Ҳисоблаш тизимсининг ахборот асослари


 Микропроцессор тизимининг хусусиятлари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/59
Sana25.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#275562
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59
Bog'liq
3085-Текст статьи-7658-1-10-20200822

7.2. Микропроцессор тизимининг хусусиятлари. 
 
Компьютернинг энг асосий элементи, яъни “мия” микропроцессор 
эканлиги мавжуд. Микропроцессор ҳажми жиҳатидан унча катта бўлмаган, 
атиги бир неча сантиметр электрон схема бўлиб, унинг кўмагида барча 
ҳисоблашлар ҳамда маълумотлар алмашинуви бажарилади. Микропроцессор 


56 
юзлаб ҳар хил ҳисоблашларни бажаради, унинг амалларини бажариш тезлиги 
секундига юз миллион операцияни ташкил қилади. IBM PC туридаги 
компьютерда асосан Intel фирмаси ишлаб чиқарган микропроцессорларда 
AMD, Gyrix, IBM фирмаларининг микропроцессорлари ҳам ишлатилган. Intel 
фирмасининг биринчи универсал Intel – 4004 микропроцессори 1970 йилда 
ихтиро қилинган бўлиб, 4 қобилиятига эга эди. Intel – 4004 4Кбайт ҳажмли 
микропроцессорлар дастурловчи калькуляторлар учун мўлжаллангандир. 
1978 йилда ишлаб чиқилган 16 битли сўзлар билан 1 Мбайтли хотирага эга 
бўлган Intel -08086 процессорлари IBM PC/XT компьютерларида қўлланила 
бошланди. Кейнчалик ўртача 4 йилда микропроцессорларнинг янги – 80286, 
80386, 80486 модификациялари ишлаб чиқилиб, улар бир-биридан тактли 
частотаси тезлиги ва хотира ҳажми билан фарқланади. 1993 йил май ойида 
Pentium микропроцессори ишлаб чиқилди, ҳозирги пайтда уларнинг тезлиги 
450 Мгц га, ҳажми 16 Гбайтга етган модификациялари мавжуд. 
Микропроцессор бошқачасига central processing unit – дастурли 
бошқариладиган, ахборотни қайта ишлайдиган функционал тугалланган 
қурилма бўлиб, у битта ёки бир нечта катта ёки жуда катта интеграл 
схемалар кўринишида тайёрланган. 
Микропроцессор қуйидаги вазифаларни бажаради: 
- асосий хотирадан буйруқларни ўқиш ва дишифрлаш (очиш); 

маълумотларни асосий хотирадан ва ташқи қурилмалар 
адаптерларининг регистрларидан ўқиш; 
- сўровларни ва буйруқларни адаптерлардан ташқи қурилмаларга 
хизмат кўрсатиш учун қабул қилиш ва қайта ишлаш; 
- маълумотларни қайта ишлаш ҳамда уларни асосий хотирага ва ташқи 
қурилмалар адаптерларининг регистрларига ёзиш; 
- шахсий компьютернинг барча бошқа узеллари ва блоклари учун 
бошқарувчи сигналларни ишлаб чиқиш. 
Микропроцессор қийматлар шинасининг разрядлиги шахсий 
компьютернинг разрядлигини аниқлайди; микропроцессор адреслар 
шинасини разрядлилиги унинг адрес кенглигини аниқлайди. 
Микропроцессорли хотира унчалик катта бўлмаган, лекин ўта тезкор 
хотирадир, яъни бу хотирадан маълумотларни ўқиш, қидириш ёки ёзиш 
вақти наносекундлар – микросекунднинг мингдан бир улушлари билан 
ўлчанади.
У машина ишлашининг яқин тактларида ҳисоблашларда қатнашадиган 
маълумотларни қисқа вақт сақлаш, ёзиш ёки бериш учун мўлжалланган. 
Микропроцессор хотира машинанинг юқори тезкорлилигини таъминлаш 
учун ишлатилади, негаки асосий хотира тез харакат қиладиган 
микропроцессорни самарали ишлаши учун керак бўлган маълумотларни 
қидириш, ўқиш ва ёзиш тезлигини ҳар доим ҳам таъминлай олмайди. 
Микропроцессорли хотира разрядлилиги машина сўзидан кам бўлмаган 
тез харакат қиладиган регистрлардан ташкил топган. Регистрларни сони ва 
разрядлилиги турли микропроцессорларда турлича: 8086 МП ва 14 та икки 


57 
байтли регистрлардан то Pentium МПдаги турли узунликдаги бир неча ўнлаб 
регистрлардир. 
Ҳозирги вақтда вазифалари, функционал имкониятлари, структураси, 
бажарилишига кўра кўп сонли турли кўринишдаги микропроцессорлар 
мавжуд. Улрани ўзаро классификациялашда уларнинг информацион 
бирликда 8-битли, 16-битли, 32-битли ва бошқа Кбайтда ишланаётган 
разрядлар миқдорига кўра гуруҳлаш муҳимдир. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish