3-МАВЗУ. МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА УСУЛЛАРИ.
Режа:
1. Муаммоли таълимнинг асоси бўлган йўналишлар,турлар ва муаммони қўйиш даражалари.
2. Муаммоли вазият методига асосланган талабалар фаолияти
3. Муаммоли таълим методлари
Таянч тушунчалар: муаммо, Муаммоли таълим, муаммоли таълим йўналишлар, муаммоли таълим турлари, муаммони қўйиш даражалари, муаммоли вазият методига асосланган талабалар фаолияти, муаммоли таълим методлари
1.Муаммоли таълимнинг асоси бўлган йўналишлар,турлар ва муаммони қўйиш даражалари. Муаммоли ўқитиш такомиллашган ўқитиш технологиясидир. Ҳозирги самарали ўқитиш технологиялардан бири муаммоли таълимдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли таълим ижодий фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади.
Бу турдаги таълимнинг илк ғоялари америкалик психолог ва
педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда
Чикагода ўқитиш ўқув режаси бўйича эмас, балки ўйин ва меҳнат асосида
олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган.
Ж.Дьюи муаммоли таълим асоси сифатида қуйидаги йўналишларни
белгилаган (14-расм):
- тақризчиларни чиқишлари;
- фикрлар алмашинуви;
- иштирокчиларнинг ўз қарорлари ва
хулосаларини ҳимоя қилишлари;
- ўйинга якун ясаш
Муаммоли таълим – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни
амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни
асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва
малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим
Муаммоли таълим – ўқувчиларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим
Бу турдаги таълимнинг илк ғоялари америкалик психолог ва
педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда Чикагода ўқитиш ўқув режаси бўйича эмас, балки ўйин ва меҳнат асосида олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган. Ж.Дьюи муаммоли таълим асоси сифатида қуйидаги йўналишларни белгилаган.
Муаллиф кўрсатилган йўналишларда таълимни ташкил этиш учун
қуйидаги воситалардан фойдаланган:
1) сўз; санъат асарлари; техник қурилмалар;
2) ўйинлар; меҳнат
Ўтган асрнинг 60-йилларида муаммоли таълим Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Окон, И.Я.Лернер каби тадқиқотчиларнинг қарашлари
негизида янада ривожланган. С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли
вазиятдан бошланади” деган ғояси муаммоли таълимнинг психологик
асоси сифатида қабул қилинган. Муаммоли таълимнинг бир неча турлари мавжуд. М: М.Н.Скаткин ўз ишларида муаммоли таълимнинг қуйидаги турлари борлигига урғу беради
Do'stlaringiz bilan baham: |