“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Этнографик йўналиш – бу ахборот олиш ва кўнгил очиш мақсадини кўзда 
тутувчи туризм тури бўлиб, кўп сонли туристларни маълум бир халқнинг ҳаёти,
либослари, тили, фолклори, анъаналари, урф-одатлари ва маданияти билан 
таништиради. Этник туризмнинг бу йўналиши маълум бир халқ маданияти 
қадимий элементлари, ердан фойдаланишнинг анъанавий кўринишларини, 
тарихий-меъморий қиёфасини сақлаб келаётган қишлоқ аҳолиси ва уларнинг 
санъати билан танишишни назарда тутади. Бунда қишлоқлар (аҳоли пунктлари) 
реал ва намойиш этиш учун (хизмат қиладиган аҳоли бошқа пунктда яшаб бошқа 
жойга ишга бориб келиши) мўлжалланган турларга бўлиниши мумкин. 
Антропологик йўналиш – бу этнографик туризмнинг бир кўриниши бўлиб, 
бу йўқолиб кетган этник қабилаларнинг маданияти ва илгариги яшаш тарзи 
билан танишиш ҳамда йўқолиб бориш хавфи остидаги кам сонли халқларнинг 
яшаш тарзи билан танишиш ва замонавий яшаш тарзи билан солиштириб кўриш 
имконини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бунга Перуда йўқолиб кетган 
инклар маданиятини ўрганиш ёки Қримда йўқолиш хавфи остидаги скифлар 
маданияти билан танишиш учун ташриф буюришни ёрқин мисол сифатида 
келтириш мумкин. Яна бир камайиб бораётган халқ бу Эмбера қабиласига 
қарашли ҳиндлар бўлиб, бу халқ этник ҳаёти билан танишиш мақсадида Панамага 
ташриф буюрувчилар сони кундан-кунга ошиб бормоқда.
Аборигинал йўналиш – бу маҳаллий аҳолини бевосита туристик фаолиятга 
жалб қилувчи туризм туридир. Бунда туб аҳоли ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд 
бўйлаб, ўз халқининг маданиятини чуқурроқ ўрганиш мақсадида саёҳат 
уюштиришидир. Бу бир неча кунлик экскурсияларни ўз ичига олиши мумкин.
Бунга мисол сифатида Таиланднинг шимолий қисмида жойлашган Акҳа 
Ҳилл қабиласини келтириш мумкин. Бу қабила аъзолари ташриф буюрувчиларга 
ҳақиқий таиландча яшаш тарзини намойиш этиб берадилар. Бунда чой 
плантациялари ва гуруч далалари бўйлаб ажойиб саёҳат ҳамда водий 
кўринишидаги бамбукли бунгалолар, ўрмон ҳамда шаршараларга ташриф 
буюриш имкониятлари мавжуд бўлиб, ҳар бир таиландлик ўзини ҳақиқий миллат 
вакили эканлигини ҳис этади.
Джайлоо – бу этник туризмнинг энг ёш турларидан бири. Бу тушунча 
қирғиз тилидан олинган бўлиб, "Джаилоо"- “Алп майсазори”, “тоғ яйлови” деган 
1
«Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. 2016 йил 2 декабр, 
ПФ-4861-сон. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
67
маъносини англатади. Джайлоо туризми бу цивилизациядан анча олисда, 
ибтидоий тузум даврида бир оз яшаб кўриш имконини яратиб берувчи туризм 
туридир. Джайлоо туризми 1990 йил охирларида Қирғизистонда, маҳаллий 
туроператорлар туристларга бир оз вақтга тоғ чўпонлари юртларида яшаб, 
уларнинг ҳаёт тарзи билан танишишга имкон яратиб берганларидан сўнг пайдо 
бўлди. Бу турдаги саёҳатларни энг биринчи Швейцария, Германия, Буюк 
Британия ва Россиядан келган туристлар синовдан ўтказишган. Ҳозирги кунгача 
джайлоо туризми бўйича етакчи мамлакат Қирғизистон ҳисобланади. Энг 
машҳур туристик маршрутлардан бири бу Иссиқкўл қирғоқлари бўйлаб ташкил 
этилган турлар ҳисобланади. Мисол учун: “Бишкек - Корчкорка қишлоғи – 
Сарала - Саз – Бишкек” туристик маршрути. Ушбу маршрут давомида туристлар 
кўчманчи халқ маданияти, миллий ўйинлари, алакиизи ва ширдаки матолари 
ҳамда намат гиламлар билан танишишади ва отларда сайр қилиш имконига эга 
бўлишади.
Этник туризм – туризмнинг ўзига хос тури бўлиб, агротуризм, экотуризм, 
спорт туризми каби бугунги кунгача адабиётларда яхши ёритилган эмас. Шу 
сабабли ҳам унинг таснифи географик хусусиятларини ишлаб чиқиш зарурати 
пайдо бўлмоқда. 
Этник туризмнинг муҳим ўзига хос хусусияти унинг таркибини туристлар 
эҳтиёжлари ва қизиқишларини эътиборга олган ҳолда диверсификациялаш 
имкониятининг мавжудлигидадир. 
