“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

З.Т.Тешабоева – Андижон машинасозлик институти катта ўқитувчиси 
 
ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТДА КОРХОНА БИЗНЕС ИМКОНИЯТЛАРИНИ 
ОШИРИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ 
 
Аннотация: мақолада миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар 
бизнес имкониятларини баҳолаш асосида самарали ривожланиш стратегияларини 
шакллантириш зарурияти ва йўналишлари таклиф этилган. 
Калит сўзлар: Бизнес имконият, анъанавий корхона, замонавий корхона, стратегик 
бошқарув, маркетинг ёндашуви, инновацион менежмент.  
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш 
борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг 
натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур 
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини 
тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, 
қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик 
сoҳaсини 
бaрқaрoр 
ривoжлaнтириш, 
бaнк-мoлия 
тизими 
фaoлиятини 
мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли 
даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимизни янада 
ривожлантиришнинг 
2017-2021 
йилларга 
мўлжалланган 
Ҳаракатлар 
Стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва 
вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги 
бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди. 
Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти 
ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. 
Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора 
интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда бу 
жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
82 
мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун 
курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади. 
Бироқ, 
ўз 
ўрнида 
таъкидлаш 
лозимки, 
жаҳон 
иқтисодиётига 
интеграциялашув ва глобаллашувнинг ижобий томонлари билан бир қаторда 
маълум зиддиятли жиҳатлари ҳам мавжуд. Жумладан, турли мамлакатлардаги 
иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги, дунё мамлакатлари 
ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жиҳатидан тафовутнинг, экологик 
таҳдидларнинг кучайиб бориши, турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг 
кескин фарқланиши каби ҳолатлар жаҳон хўжалигининг яҳлит тизим сифатида 
барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, мазкур жараёнларининг 
яна бир хусусиятли жиҳати – жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган 
ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам 
ўз таъсирини ўтказиши ҳисобланади.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, ҳозирги жаҳон мамлакатлари 
иқтисодий тизимида рақобат кураши кескинлашиб бораётган даврда, миллий 
иқтисодиётимизни модернизациялашда корхоналарнинг бизнес имкониятларини 
ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Бизга маълумки, бизнес имконият – бу мулк шаклидан қатъий назар, ҳар 
қандай фаолият(бизнес) юритиш учун яратилган зарурий шарт-шароитлар, 
ташкилий-ҳуқуқий асослар, мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланиш даражаси, 
иқтисодий-сиёсий барқарорликнинг мавжудлиги ва шу каби бошқа бизнес 
юритиш учун зарур бўлган ҳатти-ҳаракатлар, чора ва тадбирлар мажмуидир. 
Бундан ташқари ҳар қандай корхонанинг бошқарув тизими бош мақсад йўлида 
оқилона ҳаракатлана олса, бизнес имкониятлари даражаси юқори бўлади (1 - 
жадвал). 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish