2110,0 = 32650,0 - 30540,0 = (21*119,0*13,06) - (17*141,2*12,73); Ушбу натижанинг ўзгаришига биринчи омил ўзгаришининг, яъни туристик
хизмат турларининг диверсификацияланганлигининг таъсири 7118,0 минг сўмни
ташкил қилади:
7118,0 = 37658,0 - 30540,0 = (21*141,2*12,73) - (17*141,2*12,73); Натижанинг ўзгаришига иккинчи омил таъсирини, яъни битта хизмат
турига тўғри келадиган туристлар сонининг таъсирини аниқлаш учун қилинган
ҳисоб-китоблар 5845,7 минг сўмга кам эканлигини кўрсатди:
5845,7 0 = 31812,0 - 37658,0 = (21*119,0*12,73) - (21*141,2*12,73); Натижанинг учинчи омил, яъни битта туристга тўғри келадиган ўртача
тушум эвазига ўзгаришини аниқлаш учун қуйидаги ҳисоб-китоблар амалга
оширилди ва натижа ижобий бўлиб, минг сўмни ташкил қилади:
837,7 = 32650,0 - 31812,0 = (21*119,0*13,06) - (21*119,0*12,73) Барча омиллар таъсири 2110,0 минг сўмни ташкил қилади. Буни барча
омиллар таъсирини қўшиш йўли билан қуйидагича аниқланди:
7118,0- 5845,7+ 837,7 = +2110,0 минг сўм Омилли таҳлил натижасида туризм соҳасида хизматларни диверсификация
қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишни тақозо қилади. Таҳлиллар
кўрсатдики, натижа кўрсаткичи ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан 2110,0 минг
сўмга ошган. Ушбу ўзгаришга иккита омил ижобий ва битта омил салбий таъсир
қилган, яъни битта хизмат турига тўғри келадиган туристлар сонининг 22,2
кишига камайиши натижа ўзгаришини 5845,7 минг сўмга камайишига олиб
келган. Агарда ушбу омил ҳеч бўлмаганда ўтган йилги даражада қолганда эди,
сотилган маҳсулот (хизматлар ҳажми) яна шунча сўмга кўпайган ва унинг ҳажми
30540,0 минг сўм эмас, балки 36385,7 минг сўм (30540,0 – 5845,7) бўларди. У
ҳолда натижа кўрсаткичининг ўсиш суръати 106,9 % эмас, балки 119,1 %ни
ташкил (36385,7 * 100 / 30540,0) қилган бўларди. Кўриниб турибдики, мазкур
субъектда қўлланилмай қолган ички имконият жуда катта бўлган. Унинг
даражаси 12,2 %ни (119,1 – 106,9) ташкил қилади. Демак келгусида хизмат
турларини диверсификация қилиш жараёнида асосий эътиборни хизмат
турларининг кўпайтириш билан бирга битта хизмат турига тўғри келадиган
туристлар сонининг ҳам кўпайишига алоҳида аҳамият бериш лозим экан.