Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАР



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАР 
Сакиева О., ТермДУ, ўқитувчи 
Бугунги кунда республикамиз олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар 
таълим тизимини тўлиқ ахборотлаштиришни, анъанавий ўқитиш мазмунини қайта кўриб 
чиқишни, ўқув фанларини интеграциялашни, ўқитишда янги педагогик технологиялардан 
самарали фойдаланиш асосида ташкил этишни тақозо этмоқда.
2012 йил декабрь ойида мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги Қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш 
доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, 
замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига 
янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди. 


70 
Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил 
қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий 
материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади. Замонавий 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг 
илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, 
шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан 
такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда 
дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни 
ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув 
юртларида айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича 
ўқитиш чет тилларда олиб бориш кўзда тутилган. Бу ўз навбатида олий таълим муассасасида 
ягона ахборот муҳитини шакллантириш, ахборотлар базасини яратиш ва ундан самарали 
фойдаланиш, мутахассисликликка оид ўқув меъёрий ҳужжатларни фанлар интеграцияси 
асосида такомиллаштириш заруриятини туғдиради. 
Интеграциялаш бизнинг тушунишимизча, фақат предметлар бўйича билимлараро 
алоқадорлик нуқтаи назаридан эмас, балки ўқитиш шакли ва усуллари технологияларини 
интеграциялашни кўзда тутади. Шунинг учун ўқув фаолиятида қабул қилишнинг турлилигини 
ҳисобга олиб, предметлар бўйича билимлар ва ўқитиш технологияларини интеграциялаш 
усулларини топиш ва қўллаш зарурдир. 
Ўқитишда интеграцион жараёнларни олий таълим тизимида барча йўналишларда ва 
барча фанларни ўрганишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Қуйида биз олий математиканинг 
текисликда геометрия бўлимини ўрганишда интеграллашган ўқитишни кўрамиз. 
Интеграллашган ўқитишда предметлараро боғланишлар кенг қўлланилади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish