Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”
“ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ 
АФЗАЛЛИКЛАРИ” 
Ахмедова Ш – АВХТХҚТУМОИ “Табиий ва аниқ фанлар таълими” кафедраси 
“Информатика” фани ўқитувчиси 
Компьютернинг таълим-тарбия соҳасидаги аҳамияти беқиёс. У таълим тизимини 
маъмурий бошқаришдан тортиб алоҳида мактаб фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, назорат 
қилишгача, ўқув фанларини ўрганишни ташкил қилишдан тортиб ўқувчиларнинг индивидуал 
машғулотларини ташкил этишгача бўлган муаммоларни қамраб олади. Компьютер 
маълумотларни сақловчи, уларни қайта ишловчи, турли шакл ва усулларда ўқувчиларга 
етказувчи ўта қулай восита сифатида тан олинмоқда. Таълим-тарбия ишига 
компьютерларнинг татбиқ қилинишини инсоният тарихида китобнинг пайдо бўлиши, унинг 
ўрни ва аҳамиятига қиёслаш мумкин. Зеро, китобдан маълумотларни сақлаш ва тарқатиш 
мақсадида фойдаланилса, компьютердан дарс жараёнида ўқувчиларга билим беришда 
фойдаланилади. Компьютернинг таълим беришдаги вазифаси дарс жараёни билан 
чегараланмайди. Ўқувчилар у билан мустақил ишлаб, ҳатто уйда ҳам билим олишлари 
мумкин. Компьютер тармоқларидан фойдаланиш, масофадан ўқитиш ҳозирги кун учун орзу 


69 
бўлмай қолди. Бу ногирон болалар учун таълим олишнинг ягона имконияти, иқтидорли, ўта 
қизиқувчан талабалар учун мустақил таълим олиш воситаси. 
Компьютерли ўқитишнинг афзалликлари жуда кўп: ўқувчиларда маълум малакаларни 
шакллантириш вақти қисқаради; машқ қилинадиган топшириқлар сони ошади; ўқувчиларнинг 
ишлаш суръати жадаллашади; компьютер томонидан фаол бошқаришни талаб қилиниши 
натижасида ўқувчи таълим субъектига айланади; ўқувчилар кузатиши, мушоҳада қилиши 
қийин бўлган жараёнларни моделлаштириш ва бевосита намойиш қилиш имконияти ҳосил 
бўлади; коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда дарсни узоқдаги манбалар билан 
таъминлаш имконияти ҳосил бўлади; компьютер билан мулоқот дидактик ўйин характерини 
олади ва бу билан ўқувчиларда ўқув фаолиятига мотивация кучаяди ва ҳоказо. Таълимни 
компьютерлаштириш билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилишда кўплаб ютуқларга 
эришилганлигини қайд қилган ҳолда бу соҳада ечимини кутаётган масалалари кўп эканлигини 
ҳам таъкидлаш жоиз. Таълимни компьютерлаштиришга бир неча йил олдин киришилган ва 
қатор ишлар қилинган бўлса-да, кўпчилик учун бу таълимни ташкил қилишнинг янги, 
ноанъанавий шакли сифатида таассурот қолдириб келмоқда. Албатта, компьютер таълим 
сифати ва самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имкониятига эга, бунинг учун 
сифатли педагогик дастурлар ва мукаммал услубиятдан фойдаланиш лозим. Таълим 
жараёнида фойдаланишга мўлжалланган кўплаб электрон ўқув материаллари яратилганки, 
унга электрон дарслик, электрон ўқув қўлланма, ўргатувчи дастур воситалари кабиларни 
мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Улар ўзида бошқарилиш имконияти, интерфаол услублар, 
сунъий интеллект элементлари, ҳиссий мослашувчанлик каби хусусиятлар мувжудлигига кўра 
таълимда маълум самарадорликни таъминлайди. Бироқ мавжуд воситаларнинг аксариятида 
ўқув материали мазмунини ўзгартириш имконияти берилмаган, деярли барчасида дарснинг 
маълум босқичи ёки тури назарда тутилган, ҳеч бирида синф-дарс тизимидаги дарс 
босқичларининг барчасини ўзида мужассамлаштириб уларнинг маълум кетма-кетлигидан 
танлов асосида фойдаланиш имконияти берилмаган. 
Компьютерли таълимда ўқитиш ва ўқиш фаолиятининг таҳлил қилиниши ҳамда умумий 
ўрта таълимда компьютерли таълимнинг ишлаб чиқилган концепция ва принциплари, 
тизимлаштирилган воситаларидан турли фанларни ўқитишни компьютерлаштиришда, 
ўқитувчилар малакасини оширишда, компьютерли таълимга оид дарслик ва қўлланмаларни 
ёзишда фойдаланиш мумкин. Ўқув техник воситаларини таълимда қўллаш ўқитувчининг 
таълимдаги янги ахборот технологияларига мослашиши учун хизмат қилади ва ижодий 
ташаббускорлигини оширади.
Информатика воситалари жамиятимизнинг барча жабхаларига кириб бораётгани, 
ахборотларни тез ва сифатли кайта ишлаш малакаси усиб келаётган хар бир ёшнинг
турмуш талабига айланишини курсатиб бермокда. Ахборотларнинг кимматбахо товарга
айланиб бораётгани, информатика фанининг нуфуз ва ахамиятини усиб бораётганидан
далолатдир. Ҳозирги ёшларимизни баркамол ва интелектуал ривожланиши учун таълим 
соҳада ишлаётган барча педагоглар, кучли эътиборни тарбия орқали ва таълимга бўлган 
сифати билан самарадорлигига ғайратини аямасдан сингдириш керак.


Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish