“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

КИЧИК БИЗНЕС ВА ОИЛАВИЙ 
ТАДБИРКОРЛИК 
 
 
М.М.Дадажонова – Андижон машинасозлик институти доценти, и.ф.н. 
 
КИЧИК БИЗНЕС МАРКЕТИНГИ БЎЙИЧА ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ ВА 
УНДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
Аннотация – мақолада макро ва микромаркетинг нуқтаи назаридан Япония 
иқтисодиётининг таркиби, инфратузилмаси, ривожланиш даражаси бўйича бир- 
биридан фарқланадиган ҳудудлардаги кичик бизнесни ривожланиш суръатлари 
ёритилиб, республикамиз кичик бизнесининг микро ва макро маркетингни 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
73
такомиллаштиришда япон тажрибасидан фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар 
берилган. 
Калит сўзлар: маркетинг, менежмент, маркетолог, микро, макро маркетинг, 
сегмент,конъюнктура, коммуникация, инновация, инфратузилма, экспорт.
Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада 
эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб 
чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, 
фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди.
Бугунги куннинг асосий талаби-истеъмол талабларини синчиклаб ўр-
ганиш асосида ишлаб чиқариш дастурлари ва хизмат турларини шакллантириш, 
тегишли хизматларга ижтимоий ва шахсий талаб- эҳтиёжларини қондиришга 
кўмаклашадиган, фаол ва сифатли ишлаб чиқариш сиёсатини ўтказиш, кўрса-
тилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш, сарфланган маблағлар 
айланувчанлигини жадаллаштириш ва шу каби масалаларни қамраб олади. 
Маркетинг юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал этишнинг 
таъсирчан воситаларини таклиф қилади, шу сабабли уни – хўжалик юритувчи 
бирлик фаолиятини бошқаришнинг бозор тизими деб аташ мумкин. 
Дунёнинг 
барча 
мамлакатлари 
корхоналарининг 
маркетинги 
ривожланиши ўзига хос хусусиятларга эга. Ушбу хусусиятларга қуйидагиларни 
киритишимиз мумкин: 
- давлатнинг сиёсати; 
- табиий иқлим шароити; 
- демографияси; 
- аҳолининг урф-одатлари ва анъаналари; 
- маҳаллий хом-ашё ресурслари турларининг мавжудлиги ва бошқалар 
таъсир кўрсатади. 
Ҳозирги даврга келиб саноати юксак даражада ривожланган Япония 
корхоналарида иккинчи жаҳон урушидан сўнг маркетинг билан шуғулланиши 
революцион тарзда кечди. Япон хўжалигининг кичик ва йирик бизнес чирмашиб 
кетган иқтисодиёт деб аташимиз мумкин. Кичик ва катта корхоналарнинг 
иерархик тартибда интеграциялашгани бу мамлакат бизнесининг ўзига хос 
ажралиб турадиган хусусияти ҳисобланади. Бундай корхоналар ягона бозор ва 
пировард истеъмолчи учун ишлайди. Улар маҳсулот сифатини, таннархи, 
тақсимот каналлари, савдони рағбатлантиришни ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда 
маркетинг билан шуғулланади.Ҳатто бозор конъюнктурасини ўрганиш ва 
тадқиқотлар ўтказишда ҳам ўзаро уйғунликда ҳаракатланади. 
Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, фан-техника тараққиёти- 
нинг жадаллашиши натижасида мини технологиялар вужудга келар экан. Бу, 
маълум маънода Японияда кичик корхоналарнинг ўзида барча ишлаб чиқариш 
жараёнини ташкил этиш имконини яратди. Пировардида аксарият кичик 
корхоналар бозорда мустақил иштирокчига айлана бошлади.Шу сабабдан ҳозирда 
корхоналар уларнинг асосий қисми алоҳида маркетинг фаолиятини ташкил 
қилган ҳолда нарх, тақсимот, коммуникация, товар сиёсатини олиб боришни 
эркин белгилашади. Илм-фанни ривожлантириш, ютуқларидан оқилона 
фойдаланиш, инновацияларни ўз вақтида жорий қилиш бўйича дунёда етакчи 
бўлган япон кичик бизнеси ҳозирда нафақат маҳаллий бозорларда, балки хориж 
бозорларига чиқиб, халқаро маркетинг фаолияти билан шуғулланмоқдалар. 
Улардаги маркетинг вазифаларини бажарувчиларнинг аксарият қисми корхона 
эгалари ёки ёлланган маркетологлардир. Бундай ишлар билан шу соҳани, товар 
бозорини яхши биладиган шахслар машғул бўлишади. Мустақил кичик бизнес 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
74 
субъектлари халқаро маркетингда асосан экспорт билан қатнашишади.Бу фаолият 
қанчалик мунтазамлашиб бораберса, корхона ҳажми ҳам кенгайиб боради ва 
йириклашади. Йирик корхоналар билан ҳамкорлик қилувчи кичик корхоналар 
аксарият ҳолларда маҳаллий шароитларда фаолият юритади. 
Япон кичик корхоналарининг яна бир ўзига хос хусусияти, кадрларни 
амалий жиҳатдан тайёрлаш вазифасини ҳам ўташидир. Ёлланган кадрлар ўз 
вазифаларини бажариш билан бирга корхонанинг маркетинг, менежмент, молия 
ва бошқа соҳаларига оид масалаларини ечишда фаол қатнашадилар. Иш даврида 
ходимларнинг ўзлари бозор конъюнктураси ҳақида ахборотни йиғиб, 
корхонанинг нарх, товар, коммуникация, тақсимот сиёсатлари каби маркетинг 
комплекси элементлари борасидаги қарорларни қабул қилишда кўмаклашадилар. 
Бозор вазиятлари, ундаги ўзгаришларга мослашиш, корхонанинг ишлаб чиқариш 
тамойиллари ва ҳоказолар тўғрисида билим, малака ва тажрибага эга бўлган 
ходимларнинг аксарияти кейинчалик ўз бизнесларини ташкил этадилар. 
80-йилларга келиб, йирик корхоналар давлатнинг қўллаб-қувватлаши 
натижасида ишлаб чиқаришни ташкилий-технологик жиҳатдан янгилаб, товар 
сиёсатини ўзгартирди ва ички инқирозни бартараф этди. Бу ўз навбатида йирик 
корхоналарнинг кичик бизнесга нисбатан рақобатбардошлигини кучайтирди. 
Қимматбаҳо самарали жиҳозлар билан қуролланди. Уларни ишлатиш учун юқори 
малакали ишчи кучи жалб қилинди. Бундай ишларни амалга оширишга кичик ва 
ўрта корхоналар қодир эмас. Фан-техника тараққиёти билан боғлиқ бўлган кичик 
бизнес субъектлари учун молия, информация, хом ашё, технология билан 
таъминлайдиган иқтисодий муҳит ўта зарур. Макромаркетинг нуқтаи назаридан 
Япония иқтисодиётининг таркиби, инфратузилмаси, ривожланиш даражаси 
бўйича бир-биридан фарқланадиган 3 ҳудудга бўлинади: 
- Шимолий ( Хоккайдо, шимолий Хонсю). Бу ҳудудда аҳоли зичлиги 
паст бўлиб, кичик бизнес субъектлари асосан ёғочсозлик, кўнчилик, балиқчилик, 
ипакчилик, боғдорчилик каби анъанавий соҳалар билан шуғулланадилар. Айниқса 
пойабзал ишлаб чиқарувчи кичик бизнес вакиллари бошқаларига нисбатан тезроқ 
ривожланмоқда. Уларнинг аксарияти мустақил ҳолда бозорда маркетинг фаоли-
яти билан иштирок этишади. Енгил саноат ва қишлоқ ҳўжалигида машғул бўлган 
кичик бизнеснинг аксарият қисми суст ривожланаётганлар сирасига киради. 
- Марказий (жанубий ва марказий Хонсю, шимолий Кюсю). Бу ҳудуд 
аҳолиси энг зич ҳисобланиб, кичик бизнес асосан, хизмат кўрсатиш, йирик саноат 
корхоналари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, электроника, савдо 
ва бошқа йўналишларда машғулдирлар. Япониянинг ушбу қисмидаги кичик биз-
неснинг ривожланиши бир мунча фарқланади. Улар электротехника, информа-
цион технологиялар каби илм талаб қилувчи соҳалар бозорларида ўз ўринларига 
эга.Йирик корхоналар билан ҳамкорлик қилувчи кичик бизнес субъектлари ягона 
сегмент учун ишлайди. Аҳолининг кўплиги хизмат кўрсатиш соҳасининг 
кенгайиши ва кичик бизнес маркетингининг фаоллашишига олиб келди. 
- Жанубий (Сиккоку, жанубий Кюсю). Япониянинг ушбу қисмида 
асосан, импорт қилинган ресурсларни қайта ишловчи йирик саноат корхоналари 
жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналар сони кам 
ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш соҳасида эса, салмоғи юқори. Уларнинг 
фаолиятлари асосан, йирик корхоналар қондира олмаётган эҳтиёжларни 
қондиришга асосланган. 
Японияда кичик бизнесни ривожланишида “Хусусий тадбиркорлик”, 
“Хусусий корхона” тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилиниши натижасида, 
ҳукумат томонидан маркетинг хизмати ёрдамида кичик бизнесни инновациялаш 
ва молиялаш борасида қатор ислоҳотлар олиб борилди. Жумладан, илғор 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
75
техникани сотиб олишни кредитлаш, илмий-тадқиқот ва тажриба констукторлик 
ишларини кенгайтириш даврида солиқ тўлашни кечиктириш каби қўллаб-
қувватловчи чора- тадбирлар амалга оширилди.Ўзбекистонда ҳам кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш амалга оширилмоқда. 
Бунинг натижасида биргина 2017 йилда мамлакатимиз учун ғоят муҳим бўлган 
янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доирасида саноат корхоналарини 
қуриш, ҳизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари 
ташкил этилди. Шу билан биргаликда, Япониядаги каби замонавий фан-
техниканинг сўнгги ютуқларидан фойдаланувчи соҳаларга кўпроқ аҳамият 
берилиб, кўмаклашилса, ривожланишимиз янада жадал суръатларда кечиши 
мумкин. 
Микромаркетинг нуқтаи назаридан олиб қарасак, Япония кичик 
бизнесининг асосий қисми юқори технология талаб қилмайдиган анъанавий 
усулда ишлаб чиқариладиган товарлар билан бозорда қатнашади.Масалан, 
пойабзал ва анъанавий маҳсулотларнинг аксариятини кичик корхоналар ишлаб 
чиқармоқда. Улар ички бозорларни тўлдирибгина қолмай, жаҳон бозорида 
экспорт қилиш билан ҳам шуғулланиб келмоқда. 
Хулоса қилиб айтганимизда, Япония кичик бизнесини ривожланишининг 
маркетинг хусусиятларини макро ва микро даражаларда олиб қараш мумкин. 
Биринчи ҳолда: 
-Япония кичик бизнес субъектларини аҳолининг зичлиги ва тармоқларда 
ихтисослашиши асосида жойлашиши; 
-йирик корхоналар билан ҳамкорлик қилиб, ягона сегментга хизмат 
қилиши; 
-илм талаб қилувчи ишлаб чиқариш соҳаларининг бозорларида кичик 
бизнес вакилларининг фаоллашиши алоҳида аҳамиятга эга. 
Иккинчи холда: 
-мунтазам бозор кузатувларини олиб бориши; 
-мижозлар учун ўз вақтида керакли қийматни ярата олиши; 
-янги ғояларни тезда синаб кўриши; 
-инновацияларни тезкор жорий эта олиши; 
-юқори савдо маданияти; 
-тез мослашувчанлиги; 
-японларнинг меҳнатсеварлиги туфайли ходимларнинг корхона маркетинг 
стратегиясига якдиллик билан бирлашиши; 
-бозор конъюнктурасига мос фаолият юритувчи маркетолог ходимларнинг 
шаклланиши; 
-“Харидор ҳамма вақт ҳақ” деган маркетинг тамойилига доимо риоя 
қилиши ўзига хос белгиларни ифода этишидадир. 
Кейинги даврларда яратилаётган, самарадорлиги юқори бўлган мини 
технологиялардан фойдаланаётган бир гуруҳ кичик бизнес субъектлари 
иқтисодиётнинг ушбу секторида янги йўналишни бошлаб бермоқдалар.Улар илм 
талаб соҳаларга ҳам кириб бормоқда.Масалан: электротехника, фармацефтика, 
илмий-тадқиқот ва бошқа соҳаларни қамраб олмоқдалар. 
Мамлакатимиз иқтисодий ривожланишида муҳим ўринга эга бўлган кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлигининг микро ва макро маркетингини 
такомиллаштиришда японлар тажрибасини тўғридан-тўғри, тўлиқ қўллаш 
имконияти бўлмаса-да, кўпгина жиҳатларидан фойдаланилса, янада ижобий 
натижаларга эришишимиз мумкин. Жумладан: 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
76 
Японлардаги инсонларнинг ўзаро ҳурмат муносабатлари истеъмолчиларга 
нисбатан юқори даражада муомалали бўлишга ундайди. Ўзбекларнинг маданияти 
ҳам шарқ халқларники билан уйғунликда ривожланган бўлиб, инсонлараро илиқ 
муносабатлар 
тарихан 
шаклланган. 
Ушбу 
хусусият 
мамлакатимиз
тадбиркорларининг онгига “Истеъмолчи- бозор қироли” деган маркетинг 
ақидасининг тўлиқ сингдирилиши муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин 
деб ҳисоблаймиз. Пировардида савдо маданияти истеъмолчиларга бўлган 
муносабат ҳам бир мунча ижобий томон юксалиши мумкин. 
Японлардаги каби ўзбек халқининг меҳнатсеварлигидан оқилона 
фойдаланиш ходимларни корхонанинг ягона маркетинг стратегиясини амалга 
ошириш учун жипслаштиришда катта самара беради. 
Илмий-тадқиқот тажриба конструкторлик ишларини ривожлантириш 
мамлакатимиз олимларининг илмий салоҳиятини кенг жалб қилган холда, 
махаллий табиий арзон хом ашёлардан фойдаланилиб,экспортга йўналтирилган ва 
импорт ўрнини босувчи янги товарларни яратиш ва бозорга киритиш лозимдир. 
Макромаркетинг жиҳатидан республикамиз ҳудудларидаги мавжуд 
салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда, соҳаларни ривожлантириш дастурларини 
ижросини таъминлашга эътиборни кучайтириш мақсадга мувофиқдир.
Республикамиздаги ҳозирги давлат сиёсатида кўпроқ илм талаб қилувчи 
соҳаларда кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши моддий-техника, хом 
ашё, молия, маҳсулотни сотиш томонидан рағбатлантирувчи маркетинг давлат 
дастурини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш республикамиз иқтисодиётида муҳим 
аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ишсиз 
ёшларни ишга ёллаб, уларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини 
йўлга қўйилиши, бозор конъюнктураси тебранишларига мос ҳаракатлана олиш 
қобилиятларини шакллантирмоқда. Бунинг натижасида бозор муносабатлари 
бўйича тажриба ва кўникмаларга эга маркетолог ходимлар тайёрланиб, кадрлар 
муаммоси ҳам ечилиб борилмоқда. 
Йирик саноат корхоналари билан кичик бизнес ўртасида субподряд 
тизими асосида ҳамкорлик муносабатларини шакллантириш ва ягона бозор 
сегментига ҳизмат қилиш учун йўналтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. 
Бунда кичик бизнес субъектлари эҳтиёт қисмларни етказиб бериш орқали қиймат 
яратади ва фаолиятни барқарорлаштиради. 
Моддий ва молиявий имкониятлари кенг, ўз фаолиятларини муқобил 
ривожлантиришга ҳаракат қилувчи йирик корхоналар республикамизда мавжуд 
бўлиб, улар билан кичик бизнес субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли 
алоқаларни ўрнатиш муҳим аҳамиятга эгадир.Бунинг натижасида кичик бизнес 
фаолиятидаги таваккал хавфи даражаси пасаяди, имиджи пайдо бўлади, тезда 
харидорлар ишончини қозонади, сотиш ишлари жадаллашади. 
Биз юқорида жаҳоннинг иқтисодиёти энг юксак даражада ривожланган 
мамлакатларидан бирининг кичик бизнес маркетинги ривожланиши асосида 
ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон кичик бизнеси, хусусан унинг 
маркетингини ривожланишига инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва 
жорий этиш соҳасида юқори тажриба ва салоҳиятга эга бўлган хорижий (халқаро) 
ташкилотлар билан хамкорлик қилиш асосида иқтисодиётни ривожлантиришни 
долзарб муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиш мумкин. Бу эса, Ўзбекистон 
кичик бизнеси, хусусан унинг маркетинги ривожланишига ижобий таъсир 
кўрсатади. 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish