Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

Холислик принципи 
Судьянинг холислиги унинг ўз бурчлари ва мажбуриятларини лозим даражада 
бажаришининг мажбурий шарти ҳисобланади. Бундай холислик чиқариладиган қарорнинг 
мазмунидагина эмас, балки уни қабул қилиш билан биргаликда кечадиган барча процессуал 
ҳаракатларда намоён бўлади.  
Ўз вазифаларини бажаришда судья муайян тарафни афзал кўришдан, муайян тарафга олдиндан 
инониб хулоса чиқаришдан ёки муайян тараф ҳақида олдиндан янглиш фикрга боришдан батамом 
холи бўлади.
Судьянинг одоб-ахлоқи суд мажлисларида ва суд биносидан ташқарида жамиятнинг, юридик 
касб соҳибларининг ҳамда суд процесси тарафларининг судьялар ва судлов органлари 
холислигига бўлган ишончини сақлаб туришда ва ошириб боришда кўмакдош бўлиши керак. 
Судья уни суд мажлисларида иштирок этиш ва суд ишлари бўйича қарор қабул қилиш 
ҳуқуқидан маҳрум этилишига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир 
этишдан иложи борича ўзини тийиши керак.
Олдиндан маълум ёки фақат тахмин қилинаётган ишни кўриш бошлангунга қадар судья 
вазиятга оқилона баҳо бериш талабидан келиб чиқиб, мазкур ишнинг натижасига бирон бир тарзда 
таъсир қиладиган ёки процесс адолатли амалга оширилишини шубҳа остига қўядиган ҳар қандай 
шарҳдан тийилади. Судья омма олдида ёки бошқа йўсинда шарҳ беришдан тийилади, чунки 
бундай шарҳ бериши ишни бирор-бир шахс ёки масалага нисбатан олдиндан инониб хулоса 
чиқариш асосида кўриш ҳолларининг олди олинишига монелик қилиши мумкин.
Судья, агар муайян иш бўйича холислик билан қарор чиқариш имконсиз бўлса ёхуд чет 
кузатувчида судьянинг холислигига шубҳа келиб чиқадиган ҳолларда ишни кўришда 
қатнашишдан ўзини ўзи рад этиши хусусида арз қилади. Қуйида бундай ҳолларга оид айрим 
мисоллар шунчаки санаб ўтилади: 
а) судьяда тарафларнинг бирортасига нисбатан олдиндан инониб хулоса чиқарилган ёки 
янглиш фикр шаклланган бўлса, ёхуд кўриладиган ишга дахлдор қандайдир далилий фактлар 
судьяга ўзининг шахсий манбаларидан маълум бўлиб қолган бўлса; 
b) илгари худди шу низо предмети кўрилганда судья ишда адвокат сифатида иштирок этган 
бўлса ёки у бу ишга муҳим гувоҳ сифатида жалб қилинган бўлса; 
с) судья ёки унинг оила аъзолари кўриладиган ишнинг натижаларидан моддий манфаатдор 
бўлса;
d) ишни кўриш учун бошқа ҳеч бир суд тайинланиши мумкин бўлмаганлиги ёхуд ишнинг 
хусусияти тез ҳал қилинишини тақозо этаётганлиги туфайли, ишни ҳал этишда сусткашлик қилиш 
жиддий суд хатосига олиб келадиган бўлганлиги боис судьяни мазкур ишни кўришда иштирок 
этишдан четлатишнинг иложи бўлмаса. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish