75
1)
Технология 2) Фикрий- қадриятли 3) Билиш фаолияти йўналишлари орқали. Бўлажак
ўқитувчиларнинг ҳар бир йўналиш бўйича ўзлаштирган фаолият кўникмаларини аниқлаш
учун профессор-ўқитувчилар ташхислаш методикасидан фойдаланишлари мақсадга
мувофиқдир. Бундай ташхислашдан кўда тутилган мақсад - ўқтиувчиларнинг шахсга
йўналтирилган таълим жараёнини лойихалаш ва ташкил этиш фаолиятига тайёрлик
даражасини аниқлашдан иборат. Ташхислашнинг биринчи йўналиши бўлажак ўқитувчининг
касбий-шахсий сифатлари, педагогик маҳоратини аниқлашга қаратилиши лозим. Бунда
қуйидагиларга эътибор берилади:
- Бўлажак
ўқитувчи педагогик тафаккурининг ўқувчи
шахсини комплекс
ривожлантиришга йўналтирилганли;
- Бўлажак ўқитувчининг ўз педагогик фаолиятига бўлган ижобий, ижодий муносабати;
- Бўлажак ўқитувчининг ўз педагогик фаолиятини таълим ислоҳотлари, Давлат таълим
стандартлари талабаларидан келиб чиққан ҳолда шакллантиришга интилиши;
- Бўлажак ўқитувчининг ўз касбий ривожланишини таъминлаш йўлидаги тўсиқларни
бартараф этишга интилиши кабилар.
Худди шу мақсадда талабалар билан сўровномалар, анкеталар, савол-жавоблар
кузатишлар ўтказилди. Бунда уларнинг шахсга йўналтирилган таълим жараёнинг лойихалаш
кўникмаларини эгаллаш орқали касбий ривожланишга интилаётганликларини гувоҳи бўлдик.
Бунда асосий натижалар шахсга йўналтирилган таълим жараёнида ўқитувчи фаолияти ва
ўқувчиларнинг ривожланиш динамикасини назорат қилиш асосида қўлга киритилади. Ўқув-
тарбия жараёнини мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш учун бўлажак ўқитувчилар шахсга
йўналтирилган таълимнинг концептуал асосларини ўзлаштирган бўлишлари керак. Прфессор-
ўқитувчилар талабалар шахсга йўналтирилган таълимнинг
концептуал асосларини
ўзлаштирганликларини назорат қилиб боришлари лозим. Бундай назорат бўлажак
ўқитувчининг шахсга йўналтирилган таълим жарайнини ташкил этиш асосларини эгаллаш
соҳасидаги масъулиятини оширади. Бўлажак ўқитувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва
малакаларини назорат қилишда профессор-ўқитувчилар очиқлик, инсонпарварлик, узвийлий,
узлуксизлик, чаққонийлик, демократия приципларига амал қилишлари лозим. Бунинг учун
биринчи навбатда бўлажак ўқитувчининг хаётий, касбий қадриятларини эгаллаш соҳасидаги
билимларини аниқлаш талаб этилади. Бўлажак ўқитувчиларнинг шахсга йўналтирилган
таълим жараёнини лойихалаш ва ташкил этишга бўлган муносабатлари, уларнинг ўз касбий
фаолиятларига оид билимлари ва маҳоратларини бойитишга интилишга, ўқувчилар учун хар
томонлама қулай бўлган педагогик шарт-шароитларини
вужудга келтириш махоратини
ўзлаштиришлари муҳим аҳамиятга эга.
Шахсга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини лойихалаш ва ташкил этишга бўлажак
ўқитувчиларнинг ўзларининг касбий ривожлантиришга бўлган эхтиёжлари муҳим аҳамият
касб этади. Шу мақсадда профессор – ўқитувчилар бўлажак ўқитувчидарнинг касбий
ривожланишларини таъминлашга қаратилган педагогик чора-тадбирлар тизимини ишлаб
чиқишлари керак.
Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина талабалар ўзларининг билимларини
амалда мавжуд бўлган даражасига нисбатан юқорироқ баҳолайдилар.
Касбий педагогик
таълим самарадорлигини таъминлаш учун профессор-ўқитувчилар таълим жараёни
самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини қўллашлари, талабалар билан вужудга
келадиган зиддиятлар ва қарама-қаршиликларини ўз вақтида бартараф эта олишлари,
уларнинг педагогик амалиёт жараёнидаги фаолиятларига алоҳида эътибор қаратишлари
лозим. Бундай ёндашув гуруҳдаги талабалар орасида улар, муваффақиятли ўқув ҳамда
ижтимоий педагогик муҳитни вужудга келтиради. Бунинг учун профессор-ўқитувчилар ҳам
ўзларининг касбий, педагогик фаолиятларини мунтазам такомиллаштиришлари, талабаларни
шахсга йўналтирилган таълим технологиялари билан қуроллантиришга алоҳида
этибор
қаратишлари керак. Профессор – ўқитувчилар эътибор қаратишлари лозим бўлган муҳам
масалаларда яана бир – шахсга йўналтирилган ўқув – тарбия жараёнини лойихалаш ва ташкил
76
этиш соҳасида турлича даражадаги тайёргарликка эга бўлган талабаларни аниқлаш ва улар
касбий компитэнтцияларини ривожлантириш учун педагогик ёрдам ва қўллаб – қувватлашдан
иборат.
Олий педагогик таълим тизими модернизациялашнинг муҳим вазифаларидан яна бири
– бўлажак ўқитувчиларнинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-тарбия
жараёнини лойихалаш ва ташкил этишга қай даражада тайёрлигини аниқлаш ва унинг бу
соҳадаги компитэнтцияларини ривожлантиришга педагогик ёрдам кўрсатишдан иборат.
Бўлажак ўқитувчиларни шахсига йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини лойихалашга
тайёрдлашда бир қатор приципларга таяниш талаб этилади. Улар қуйидагилар:
- шахсга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда бўлажак ўқитувчилар
фаолиятининг мунтазам ўзгарувчанлиги, ривожланувчанлигини таъминлаш,
уларнинг
фаолятида инсонийлик, қадриятлар устуворлиги, фикрий барқарорлик, кретаивлик,
масъулиятлилик ва ўз компитэнтцияларини намоён қила олишнинг
ифодаланишига эришиш;
- бўлажак ўқитувчиларнинг шахсга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга
тайёрлигини нафақат уларнинг билимлари ва кўникмалари, балки педагогик амалиётда
намоён бўлишани ҳам таъминлаш;
- бўлажак ўқитувчиларнинг шахсга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини лойихалаш
соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларига берилган баҳо нафақат улар бажарадиган маскур
педагогик вазифа,
балки касбий компитэнтциялар, хатти – ҳаракатларига ҳам тааллуқли
бўлишини таъминлаш кабилар.
Мазкур приципларга эришишни таъминлаш орқали олий педагогик таълим
самарадорлиги ва тайёрланаётган мутахассисларнинг касбий компитэнтлилигини янги сифат
босқичига кўтариш имконияти вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: