11.2. Функционал алоқаларни структурали
11.3. алоқаларга акс эттириш.
ФАларни структурали алоқаларга акс эттириш ахборот базасининг
ахборот-мантиқий моделини ишлаб чиқишнинг охирги учинчи қадамнинг
асосий масаласи бўлади. Структурали алоқаларнинг ўрнатилиши аниқланган
ФАлар тахлили ва ушбу ФАларда иштироқ этган объектлар орасида
мувофиқлик типлари асосида бажарилади. Шуни ҳисоблаш мумкинки
структурали алоқалар айрим акс эттириш натижасини кўрсатиб беради:
: F
S,
бу ерда F - ФАлар тўплами;
75
- ФАда иштироқ этган объектлар орасида мувофиқ типлари
тўплами;
S - структурали алоқалар тўплами.
ФАнинг тахлил янги структурали алоқаларни ўрнатишга, олдин
ўрнатилган структурали алоқаларнинг характеристика қийматларини
ўзгартиришига ёки янги объектларни киритишга олиб келиши мумкин.
Қайси структурали алоқалар ўрнатилиши керакки тахлил қилинган ФА
бажарилиши мумкин бўлишини олдиндан аниқланади. Сўнгра олдин
ўрнатилган структурали алоқалар кўриб чиқилади. Агарда улар орасида
тахлил қилинган ФАни бажарилиши учун керакли келишилган структурали
алоқалар бўлмаса янги структурали алоқалар ўрнатилади. Агарда қайсидир
структурали алоқа учун у билан келишилган бошқа структурали алоқа
мавжуд бўлса унда ушбу келишилган алоқа тахлил қилинган ФАни
таъминланиши текширилади ва агарда таъминланса умумий холда мавжуд
бўлган структурали алоқанинг характеристикалари ўзгартирилади акс холда
эса янги структурали алоқ ўрнатилади.
Ахборот-мантиқий модели корректли бўлганлигини ҳисоблаш
мумкинки агарда ўрнатилган структурали алоқалар объектлар орасида
мувофиқлик типларига мос келади ва аниқланган ФАларидан ихтиёрини
барарилишини таъминлайди.
Объектлар орасида ФАларни структурали алоқаларга акс эттириш
қоидаларни кўриб чиқамиз. Биринчи тўртта қоидалари бир ўлчамли ФАларни
акс эттиришини ифадалайди, охирги бешинчиси эса каноник шаклда кўп
ўлчамли ФАларни акс эттиришини ифадалайди.
Қоида 1. Агарда бир ўлчамли ФАда бир охирги объект иштироқ этса ва
бошланғич ва охирги объектлар орасида мувофиқлик типи 1 : Мга тенг
бўлса унда:
бошланғич объект структурали алоқанинг бош объекти деб эълон
қилинади;
охирги объект структурали алоқанинг деталлашган объекти деб эълон
қилинади;
С1 характеристика қиймати - структурали алоқа бўйича харакат
йўналиши - Nга тенг деб олинади.
Бу ерда аниқ кўринадики бошланғич ва охирги объектлар орасида
мувофиқлик типи акс эттирилган чунки структурали алоқанинг бош ва
деталлашган объектлар орасида мувофиқлик типи ҳар доим тенг 1 :
Мга. ФАнинг бажарилиши С1 характеристика қиймати билан таъминланган.
Ҳақиқатдан ҳам С1 = N бўлганда ўрнатилган структурали алоқа ФАнинг
бошланғич объектнинг экземпляридан унга мувофиқ бўлган охирги
объектнинг экземплярларига ўтишини таъминлайди.
Қоида 2. Агарда бир ўлчамли ФАда бир охирги объект иштироқ этса ва
бошланғич ва охирги объектлар орасида мувофиқлик типи М : 1га тенг
бўлса унда:
бошланғич объект структурали алоқанинг деталлашган объекти деб
эълон қилинади;
76
охирги объект структурали алоқанинг бош объекти деб эълон
қилинади;
ушбу структурали алоқанинг С1 характеристика Мга тенг деб олинади.
Бу ечимда бошланғич ва охирги объектлар орасида мувофиқ типи М : 1
бўлади ва С1 характеристика қиймати танланганлиигига боғлиқ бўлиб
бошланғич объектидан охирги объектига ўтиш имкони таъминланган.
Қоида 3. Агарда бир ўлчамли ФАда бир охирги объект иштироқ этса ва
бошланғич ва охирги объектлар орасида мувофиқлик типи М : Мга тенг
бўлса унда:
бошланғич ва охирги объектлар икки структурали алоқаларнинг бош
объекти деб эълон қилинади;
структурали алоқаларнинг иккитасида ҳам деталлашган объекти деб
янги объект (уни алоқа боғлавчи объект бед номлаймиз) эълон қилинади;
структурали алоқа бўйича бошланғич объектда алоқа боғлавчи
объектига харакат йўналиши Nга тенг деб олинади, бошқа охирги
объектидан структурали алоқада эса Мга тенг деб олинади.
Бошланғич объектнинг ҳар бир экземлярларига алоқа боғлавчи
объектнинг бир неча экземплярлари мувофиқ бўлиши мумкин, аммо ушбу
алоқа боғлавчи объектнинг экземплярлари охирги объектнинг ҳар хил
экземплярларига бўйсуниши мумкин. Бундан келиб чиқадики таклиф
қилинган ечимида мувофиқлик типи М : Мга тенг.
Ўрнатилган структурали алоқаларнинг С1 характеристика қийматлари
ФАни бажарилишини таъминлаб беради. Бу ерда шуни айтиш керакки
иккита структурали алоқаларда алоқа боғлавчи объект учун М1 = О (бўлиши
шарт) характеристика қиймати ва М2 = N (кўчивчанлиги мумкин эмас)
характеристика қиймати кўрсатилиши керак. Қуйида кўриб чиқилган алоқа
боғлавчи объектларига охирги қиймат хаммасига тегишли.
Қоида 4. Агарда бир ўлчамли ФАда бир неча охирги объектлар
иштироқ этса унда:
бошланғич объект структурали алоқанинг бош объекти деб эълон
қилинади; ушбу структурали алоқа учун C1 = N берилади;
ушбу структурали алоқанинг ФАнинг нечта охирги объектлар бўлса
шунча деталлашган объектлар эълон қилинади;
агарда бошланғич ва охирги объектлар орасида мувофиқлик типи 1 :
Мга тенг бўлса, унда ушбу охирги объект ўрнатилган структурали алоқанинг
деталлашган объектларидан бири деб эълон қилинади;
агар бошланғич ва охирги объектлар орасида мувофиқлик типи М :
М ёки М : 1га тенг бўлса ушбу охирги объект янги структурали алоқада бош
объекти деб эълон қилинади ва янги алоқа боғлавчи объект киритилади ва у
олдин ўрнатилган ва янги структурали алоқаларида деталлашган деб эълон
қилинади. Янги структурали алоқа учун С1 = М белгиланади.
77
N M
Расм. 5. Т
1
(А, В
1
) = 1 : М; Т
2
(А, В
2
) = М : М мувофиқлик
типлари учун ўрнатилган структурали алоқалар.
5-расмда шундай акс эттиришни мисоли келтирилган. Бу ерда
А
F
В
1
, В
2
ФА акс эттиришга назарда тутилган ва бошланғич ва охирги объектлар
орасида Т
1
(А, В
1
) = 1 : М; Т
2
(А, В
2
) = М : М мувофиқ типлари берилган.
Қоида 5. Агарда каноник кўринишида кўп ўлчамли ФА акс эттирилса
унда:
хамма бошланғич ва охирги объектлар бир неча структурали
алоқаларда бош объектлари деб эълон қилинади (ҳар бир объект бир
алоқада);
хамма структурали алоқаларда деталлашган объект сифатида янги
алоқа боғлавчи объект эълон қилинади;
бошланғич объекти бош объект эълон қилинган структурали
алоқаларидан бири С1 = N қиймати берилади қолган структурали алоқаларда
эса С1 = М қиймати берилади.
Мисол учун
А
1
, А
2
F
В
кўп ўлчамли ФАни кўриб чиқамиз. Бу мисолнинг структурали алоқаларнинг
графиги 6-расмда кўрсатилган.
А
бошланғич
B
2
охирги
В
1
охирги
алоқа боғловчи
объект
78
N M N
Расм 6. Кўп ўлчамли ФА бўйича ўрнатилган структурали алоқалар.
5 қоида асосида ушбу ФАга ўрнатилган структурали алоқалар тасвирий
кўринишда 6 расмда кўрсатилган Ушбу мисолида акс эттириш моҳиятини
осон аниқлаш мумкин. Хаҳихатдан ҳам кўп ўлчамли каноник шаклда ФАлар
учун шарт бўлган хамма бошланғич объектлар орасида мувофиқлик типи М :
Мга тенг. Бундан ташқари бошланғич ва охирги объектлар орасида М : Мга
тенг бўлгани таъминланган (М : 1га мувофиқ типи хусусий деб ҳисобланади).
Бундан келииб чиқадики хамма мувофиқ типлари қондирилди. Ўрнатилган
структурали алоқаларнинг С1 характеристика қийматлари ФАнинг қуйидаги
кетмакетлигини бажарилишини таъминлайди:
бошланғич объектларнинг биридан экземплярларидан алоқа боғлавчи
объектнинг экземплярларига ўтилади;
алоқа боғлавчи объектнинг хар бир экземплярлари қолган бошланғич
объектлар талаб қилинган экземплярларига бойсинганлиги текширилади;
агар алоқа боғлавчи объектнинг экземпляри хамма бошланғич
объектларнинг берилган экземплярларига бойсинса у холда алоқа боғлавчи
объектнинг ушбу экземпляридан охирги объектнинг мос келган экземплярига
ўтиш бажарилади.
Янги структурали алоқалар таърифланганда хар вақтда унинг хамма
характеристикалари берилади.
ФАни тахлил қилганда лойихачи ушбу ФАни бажарилишни
таъминлаган ўзгартмасдан ёки уни характеристикаларни ўзгартириб олдидан
ўрнатилганлигини текшириш керак.
Юқорида айтилгандай бир қатор шароитларда ФАни акс эттирганда
янги объектларни (алоқа боғлавчи объектларни) ифодалаш керак бўлиши
мумкин. Алоқа боғлавчи объект мувофиқ объектлар орасида алоқани
характерлайди ва қоида бўйича алоқа боғлавчи объектнинг ахборот мазмуни
масалани бошланғич тавсифини кенгайтиради.
Ахборот базасининг ахборот-мантиқий схемасининг бошланғич
варианти ортиқча объектлар ва структурали алоқаларни инкор этиш
мақсадида ўзгартирилиши мумкин. Бу холда ахборот-мантиқий схемасидан
А
1
бошланғич
А
2
бошланғич
В
охирги
алоқа боғлавчи
объект
79
ўрнатилган структурали алоқаларни ўчириш мумкин, агар ўчирилаётилган
структурали алоқалар билан таъминланган ФАлар бажарилиш имконини
моделда мавжуд бўлган бошқа структурали алоқа-
S1 S3 S1
S2 S2
Рис. 7. Ахборот-мантиқий
схемасининг ўзгартириш мисоли.
Ортиқ бўлган структурали алоқани
ўчириш.
лар таъминлай олади.
Бундай ўзгаришлар мисолини
кўриб чиқамиз. Ахборот-мантиқий
схемасида А, В ва С объектлар
аниқланган ва улар орасида S1, S2 ва
S3 структурали алоқалар тузилган
(расм 7). Аниқ В ва Слар орасида
икки йўналишлари мавжуд. Агарда А
объектнинг иҳтиёрий экземпляридан
S1 ва S2 структурали алоқаларни
кетма кет кўриб чиқиш натижасида А
объектнинг ушбу экземляридан S3
структурали алоқасини кўриб чиқиш
натижаси билан бир хил бўлса S3
структурали
алоқа
ўчирилиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |