Ҳисоблаш тизимсининг ахборот асослари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/59
Sana25.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#275562
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
3085-Текст статьи-7658-1-10-20200822

 
 
9.2. Компьютер ва унинг ташқи қурилмаси ўртасида ахборот 
алмашинувини ташкил қилиш. Компьютернинг ташқи 
интерфейси 
Компьютернинг ўз ташқи қурилмалари билан ахборот алмашувини 
ташкил қилиш унинг ташқи интерфейсига юклатилган. Ташқи интерфейс 
(27-расм) компьютер билан ташки қурилмалар (ТҚ) ни боғловчи
линиялардан, хамда шу линияларда ахборот алмашиш қоидалари 
тўпламидан иборатдир.
Интерфейс компьютер томонидан амалга оширилади, яъни аппарат 
ва программа воситалар ёрдамида. Бу воситаларга ТҚ контроллери ва ушбу 
ТҚ драйвери (контроллер ишини бошқарувчи махсус программа) киради. 
ТҚ томонидан интерфейс кўп холларда аппаратли бошқариш
қурилма ёрдамида амалга оширилади (программали бошқариш холлари хам
учраб туради). 
Процессорда бажарилаётган программа кириш – чиқиш командалар
ёрдамида компьютернинг ички шинасига уланган ихтиёрий модул ва ТҚ 
контроллери билан ахборот алмаша олади. 
ТҚ компьютердан ихтиёрий ахборотни қабул қила олади. Мисол 
учун босмага бир байт ахборотни чиқарилиши ёки бирор бошқариш
командасини қабул қилиши ва ижро қилиши мумкин. Ушбу бошқариш
командасига жавобан ТҚ, масалан, диск “головкасини” лозим бўлган
“дорожка” га ўтказади ёки қоғозни принтердан чиқариши мумкин. ТҚ
компьютернинг ташқи интерфейсини компьютердан ахборот қабул қилиш 
ва унга ахборот узатишда қўллайди. Демак, ташқи интерфейсда ахборот 
алмашув икки томонлама амалга оширилади. Интерфейснинг шу хусусиятига 
асосан принтер ўз холати тўғрисидаги ахборотни компьютерга узатади. 
ТҚ контроллери процессорнинг команда ва ахборотларини ўзининг 
ички портларига қабул қилади, сўнг ушбу каманда ва ахборотларни ТҚ 
“Тушунадиган” форматга ўтказиб ташқи интерфейсга узатади. 


66 
Компьютер 
П
роцессор командаси: 
«Портга» 
«Портдан» 
ТК 
ТК контроллери 
Қабул белгиси
интерфейс 
Ахборотлар 
Контроллер командаси: «Саҳифа бошини ўрнатиш», «Магнит головкасини 
ўрнатиш», «Қурилма ҳолатини хабар қилиш» ва бошқалар. 
27-расм. Компьютер ва унинг ТҚ ўртасида ахборот
алмашувини ташкил қилиш. 
ТҚ контроллери ва драйверининг вазифалари турлича тақсимланган
бўлиши мумкин. Одатда контроллер ТҚ ни бошқарувчи оддий
камандаларни бажаради, драйвер эса ушбу камандалар ёрдамида маълум
алгаритимни қўллаб қурилмани мураккаб амаллар бажаришини
таъминлайди. Масалан, принтер контроллери “ Печать символа”, “перевод
строки”, “Возврат коретки” каби оддий камандаларни бажаради. Принтер 
драйвери эса ушбу камандалар ёрдамида символлардан иборат мисрани
босмага чиқаришни, хужжат бетларини расмийлаштиришни ва бошқа
мураккаб операцияларни ташкил қилади. Бир контролер учун турли драйвер
ишлаб чиқиш мумкин – бири яхшироқ, иккинчиси бўшроқ, яъни бир драйвер
ТҚ ни яхшироқ бошқарса, иккинчиси – бўшроқ бошқаради. Демак,
драйвернинг сифати программанинг тажрибасига, қобилятига кўпроқ
боғлиқдир. 
Илова 
ОС 
Драйвер 
Ичкипорт 
Ташқи порт 
Ахборот хотираси 
Амал тури 
Қуриш ҳақида ахборот 
Бошқарув қурилмаси (БҚ) 
Қабул белгиси 
Регистр 


67 
Энди амалий программада бир байт ахборотни ТҚ га узатиш
схемаси билан танишиб чиқамиз. ТҚ билан ахборот алмашишга зарурият 
туғилган программа, шу қурилма драйверига мурожат қилиб, унга 
узатилиши лозим бўлган бир байт ахборот сақланаётган хотира адресини 
параметр сифатида хабар қилади. Драйвер ушбу байт таркибини ТҚ 
контроллер портига узатади. ТҚ контроллери эса ушбу байт битларини
ўрнатилаган тартибда кетма – кет сигнал кўринишида алоқа линиясига
узатади. Байт узатилиши бошланишини ТҚ нинг бошқариш қурилмаси (БҚ) 
тушиниши учун, ТҚ контроллери байтнинг 1- бити узатилиши олдидан
махсус “старт” сигналини узатди. Байтнинг охирги бити узатилганидан 
сўнг эса – махсус “стоп” сигнали узатилади. Ушбу сигналлар байтни 
синхрон узатилишини таъминлайди.
Ахборот алмашувини ишончли амалга ошириш учун контроллер
байт битларидан ташқари назорат бит жуфтлигини хам узатади. БҚ 
линиядаги “старт” битни аниқлаши билан тайёргарликни кўриб ахборот
битларини қабул қила бошлайди ва қабул буферида байтни ҳосил қилади. 
Назорат бит жуфтлиги қабул қилинганидан сўнг, ахборот тўғри
узатилганини текширилади. Ахборот тўғри узатилган бўлса БҚ нинг мос 
регистрига ахборот қабул қилиш якунланганлиги хақидаги белги ёзилади. 
Одатда драйверга интерфейс пратаколлининг энг мураккаб
функцияларини бажариш юкланади. Мисол учун, узатилаётган
байтларнинг “контрол суммалари”, ТҚ холатининг тахлили, команда тўғри
бажарилганлигини текшириш. Контроллернинг энг оддий драйвери хеч
бўлмаганда қуйидаги иккита операцияни бажариши керак. Булар: 
“Контроллердаги ахборотни ОХ га ёзиш” ва “ОХ даги ахборотни
контроллерга узатиш”. 
Ўз навбатида интерфейслар хам махсус ва умумий вазифаларни
бажаришга мўлжалланган бўлади. Масалан, махсус интерфейсларга юқори
имкониятли график чизувчи маниторлар киради. Умумий вазифаларни
бажарувчи интерфейсга RS - 232 С интерфейс мисол бўла олиб, у турли 
ТҚ ларни улашни таъминлайди. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish