79
МАЪРУЗА ШАКЛИДА ТАЪЛИМ БЕРИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ
УСУЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
Саттарова С. – Бухоро давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ўқитувчиси.
Маъруза, маъруза вазифалари, маъруза дарсларнинг самарадорлиги, техник
воситалар, ёрдамчи таълим воситалари, фаол таълим усуллари, муаммоли маъруза,
кўргазмали маъруза, бинар маъруза, анжуман маъруза, маслаҳатли маъруза.
Бугунги кунда педагоглар олдига қўйиладиган асосий талаблардан бири – дарс
ўтишда “бир хиллик” қолипидан чиқиш, янги ноанъанавий дарс усулларини излаб топиш,
мавжуд янги усулларни амалда қўллаш, ўқувчиларни фанга, касбга бўлган қизиқишларини
ошириш, қўшимча адабиётлардан мустақил фойдаланишга ўргатиш ва
билимни онгли
эгаллашга йўллашдан иборат.
Маъруза – таълимни ташкиллаштиришнинг асосий шакли бўлиб, таълим бериш
жараёнида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
-Йўналтирувчи – ўқувчиларга ўқув материалининг келгуси иш фаолиятидаги ўрни ва
аҳамиятини англатади.
-Ахборотлилик – мавзуда асосий илмий далиллар ва хулосалар моҳиятини очади.
-Методологик – ўқитишнинг энг мақбул усуллари таққосланади, илмий изланишнинг
асослари намоён этилади.
-Тарбияловчилик – ўқувчиларга тарбиянинг турли шакллари берилади.
-Ривожлантирувчанлик – мантиқий фикрлаш ва исботлаш қобилиятларини
ривожлантиради.
Маъруза дарсларнинг самарадорликка эришишининг бешта муҳим шарти
бўлиб,булар қуйидагилардан иборат.
1.Таълим бериш воситаларидан унумли фойдаланиш. Техник воситалар –
графопроектор, видеопроектор, доска-блокнот, флипчарт, видеофильмлар ва ёрдамчи таълим
воситалари – модел, муляжлар, график-диаграммалар, чизма, схема ва бошқаларни ҳар бир
маъруза дарсларида қўллаш.
2. Фаол таълим
усуллари- муаммоли маъруза, анжуман маъруза, бинар маъруза,
маслаҳатли маъруза, мунозара маъруза ва бошқа маъруза усулларини
режали ва керакли
вақтда қўллаш. Фаол маъруза усулларининг ўзига хос хусусиятлари:
Муаммоли – муаммоларни аниқлайди ва уни ўқувчилар билан ечади.
Кўргазмали – маълумотни техникавий воситалар ёрдамида беради.
Бинар - икки киши яъни( икки ўқитувчи, мактаб вакиллари, олим ва амалиётчи,
ўқитувчи ва талаба) икки томон нуқтаи- назарларини таққослаб ёритади.
Олдиндан кўзланган хатоликлар – онгли равишда ўқитувчи томонидан йўл қўйилган
мавзудаги илмий тушунчалардаги хатоларни талабалар таҳлил қилиб боради.
Анжуман – ўқитувчи томонидан тайёрланган дастур миқёсида олдиндан белгиланган
муаммолар билан илмий-амалий машғулот олиб боради.
Маслаҳатли - савол-жавоб, мунозара билан янги маълумотлар беради.
3. Дидактик талабларни бажариш. Яъни:
Маърузанинг
батафсил режасини тузиш; таълим олувчилар учун аниқ тузилмага
келтирилган машғулот (кириш, асосий саволлар, асосий жойлар, якун ва хулосаларни
ажратиб кўрсатиш);
Мустақил
ўқиш
учун
мавзу,
мақсад,
вазифа
ва
маъруза
режаси,
адабиётларни,интернет манбаларини маълум қилиш;
Режанинг ҳар бир қисмидан сўнг умумлаштирувчи хулосалар қилиш;
Маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига ўтишда мантиқий боғлиқликни
таъминлаш;
Ёзиш зарур бўлган жойларни: асосий тушунча, ифода, вақт, далиллар ва бошқаларни
айтиб туриш.
4. Педагогик техникани қўллаш:
80
Ҳамма вақт
бир жойда турмасдан, аудитория бўйича ҳаракатланиш, меъёридан
оширмасдан имо-ишорадан фойдаланиш.
Материални содда ва тушунарли тилда, таққослаш ва мисоллар орқали баён қилиш.
Ўз фанига бўлган қизиқишни ва ўқувчилар нимани қандай ўзлаштиришларига бефарқ
эмаслигини ўқитувчи кўрсатиши лозим.
Ўқув материалини баён қилишнинг мақул суръати (темп)ни танлаш лозим: у таълим
олувчиларнинг тайёргарлик даражаларига мос келиши ва маърузанинг асосий
ҳолатларини ёзиб олишга имкон бериш учун жуда тез бўлиши керак эмас.
5. Маърузага ўқувчиларнинг иштирок этиш фаолиятигa киритиш:
Саволлар бериш ва ўқувчилар
жавобларидан фойдаланиш, бунда саволларнинг
аҳамиятини кўрсатиш.
Вақтинча эркин фикр алмашишга рухсат бериш (бу зўриқишни пасайтиради ва
ҳиссий куч беради).
Аниқ ҳолатларни, жумладан муаммоли вазиятларни аниқлаш, ҳар кунги ҳаётдан
мисоллар келтириш.
Билим олувчиларда саволлар беришга қизиқишни уйғотиш
Аввал ўрганганлари билан янги ҳолат ва далилларни таққослаш.
Ўқув материалини ўрганишдан нима мақсад эканлигини аниқловчи саволлар бериш.
Хулоса қилиб
айтганда, замонавий таълимни жаҳон талаблари даражасида ташкил
этиш, ахборот комммуникацион воситалар ёрдамида такомиллаштириш, таълим жараёнининг
самарадорлигини оширишда анъанавий маъруза дарсларида фаол таълим усулларини қўллаш
муҳимдир. Бу ўқувчиларда фан асосларини ўрганишга бўлган қизиқишларини орттиради,
мустақил адабиётлар устида ишлаш кўникмаларини ривожлантиради, масала ва муаммолар
ечимларини излашга жалб қилиб, таълимнинг самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: