳияти ва вазифалари ифода 
этилади. 
Умуман олганда фаолиятни лойиҳалаш технологиялари 
ижодий, ахборот берувчи, фантастик, тадқиқий ва бошқа турла-
рида учраши мумкин. 
КЎРСАТМА: Ижодий фаолиятингизда фаолиятни лойи-
ҳалаштиришга эътиборни кучайтиринг. Бунга сабаб бу орқали 
тадқиқот ишингизни режалаштиришни илмий асосда ташкил қи-
лишингиз мумкин, шунингдек, тадқиқот ишингизни очиб бориш-
нинг технологик харитасини ҳам ишлаб чиқишга эришишингиз 
мумкин. 
 
268 - САВОЛ: 
ХУСУСИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ДЕГАНДА 
НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Хусусий технология – таълим-тарбияга оид 
мавзунинг айрим йўналишларини амалга ошириш усуллари ва 
воситалари мажмуини ўз ичига олувчи педагогик тизимларни 
қамраб олади. Бунга айрим фанларни ўқитиш технологиялари, 
раҳбарнинг, тарбиячининг ва ўқитувчининг ишлаш технология-
лари киради. 
Хусусий технологиянинг мақсади ўқув фани кўринишида 
педагогик технологияларни ижтимоий ҳодиса, назарий фан 
таълим-тарбия тизими, жараёни, педагогик фаолият ва унинг 
услублари, алоқадор фанларнинг илмий тадқиқот соҳаси сифатида 
турли таълим муассасаларида белгиланган ўқув дастури асосида 
ўрганишдан иборат. 
Хусусий технология таълим-тарбия тизими кўринишида 
педагогик технология белгиланган таълим-тарбия фаолиятини 
амалга оширишга хизмат қилувчи моддий таъминот ва маънавий 


195 
қадриятлардан иборат бўлиб, унинг ёрдамида таълим - тарбия 
жараёнида инновацион ўзгаришлар қилишга замин яратади. 
КЎРСАТМА: Маълумки, хусусий технология ҳам кўп қиррали 
ва кўп йўналишли. Шу сабабли улардан амалий фаолиятда 
фойдаланишда қуйидагиларни эътиборга олиш керак: 
1. Хусусий технологияни ўқув жараёнида қўллаш – бу таълим 
тарбия жараёнида олимлар, мутахассислар томонидан ўз билим ва 
тажрибаларини ўсиб келаётган авлодга ўргатишдан иборат бўлиб, 
бу жараёнда, асосан инсон ҳаёти учун зарур бўлган ахборотларни 
авлоддан - авлодга узатиш амалга оширилади. 
2. Хусусий технология – хусусий (ўқув фанлари), альтернатив 
ҳамда муаллифлик педагогик технологиялари йўналишларида ҳам 
ривожланади. Шунингдек, хусусий технологиялар эмпирик, когни-
тив, инклюзив, эвристик, креатив, инверсион, интегратив, адаптив 
педагогик технологиялар йўналишлари бўйича ривожланади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish