Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ БЕРИШДА



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ БЕРИШДА 
ЎРНИ 
Ахмедова Ш. – АВХТХҚТУМОИ информатика фани ўқитувчиси 
Умарбоева Н. – Андижон вилояти Бўз тумани 5-мактаб ўқитувчиси 
Инновацион ва педагогик технологияларнинг мамлакатимиз таълим соҳасига кириб 
келиши алоҳида эътиборга олинган бўлиб, педагог модернизацияланган фикрлари билан, 
дарсларини инновацион технологиялар асосида ўтилиши ва компетенцияни(билим, кўникма, 
малака) сингдириши асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 
Ўқув – тарбия жараёнида инновацион технологияларнинг тўғри жорий этилиши
ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият
юритишига олиб келади. Бу эса ўқувчидан кўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий
сифатларни талаб этади. Ҳар қандай педагогик технологиянинг ўқув –тарбия жараёнида
қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан ҳолда, ўқувчини ким ўқитаётганлиги
ва ўқитувчи кимни ўқитаётганига боғлиқ. Педагогик технология асосида ёшларнинг муҳим
ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига интилишларини
қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади.
Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланишига оид билимлар, ўқитувчини 
тажрибаси ва маҳорати ўқувчиларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини
таъминлайди. Инновацион педагогик технологиялар таълим жараёнини ҳар томонлама 
мукаммал, аниқ мақсадлар қўйиш ва уларга кафолатланган ҳолда эришиш, режалаштирилган 
натижаларни амалга ошириш имконини берувчи узвий боғланган компонетлар йиғиндиси
ҳисобланади. Ҳар бир ўқитувчи дарс, режа ишланмаси тузаётганда инновацион педагогик 
технологиянинг барча элементларини оқилона қўллаши юқори самара беради. Инновацион 


67 
технология таълим тизимининг рационал йўлларини ишлаб чиқарувчи жараён бўлиб, унда 
ўқитувчи асосий маъсул шахс хисобланади. Чунки унинг асосий вазифаси ахборотни 
ўқувчиларга тез, аниқ ва тушунарли тарзда етказиб беришидан иборатдир. Ўқувчиларни 
янгиликларни қабўл қилишлари ва бунга мойилликлари ҳамда феъл-атвори ҳар-хил бўлишига 
қарамай ўқитувчи ўқувчиларни мустақил фикрлаш, мушоҳада қилиш, хулоса чиқаришга 
ўргатиши лозим. Таълим тизимида содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар ўқувчиларга 
янги билим, кўникма ва малакаларини бериш билан бир қаторда, ёшларимизни ўзига ва бошқа 
инсонларга, жамиятга, давлатга, табиатга нисбатан ўзгаришини, ватанпарварлик ғояларини 
онгига ва қалбига сингдиришини ҳам кўзда тутади.
Мавзу: Инсон одоби билан. 
Дарснинг мақсади: Одоб инсон кўрки эканлиги, одобли бола элга манзур 
бўлишни бир сўз билан айтганда, одоб хулқ атворлар йиғиндиси эканлигини ўқувчилар 
онггига сингдириш ва шу орқали уларни одобсизликдан, ноўрин хатти-ҳаракатлардан 
ўзларини сақлашга ўргатиш. 
Дарсни жиҳозланиши.
1.Алишер Навоийнинг рангли расми ва тақдимот(слайд)лар. 
2.Плакат ва кўргазмалар. Китоб журналлардаги одобли болаларнинг суратлари, 
ноотбук, видеопроектор ёки “Интерактив доска”, мультимедия воситалари, мультимедиа 
дарсликлари. 
3.Халқ мақолларидан намуналар. 
Дарснинг методи: ўйин технологияси. 
Дарснинг бориши:
Ўқувчи: слайд1 
Одоб инсоннинг олий фазилатидир. Хазрат А.Навоий ҳам ўз асарларида шу 
жумладан “Ҳайратул аброр” достонида одобни тўла тушинтириб беради. Ёши улуғларга 
самимий ҳурмат-иззат келтириш ҳар кимнинг ҳолатига қараб бўлиши керак. Агар ёш болага 
илк туриб салом беришса,уни одоб демайдилар. Гадонинг олдида сажда қилиш керак эмас. 
Унга бир тийин берилса шу карам бўлади. Болалар Навоий бобомиз ниҳоятда камтар 
бўлганлар. 
Ҳозир синфдошларингиз Алишернинг одоби билан боғлиқ бир воқеани намоиш 
қилишади. (Олдиндан тайёрланган 7 нафар, бири Ш.А.Яздий ролида бири Алишер
қолганлари унинг ўртоқлари қиёфасида чиқишади.) 
Ўқувчи (изоҳ беради) слайд2: 
А.Навоий 1947 йили Тафт шаҳрида машхур тарихчи олим Шарафиддин Али Яздий 
билан учарашиб қолибди.Шаҳада бир мўсафид хаёлга чўмиб ўтиради.Шу пайт бир тўда (5-6) 
нафар болалар қувалашиб ўйнай бошлайдилар.Уларни кузатиб ўтилран мўйсафид болаларни 
ёнига чорлайди. 
-қани болаларим буёққа келингларчи, болалар мўйсафиднинг овозини эшитиб 
тарқаб кетишади.Фақат 5-6 ёшлар чамасидаги бола қолади.Унинг бошида оқ саллача, эгнида 
юпқа матодан тикилган ихчам камзул, оёғида этикча. У югириб келиб,қолларини кўксига 
қўйганча салом беради. 
-Ўғлим отинг недур?-деб сўради мўйсафид. 
-Алишер-деди бола. 
-Мактабга қатнайсамнми? 
-қатнайман. қуръоннинг таборак суръасигача ўқиганман. 
-Мен 
чақирганимда ўртоқларинг қочиб кетди. Сен эса ҳузуримга 
келдинг.Сўроқларимга яхши жавоб қилдинг.Шунинг уcун сенга раҳмат.Умрнг узоқ,бошинг 
омон бўлсин. Олим, фозил бўлибъяхши ўбрўга эришгайсан, -мўйсафид уни дуо қилди. 
Бу саҳна кўрининшидан кейин бўлиб ўтган воқеалар болалар билан таҳлил қилинади. 
Алишернинг ёши улуғ кишиларга салом бериши, ўзини тутиш, одобли эканлиги ҳақида 
уқтирилади. 
Шунингдек,инсонга ҳос одатларидан бири кулги ҳақида ҳам А.Навоийнинг 


68 
фикрларидан фойдаланиш мумкин. 
Ўқувчи: Кулги инсонга хос одатлардан бири,бошқача айтганда,кулги орқали 
одамнинг қандай эканлигини билиш мумкин.Ҳозир тенгдошларингиз бу ҳақда Навоий 
ижодидан намуналар келтиради. 
1-ўқувчи слайд3: 
Бўлмас одобсиз кишилар аржуманд, 
Паст этар ул хайлини шахси баланд. 
Ўқувчи:(изоҳ беради).Ҳар бир кишининг иззат ҳурмати одоби орқали келади. 
2-ўқувчи слайд4: 
Тарки одобдин бири кулгу дурур
Кулгу одоб таркида белгу дурур. 
Ўқитувчи: Адабсизликнинг бир кўриниши ноўрин ва беўхшов кулгидир.Демак, 
бўлар-бўлмасга иржайиш ёки бўлмаса ҳўмрайиб юриш инсоннинг зеби-зийнати эмас. 
3-ўқувчи слайд5: 
Ҳаддан ортиқ доғл марғуб эмас, 
Ўқитувчи: Ўзга кишилар тўғрисида<кичикка шавқатда бўлиши керак. Ўрта 
кишиларга эса ўртача муомала қилиш лозим дейди. Дарвоқе, болалар Пайғамбаримиз 
Расулоллоҳ Алайҳис Салом Ҳадисда “Кўп кулманг, кўп кулиш дилни ўлдиради” деб насиҳат 
қилган эканлар. 
Энди болажонлар мана бу расмга (А.Навоий портретига ишора қилиб.) 
қаранглар ундан дандай маъно уқяпсиз? 
4-Ўқувчи слайд6: Бобомизнинг юзлари тиниқ экан. 
5-ўқувчи слайд7: Юз-кўзларидан одобли эканликлари билиниб турибди. 
Ўқитувчи слайд8: Баракалло, жуда ҳам тўғри англадинглар. Демак, биз одобни 
кўпроқ кимдан ўргансак бўлар экан? 
Ўқувчилар слайд9: Навоий бобомиздан. Шундан сўнг машғулот якунланади. 
Навбатдаги мавзу эълон қилиниб, оқувчиларга одоб-аҳлоққа оид 4-5 мақолларни ўрганиб 
келиш топширилади ва экранда ғазаллар баланд овозда карнайлар орқали болаларга эшитириб 
берилади. 
Келажагимиз бўлган ёш авлодни миллий қадриятларимизни билган ҳолда ақлан етук, 
жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш биз мураббийлар, устозлар зиммасидадир. Шундай экан 
машаққатли, аммо шарафли касбимизни бажаришда изланувчан ижодкор бўлишимиз 
зарурдир. Чунки Юртбошимиз айтганидек, ”Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish