19. Сиз кўпинча ҳамманинг диққат марказида бўласизми: А) ҳа.
Б) баъзан.
C) йўқ.
20. Сиз ўзингизни нотаниш жамоада ноқулай тутишингиз ростми: А) ҳа.
Б) баъзан.
C) йўқ.
Натижалартаҳлили: 15-20 балл - юқори даражадаги ташкилотчилик қобилиятидан дарак
беради;
13-14 балл - ташкилочилик қобилиятининг ўртача даражаси;
13 балл қуйи - ташкилотчилик қобилиятининг жуда пастлиги.
“Мақсадларга интилиш” тести Саволларни диққат билан ўқинг. Ўзингизга маъқул бўлган жавоблардан
фақат биттасини белгиланг.
1. Ўйлайманки, келажакда омадга эришиш учун мактаб даврида билимларни пухта ўзлаштиришимиз керак: а) ҳа.
б) йўқ.
2. Агар мен севимли машғулотим билан шуғуллана олмасам, ҳаётим зерикарли бўлади: а) ҳа.
б) йўқ.
3. Мен учун ҳар бир ишда якуний натижа муҳимдир: а) ҳа.
б) йўқ.
4. Мен мақсадларимга эришиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан: а) ҳа.
б) йўқ.
5. Мен омадсизликка учрасам ҳамҳаракатдан тўхтамайман: а) ҳа.
б) йўқ.
6. Мен шу кунгача доим ўқишда омадга эришиб келяпман: а) ҳа.
б) йўқ.
7. Менимча омадга эришиш учун тинмай меҳнат қилиш керак:
а) ҳа.
б) йўқ.
8. Мен билимларни ўзлаштириш учун ноанъанавий усуллардан фойдаланиш керак деб ҳисоблайман: а) ҳа.
б) йўқ.
9. Ота-онам ва ўқитувчиларим мени қобилиятли деб ҳисоблашишади: а) ҳа.
б) йўқ.
10. Мен бошлаган ишимни охирига етказишга ҳаракат қиламан: а) ҳа.
б) йўқ.
11. Мақсадга эришиш учун ташаббускорлик ва қатъиятлилик