“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Ҳар бир кишининг ўз 
вариантини таклиф 
қилишига эришиш


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
62 
Мазкур расмдан ҳам кўриниб турибдики, ҳар кимга ўз манфаатидан
келиб чиқиб таклиф беришни йўлга қўйиш орқали турли касб эгалари 
ишлайди меҳмонхонада уларнинг манфаатлари ҳам турлича бўлганлиги туфайли 
турли фикрларни айтишига тўғри келади. Чунки, улар ҳар бирининг ўзига хос 
манфаати мавжуд. Ходимлар эса, таклиф киритганда, асосан ўз манфаатидан 
келиб чиқади. Шу жиҳатдан, бундай ҳолда таклиф киритган ходимларнинг 
қарашлари турлича бўлади. Мазкур масала бўйича иккинчи йўналиш турли 
қарашлардан бир тўхтамга келиш кўникмасини шакллантириш орқали самарали 
қарорни қабул қилишга эришиш лозим бўлади. Бунинг учун ҳам катта ташкилий 
ишларни амалга оширишга тўғри келади. 
Турли қарашларни шакллантириш бўйича иккинчи йўналиш – бу ҳар бир 
кишини ўзининг қарорини исботлашга ҳаракат қилдириш ва бу бўйича 
бошқаларнинг фикрини эшитиш масаласи ҳам ўта муҳим ва жиддийдир. 
Одатда таклифни айтган киши ўзининг қарор бўйича таклифини 
исботлашга ҳаракат қилади. Бу жуда яхши ҳолат. Одамлар бир-бирининг нимага 
қодирлигини ҳам яққол билиб олади. Бунда шуни назарда тутиш керакки, мазкур 
қарор бўйича бошқа кишилар албатта ўз фикрини баён қилиш кўникмасини 
шакллантириши лозим. 
Яна бир йўналиш – бу ҳар бир кишининг ўз вариантини таклиф қилишига 
эришишдан иборатдир. Бу масала ҳам ўта жиддий. Аммо бунга ҳар бир ходим 
ўзига мақбул вариантни таклиф қилиш ва уларни ҳар бирини исботлаши лозим 
бўлади. Чунки, табиий равишда турли шахслардан турли вариантлар пайдо 
бўлиши тайин. Ушбу йўналишнинг бир қисми манфаатлар тўқнашган жойда 
албатта таклифлар ҳам тўқнашади, деган ақидага асосландик. Чунки бундай 
таклифлар жуда катта мунозарага сабаб бўлади. Натижада ҳақиқатга эришиш 
мумкин бўлади. Одатда ҳақиқатга эришишнинг энг мақбул йўли шу мунозарадир.
Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, меҳмонхона хўжаликларида 
кадрлар менежментини такомиллаштириш жараёнида самарали қарорлар қабул 
қилиш учун фактларга таяниш, улар асосида тафаккурни ишга солиб кўплаб 
таклифларни ишлаб чиқиш ва кўп фикрни ўртага ташлаган ҳолда чуқур мунозара 
қилишга эришиш орқали амалга оширилади. Бунинг ҳар бир йўналишини 
амалиётда кўриб чиқиш лозим бўлади. 
Самарали қарорларни қабул қилиш нафақат меҳмонхонада, балки барча 
соҳаларда битта қонуниятга асосланган бўлиши керак. Мазкур қарор билан аҳвол 
нечоғлиқ ўнгланади? Бунга қанча куч ва вақт кераклиги ҳам аниқ белгиланган 
бўлиши керак. Қарор шунчаки қарор учун бўладиган бўлса, ундан вақтни 
йўқотишдан бошқа ҳеч қандай наф олиб бўлмайди. 
Таҳлил натижасида қабул қилинадиган қарор албатта меҳмонхона 
хўжалигининг аҳволини ўнглашга хизмат қиладиган бўлиши керак. Ўнгланиш 
қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиши керак: 
- меҳмонхона хўжалигига наф келтирадиган ва унинг самарадорлигини 
оширадиган; 
- шу 
ташкилотда 
ишлайдиганларга 
маълум 
даражада 
фойда 
келтирадиган, ҳеч бўлмаганда уларнинг фаолиятига маълум 
қулайликларни киритадиган; 
- давлатга ҳам нафи тегадиган: 
- энг муҳими истеъмолчиларга қулайлик туғдириб, уларни шу 
меҳмонхонага жалб қиладиган; 
- меҳмонхонанинг жозибадорлигини оширадиган бўлиши ва ҳ.к. 
Шуни эътироф этиш керакки, фақат ишни ўнглаш юзасидан қарор қилишга 
ҳаракат қилмасдан, қабул қилинадиган қарорлар меҳмонхона хўжалигида 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
63
сақланиб қолган муаммоларни ҳал қилишга, эскириб қолган фаолият турларини 
янгилашга ҳам қаратилган бўлиши керак. Масалан, жарроҳ организмда ҳосил 
бўлган иллатни операция қилиши керак бўлса, уни тўлиқ олиб ташлаши керак. 
Акс ҳолда у яна иллатланиб одамни ҳалок қилиши мумкин. Шу туфайли 
шаклланиб қолган салбий натижа берадиган одатлар ҳам худди шундай. Улардан 
бутунлай қутилишни талаб қилади. Самарали қабул қилинган қарор айнан шу 
нарсалардан бутунлай қутилишга хизмат қилиши лозим. 
Самарали қарорларни қабул қилишда инновацион ғояларга ҳам таяниш 
лозим бўлади. Чунки, олдингиларга нисбатан фарқ қилиш шунчаки фарқ бўлиб 
қолмасдан ижобий томонга йўналтириладиган фарқ асосан олдинги анъанавий 
усулларга нисбатан такомиллашган усулларни талаб қилади. Бундай 
такомиллашиш инновацион ғоялардан фойдаланишни тақозо қилади. Шу туфайли 
инновация билан самарали қарорларни қабул қилиш ўртасида ҳам айрим 
боғлиқликлар бор. Булар қуйидаги расмда намоён бўлмоқда (2-расм). 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish