Abdurahim Ortiqov. «Industrial economics» (Textbook) – T.: TSEU, 2009 -
pages.
The textbook
is about the subject and tasks, and the role of «Industrial
economics" and its importance in national industrial economics. It also explains
structural problems, scientific trends
of planning and regulating, development of
scientific-technical progress,
specialists, labor payments, main and circular funds,
production quality, competition, cost and price of a product, profit and profitability of
a firm. It also covers the solutions for methodological issues and economical activities
happening in industry.
The textbook is recommended for the students
of higher education
establishments majoring in the direction of «Economics".
Responsible editor: doctor of economic science,
prof. Holmuminov Sh. R.
References: doctor of economic science,
candidate of economic science,
prof. Mahmudov E.H.
candidate of economic science,
prof. Karimov F.SH.;
МУҚАДДИМА
Кучли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш,
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттириш ва шу асосда
жамият аъзоларининг моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашда халқ
хўжалигининг етакчи тармоғи булган саноат мавқеи жиҳатидан алоҳида ўрин
эгаллайди. Ана шу жуда муҳим соҳа иқтисодий асосларининг ҳам назарий, ҳам
амалий моҳияти ва аҳамиятини тушунадиган, бу борадаги барча янгиликлар ва
ташкилий ўзгаришларни ҳис эта оладиган иқтисодчиларни тайёрлашда «Саноат
иқтисодиёти» фани алоҳида аҳамият касб этади.
Бу фаннинг асосий мақсади илм-толибларда замонавий иқтисодий
фикрлашни, мамлакат миллий ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш
тизимида
саноат мажмуининг ўрнини тавсифлаш, халқ хўжалиги ва аҳолининг саноат
маҳсулотларига булган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш,
фан-техника
тараққиётини жадаллаштириш ва саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини
ошириш зарурияти тўғрисидаги умумлашган тасаввурни шакллантиришдан
иборат.
«Саноат иқтисодиёти» фани талабаларга нафақат
муайян ахборот,
маълумотлар, билим ва илм бериши, балки уларни ўз фаолиятининг энг муҳим
йўналишларини тўғри танлаб олишга, мураккаб иқтисодий муаммолар ечимини
топа билишга ўргатиши керак.
Талабаларда бу фан бўиича билим ва илм, хамда малакаларини
шакллантиришнинг асосини маърузалар, амалий машғулотлар, мустакил ишлар,
илмий-тадқиқотлар жараёни иштироки асос бўлади.
Маърузалар талабаларга назариянинг асосий негизларини ёритиб берса,
семинар ва амалий машғулотлар бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш,
фанни чуқур ўргатиш, мавзуларни ёзма ва оғзаки баён
этиш санъатини
эгаллашга ёрдам беради.
«Саноат иқтисодиёти» фани умумиқтисодий мутахассислик бўйича
иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ва уларни кайта тайёрлаш бўйича иктисодий
таълим асосларидан бири бўлгани боис уни ўқитиш алоҳида дарслик ва ўкув
қўлланма асосида амалга оширилиши зарур.
Китобхонга тавсия этилаётган ушбу дарслик Тошкент Давлат иқтисодиёт
университети Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Намунавий дастур»га
биноан ёзилган булиб, у энг аввало, реал тармоқнинг энг мухим муаммоларини
бозор иктисодиёти ва ислохотлар талабига хос ва мос равишда урганишга
мослаштирилган.
Ушбу
дарсликдан Академиялар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг
иқтисодий таълим йўналишларида билим олувчи талабалар ва ўқувчилар,
шунингдек, саноат ишлаб чиқаришини бошқариш, режалаштириш ва
башоратлаш, ташкил этиш соҳасида хизмат қилаётган мутахассислар ҳам
фойдаланишлари мумкин.
Дарслик ҳақидаги мулоҳаза ва
таклифлар, истаклар қуйидаги манзилга
йўлланиши мумкин: 700047, Тошкент, Ўзбекистон кўчаси, 49.