Этник туризмнинг туристик маршрутини ишлаб чиқишда тайёргарлик 
босқичи муҳим саналиб, бунда маълум бир ҳудудда туризмнинг ушбу турини 
ривожлантириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар, режалар ва зарурий 
материалларни йиғиш асосий шартлардан бири саналади. Ундан сўнг ушбу 
ҳудуднинг ҳозирги пайтдаги иқтисодий-ижтимоий ҳолатини ўрганиб чиқиш керак 
бўлади. Бунинг учун: 
Инвестиция киритиш бўйича таклифлар ҳақидаги маълумотлар базасини 
шакллантириш ва имкониятлар даражасини баҳолаш; 
Этник туризмни ривожлантиришга қизиқиши ва хоҳиши бўлган туристик 
фирмалар билан ҳамкорлик қилиш; 
Ҳудуддаги этник туризм объектлари салоҳиятини, инфратузилма ҳолатини, 
жамиятда туризм тафаккури қай ҳолатдалигини ва ўз ҳудудида ушбу туризм 
турини шакллантиришга бўлган хоҳиш, ҳаракатлар даражасини ўрганиш учун 
комплекс маркетинг тадқиқотини ўтказиш талаб қилинади. 
Ўзбекистон улкан этно-маданий ва маданий-тарихий салоҳиятга эга мам-
лакат сифатида бутун дунёга машҳурдир. Бу ерда этник туризмни ривож-
лантириш учун кўплаб ноёб этник ресурслар захираси мавжуд. Ўзбекистонда 130 
дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Бу миллатларнинг 
ҳар бири ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, маданияти ва тилига эга. Мамлакат 
ҳудудида миллатларнинг географик жойлашиши ҳам бир текис эмас. Бунинг 
биринчи сабаби миллатларнинг тарихий ривожланиши бўлса, иккинчидан 
республикада халқ хўжалик тармоқларининг ривожланиш хусусиятларидир.
Ўзбекистонда яшовчи халқлар кўп йиллардан бери бир ҳудудда яшагани 
сабабли урф-одатлари бир-бирига қоришиб кетган ва уларда ўхшашлик 
жиҳатларини учратишимиз мумкин. Айниқса, қардош халқларнинг яшаш тарзи ва 
удумлари бир-бирига жуда яқин. Мамлакатимиз ҳудудларида кўплаб миллат 
вакилларининг маданият марказлари фаолият юритаётган бўлиб, ушбу марказлар 
орқали керакли маълумотлар билан танишиш имкони мавжуд.
Ўзбекистонда этник туризмни ривожлантиришнинг самарали дастури 
афсуски, 
ҳалигача 
ишлаб 
чиқилмаган. 
Туризмнинг 
бу 
турини 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
68 
ривожлантиришнинг асосий шарти бу этник ресурслар мавжуд бўлган ҳудудлар 
аҳолисини ушбу туризм тури билан шуғулланишга жалб этиш ва қишлоқ 
жойларида инфратузилмани талаб даражасида шакллантиришдан иборат. Ушбу 
туризмнинг ўзига хос яна бир хусусияти бу ундан келадиган даромадни ҳудуд 
туризм инфратузилмаси ва аҳолининг яшаш тарзини яхшилашга ишлатиш 
имконини бериши билан ажралиб туради. 
Этник туризмни ривожлантириш лойиҳаларининг муҳим вазифаси туб 
аҳолини фаол жалб қилиш орқали этник туризмни қисқа муддатли 
тенденцияларда барқарор ривожлантиришдан иборат. Кам сонли маҳаллий 
аҳолининг этник туризм лойиҳаларини амалга оширишда ўз мустақил 
бошқарувини қўлга олиши, бу турни тез орада барқарор ва самарали 
ривожланишига эришишни кафолатлайди. 
Бизнингча, этник туризм уч компонентни қамраб олади: 
- анъанавий ҳаёт тарзи билан яшовчи маҳаллий аҳолини; 
- халқнинг хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги маданий ландшафтни; 
- маҳаллий аҳоли маданиятининг ажралмас бир қисми бўлмиш анъана ва 
маросимларни. 
Этник туризмни муваффақиятли ривожлантириш ҳамда анъанавий маданият 
ва манзарани сақланишини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириш 
зарур: 
 маданий ландшафтни сақлашда асосий шарт сифатида, ҳудуднинг
табиатини сақлаш; 
 ҳудудда туристлар оқимини кўпайтиришда маҳаллий аҳолини онгли 
тарзда тўла ҳуқуқли шериклар сифатида қараш; 
 маҳаллий аҳоли ва туристлар ўртасидаги ўзаро муносабат тартибли 
кечиши керак. Бунда “меҳмон-мезбон” анъанасига амал қилиш лозим. 
Ҳудуднинг фаровонлик даражаси тўғридан-тўғри туристлар оқимига боғлиқ 
бўлиб қолиши керак эмас. Бундай дастурларни ишлаб чиқишда, қуйидагиларга 
эътибор бериш керак, деб ҳисоблаймиз: 
 биринчи ўринда, табиатдан анъанавий тарзда фойдаланишни таъминлаб 
бериш; 
 ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (қишлоқ хўжалиги ва 
ҳунармандчилик маҳсулотлари каби) анъанавий усулларга оид қўшимча 
қийматларни ҳисобга олган нархда сотиш; 
 этник туризмдан келган асосий даромадни ҳудуд ривожланишига 
сарфлаш (йўллар қуриш ва таъминлаш, янги бино ва иншоотлар барпо этиш, 
таълим ва соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш, ногирон, кўп болали ва ёш 
оилаларга уй-жой тўловларини кредитлашни молиялаштириш); 
 этник туризмдан келган даромадларни тўғри ва тенг тақсимлаш. Бунда 
маҳаллий аҳоли ўртасидаги туристлардан тушаётган даромадлар бўйича рақобат 
истисно; 
 ҳудудда 
амалга 
оширилаётган 
ижтимоий 
лойиҳаларни 
молиялаштиришда юридик шахсларни манфаатли жалб қилиш ва шу кабилар. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
69
Амриддинова Р.С., Фозилова С.С. 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish