60
2. WR – узатувчи чиқиш сигнали. Ушбу сигнал маълумотлар МП дан
берилганлар адрес шинаси орқали узатилаётганлигини кўрсатади.
3. НOLD – сўровчи кириш сигнали. Ушбу сигнал МП га ташқи
қурилма адрес ва берилганлар шиналарини
маълумотлар алмашинувида
хотирага тўғридан – тўғри мурожат режимида фойдаланишини маълум
қилади.
4. НLDА – НOLD сўровини тасдиқловчи чиқиш сигнали. Ушбу
сигнал адрес ва берилганлар шиналарига уланган уч холати мантиқий
буферлар юқори каршилик холатига ўтказилаганлигини маълум қилади.
III. Ташқи қурилмалардан узишни сўраб бериладиган сигналлар.
1. INT-узишни сўровчи кириш сигнали. Ушбу сигнал МП га ташқи
қурилма маълумот алмашувига тайёр эканини маълум қилади.
2. INTЕ – узишга рухсатни маълум қилувчи чиқиш сигнали. Ушбу
сигнал МП хисоблаётган программани узиш мумкин ёки мумкин эмаслигини
маълум қилади. Бу сигнал программа асосида бошқарилади. Айнан шу
маънода программанинг маълум сигментини узиш ёки узмасликни хал
қилади.
Ушбу сигналлар узишни программа асосида бошқаришни ташкил
қилиш билан бир қаторда узишда приоритетли тизимларни қўллаш имконини
яратади.
IV. Синхронловчи сигналлар.
1. Ф 1 ва Ф 2 – МП тезлигини аниқловчи
синхронловчи кириш
сигналлари. Ушбу сигналларни ташқи синхрогенератор ҳосил қилади.
2. SUNG - синхронловчи чиқиш сигнали. Ушбу сигнал хар бир
машина цикли бошланишини маълум қилади. SUNG сигнали ҳосил бўлиши
билан бир вақтда, берилганлар шинасига, олдинги машина циклидаги
МПнинг холатини характерловчи F регистри таркиби узатилади.
К 580 МП регистрларининг баёни.
К 580 МП программачи нуқта назарида қуйидагилардан ибоарт:
а) амалий программа бажарилганда унинг турли маълумотларни сақлаш
учун умумий ва махсус регистрлар тўпламидан;
б) каманда кодига мувофиқ берилаганлар устида маълум амал бажарувчи
арифметик – мантиқий қурилмаларидан(АРМҚ);
в) хотира ячейкасидан фарқ қилмайдиган 1 байтли адресланувчи 256 та
кириш, 256 та чиқиш протларидан;
г) юқорида қайд этилган барча функционал блокларни бошқарувчи
қурилмадан.
Программачи учун МП нинг регистр хотиралари ахамиятли бўлгани
учун уларни батафсил баёнини келтирамиз.
61
Умумий регистрлар еттита саккиз разрядли регистрлардан иборат
бўлиб, ассемблерда қуйидаги идентификаторлар билан белгиланган А,В,С,
D, Е, Н, L. А идентификаторли
регистр акумлятор деб аталиб, АРМҚ билан
бевосита боғланган. Унга навбатдаги бажарилган каманданинг натижаси
ёзилади. Қолган олтита регистрлар регистр жуфтликларига
бирлаштирилиши мумкин. Регистр жуфтликларининг идентификаторлари
уларни ташкил қилувчи иккита регистрнинг биринчи регистри
идентификатори билан белгиланади, яъни (В – В,С), D – (D, Е), Н – ( Н, L).
Умумий регистрлардан ташқари К 580 МП
таркибига, программа
ёрдамида ўзгартирилиши мумкин бўлган қуйидаги регистрлар киради.
1. Стек хотирасининг ташкиллаштирувчи ўн олти разрядли стекни
кўрсатувчи SP регистр. Ушбу регистр стекнинг энг юқорисидаги бўш
элемент адресни ўзида сақлайди.
2. Бажарилаётган каманданинг биринчи байти адресини сақловчи ўн
олти разрядли программа хисобчиси (РС) деб аталувчи регистр.
3. Натижа белгиларини сақловчи саккиз разрядли, “Шратлар коди
регистри” деб аталувчи F регистри. Натижа белгилари каманда
натижасининг хусусиятларини белгилайди ва процессор томоидан
шакиллантирилади. Агар натижа маълум хусусиятга эга бўлса,
F белги
регистрининг мос разрядига 1, акс холда шу разрядга 0 ёзилади. К 580 МП 5
та триггер – байроқчаларига эга. Хар бир триггер байроқча натижанинг
маълум хусусиятни балгилайди. Булар қуйидагилар:
С- ўтиш триггери, натижанинг юқори разрядидан ўтишни
белгилайди;
S – ишора триггери, натижанинг юқори разряди билан белгиланади.
Z – нуль триггери, натижа нуль бўлган холни белгилайди;
P – жуфтлик триггери, натижадаги 1 лар миқдори жуфт бўлган холни
белгилайдилар.
АС – қўшимча ўтиш триггери (ярим ўтиш триггери деб хам аталади),
натижа регистрининг кичик тетрадасидан каттасига ўтиш холатини
белгилайди.
Одатда натижа белгилари программада шартли ўтишни ташкил
қилишда қўлланилади.
F ва А регистрларининг таркиблари биргаликда программанинг сўз
холатини ташкил қилади ва бу регистр жуфтлигини PSW идектифекатори
билан белгилаб қўйилаган.
4. МП хисобланаётган программани узиш мумкин ёки
мумкин
эмаслигини кўрсатувчи триггер. Ушбу триггер холатини МП белгилайди,
яъни программа томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: