Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар.
1. МПС нинг 3 шинали структурасини чизиб тушунтиринг.
2. МПС нинг ички интерфейсларининг вазифаларини айтиб беринг.
3. Микропроцессор қандай вазифалар бажаради?
4. Ҳозирги вақтда қандай микропроцессорлар мавжуд?
5. Микропроцессорнинг кристалдаги оёғчалари нима?
6. Интерфейс нимани чеклайди?
7. Микропроцессорнинг соддалаштирилган 3-шинали структурасини
тушунтириб беринг.
8. Микропроцессорнинг қийматлар шинаси нимани аниқлайди?
8 – §. Микропроцессор тизимсининг архетектураси.
Режа:
8.1. МПС нинг асосий компонентлари ва уларнинг функциялари.
8.2. МПС шиналарининг асосий характеристикалари ва функционал
вазифалари (К 580 МП мисолида).
8.1. Микропроцессор тизимининг асосий компонентлари ва
уларнинг функциялари.
МПС асосан 3 та компонентдан иборат. Булар – МП, хотира ва кириш
- чиқиш воситалардир (КЧВ).
МПС таркибида МП қуйидаги функцияларни бажаради:
1) Программа командаларининг бажарилишини бошқаради; каманда
ва операндларни хотирадан чиқаради ва ушбу каманда кўзда тутган амалга
мувофиқ операндларни кайта ишлайди; навбатдаги бажариладиган
каманданинг адресини аниқлайди;
58
2) МПС билан ташқи қурилмалар орасидаги ахборот алмашувини
программа асосида бошқаради;
3) МП ташқи қурилмаларининг турли сигналларини қабул қилиб, ўз
ишини - хисобланаётган программани узиш мумкин эмаслигини хисобга
олган холда, уларга тегишли “таъсир” кўрсатади.
МПС нинг хотираси икки қисмдан иборат. Булар электрон манбаига
боғлиқ бўлган ОХҚ ва электр манбаига боғлиқ бўлмаган ДХҚ дир.
МПС нинг ДХҚ да қуйидаги программалар сақланади: тизим
программалари; амалий программалар пакети; камандалар тизимсини
амалга оширувчи микропрограммалар. ДХҚ га ахборот ва программалар
ёзиш махсус программаторларда амалга оширилади.
Хотиранинг энг кичик адресланувчи бирлиги ячейка бўлиб, унинг
узунлиги 1 байт (8 бит) га тенг. Хотирининг максимал хажми 64 Кбайтдир.
МПС нинг чиқиш портлари ташқи КЧВ ларини ташкил қилади.
Кириш – чиқиш портлари сони (миқдори) 256 тадан ошмайди. Кириш
қурилмаларидан ахборот кириш –портларига узатилади, сўнг улар ОХҚ га
ёзилади. Чиқиш портлари МП дан ахборотни қабул қилиб, сўнг чиқиш
қурилмасига узатади. Портлар адресланувчи регистрлардан иборат бўлиб
МПС билан ТҚлар орасидаги восита функциясини бажарадилар.
МП нинг хотира ва кириш – чиқиш воситалари билан муносабати
шиналар тизимси ёрдамида амалга оширилади. Шина линияларининг асосий
характеристикалар:
1. Функционал вазифалари:
А
15 -0
линаялар, адрес шинасини ташкил қилади;
Д
7 – 0
линиялар, берилганлар шинасини ташкил қилади;
Бошқарув линиялари бошқарув шинасини ташкил қилади.
2. Ахборот узатиш йўналишлари:
МП дан линияга;
Линиядан МП га;
Берилганлар шинаси линияларида икки йўналишда ахборотлар
узатилади.
3. Тизим
шиналарида ахборот алмашув протоколи тизим
компонентлари орасида ахборотларни тўғри узатишни таъминловчи,
сигналлар кетма – кетлигини ташкил қилиувчи қоидаларини ўз таркибига
олади.
4. Тизим шинаси линияларида мавжуд бўлган махсус электрик
сигналларига мантиқий холатни аниқловчи “0” ва “1” ни кафолатловчи
кучланиш қийматлари мисол бўла олади.
59
Do'stlaringiz bilan baham: |