“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
70
туристик маҳсулотларни
стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва жаҳон
талабларига мослаштириш м ур а к к а б масалалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, унинг
иқтисодиётдаги аҳамияти ва ҳиссасини ошириш, туристик хизматлар сифатини
диверсификация қилиш ва такомиллаштириш, ҳамда унинг инфратузилмасини
кенгайтиришга экспорт фаолиятини либераллаштириш ва
соддалаштириш,
экспорт тузилиши ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт
соҳалари ва худудларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ва сафарбар
қилиш каби масалалар белгилаб берилган
1
.
Шу мақсадда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ривожланаётган
мамлакатларнинг
туристик
инфратузилмасининг
ҳолати
ва
экспорт
имкониятларини янада ошириш механизми чуқур ўрганилди. Сайёҳларнинг
эҳтиёжидан келиб чиқиб, сифатли ва қулай хизматларни кўрсатиш орқали туризм
соҳасини ривожлантириш учун мамлакатимизда «Ҳалол» стандартлари бўйича
маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шу жумладан овқатланиш хизматлари туризмини
такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда
.
Инсоният ҳалолликка интилиши табаррук заминдан етишиб чиққан Имом
Бухорий, Мотуридий, Имом Ат Термизий, Навоию, Берунийлар авлодларини
камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
«Ҳалол» (яъни «рухсат этилган») тушунчаси – бу
Ислом динида рухсат
этилган ва йўл қўйилган барча маҳсулотлар бўлса, «Ҳалол» стандартлари эса –
маҳсулотларни Ислом дини талаблари бўйича ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш,
сотиш ва тамғалаш жараёнларига бўлган талабларни белгилайди.
«Ҳалал» араб атамасига нисбатан умумий методик кўрсатмалар “Kodeks
Alimentarius” Комиссиясининг 1997-йилдаги 22 сессиясида қабул қилинган.
“Kodeks Alimentarius” (лотинчада – овқат бўйича қонунлар ёки қонунлар тўплами)
ягона шаклда баён этилган озиқ-овқат маҳсулотларига стандартларнинг халқаро
ҳамжамияти томонидан қабул қилинган тўпламни ўзида ифодалайди.
Статистик маълумотларга кўра, «Ҳалол» стандартини жорий этиш бўйича
Малайзия, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Индонезия каби мамлакатлар
илғор ҳисобланади. «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга
Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон,
Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг
ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд. одам, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани)
«Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада
ошишини таъминламоқда.
«Олам яралибдики, инсонга ҳалол соғлом яшаш, фарзандларини соғлом
тарбиялаш неъмат сифатида буюрилган. Эккан дарахтларимиз, нафас олиб турган
ҳавомиз, луқма нонимиз, ичаётган сувимиз барчаси ҳалол бўлиши керак деб
буюрилган. Ҳалолликни доимо таъминлаш ва келажак авлодга мерос қолдириш
динимиз томонидан инсониятга фарз қилинган. Шу боис, бутун дунёда озиқ-
овқат, сув,
кийим-кечак, соғлиқ ва тижорат каби барча соҳаларда ҳалол ишлаб
чиқариш йўлга қўйилган. Ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстил, ҳалол
тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида аслини йўқотмаган
ҳолда ривожлантириш ва келажак авлодга мерос қолдиришимиз лозим. Биз ва
авлодларимиз бу қимматли неъматларнинг қадрига етиб, ҳалол еб, ҳалол ичиб,
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини
жадал ривожлантиришни таьминлаш чора- тадбирлари тўғрисида ” ги фармони, 2016-йил 2-
декабр.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
71
ҳалол яшашимиз жоиздир. Биз ўз зиммамизга тушган вазифани виждонан
бажаришимиз ва инсониятга ҳалолликни уқтиришимиз даркор.
Ҳалол туризм
индустрияси жадал суръатларда ривожланаётган соҳа бўлиб,
бу бозорнинг йиллик ҳажми 126 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда ва
2020 йилга бориб камида уч баробар ортиши (419 млрд. АҚШ доллари бўлиши)
кутилмоқда. Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 300-
330 миллион сайёҳлар дунёдаги энг муҳим диний объектларга ташриф
буюришади. Чет элдан юртимизга келадиган меҳмонлар, айниқса араб
давлатларидан ташриф буюрувчи сайёҳларнинг маҳсулотларимизга бўлган
ишончи ортади.
Биргина Бирлашган Араб Амирликлари 200дан ортиқ давлатлар билан
савдо-сотиқ
ишларини амалга оширади, бунда маҳсулотларни экспорт қилиш
учун «Ҳалол
» белгиси билан сертификатланган маҳсулот талаб этилади. «Ҳалол
»
стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозори ҳажми 4,0
триллион АҚШ долларини ташкил этади, 2018-йил охирига келиб ҳалол
маҳсулотлари бозори ҳажми тахминан 6,4 триллион АҚШ долларини ташкил
этиши кўзда тутилган.
2018
йилда
«Ўзстандарт»
агентлиги
томонидан
сайёҳларнинг
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва
қулай хизматларни кўрсатиш орқали туризм соҳасини ривожлантириш учун
ЎзДст 3286:2018 - "Ҳалол" давлат стандарти жорий қилинди. "Ҳалол" стандарти
халқаро стандартлар менежменти системасининг озиқ-овқат маҳсулотлари
хавфсизлиги бўйича ИСО 22000 сериясига тегишли ҳисобланади. “Ўзстандарт”
Агентлигининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда республикамиз ҳудудидаги
129 та ишлаб чиқариш корхоналари ИСО 22000 серияси талабларига жавоб
беради. Агентликнинг хабар беришича, "Ҳалол" стандартлари ишлаб чиқариш,
сақлаш, юклаш, реализация қилиш ва маҳсулотни тамғалаш (маркировкалаш)
жараёнларида Ислом қонун-қоидалари талабларига тўла
жавоб беришини
таъминлайди.
Яқин кунларда сертификатлаштириш органлари "Ҳалол" сертификати ва
ИСО
22000
сериясининг
бошқа
стандартларини
жорий
қилишни
режалаштирмоқда. Халқаро "Ҳалол" сертификати - Халқаро стандартлаш ва
сертификатлаш маркази томонидан жиддий текширувлардан кейин тақдим
этилади. "Ҳалол" сертификати – бу озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда
фойдаланилган хом ашё ва зираворлар, ишлаб чиқариш цех- бинолари, асбоб-
ускуналари, компания бизнес услуби ва тайёрлов маҳсулотлари "Ҳалол"
стандарти талабларига тўлиқ жавоб беришини билдиради.
«Ўзстандарт
» агентлиги томонидан «Ҳалол» стандартининг қабул
қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг
сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин
яратади.
Экспертларнинг фикрича, 2025
-йилда халол маҳсулотларининг улуши
дунёда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 20 % ини ташкил этади.
Бугунги кунда, МДҲ мамлакатлари (Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон),
Саудия Арабистони, БАА, Эрон, Иордания, Миср, Баҳрайн каби мусулмон
мамлакатларига «Ҳалол» белгиси остида ўз маҳсулотларини экспортга
чиқаришни йўлга қўйган.
Бу турдаги янги стандартларни жорий этиш бир пайтнинг ўзида
сертификатлаш орқали миллий ишлаб чиқарувчиларнинг
истеъмол товарлари
бозорини кенгайтиришда ҳамда мамлакатда сердаромад соҳа бўлган зиёрат
туризмининг
жадал
ривожланиши,
хусусан,
хорижлик
сайёҳларни