Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


-жадвал  Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ казиб олиш динамикаси



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

5-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ казиб олиш динамикаси 
1990 й. 
1995 й. 
2000 й. 
2001 й. 
2006 й. 
2007 й. 
2008 й. 
Нефть (газ конденсати
билан бирга), млн. т. 
2,8 
7,6 
7,5 
7,3 
5,4 
5,2 
 
Газ, млрд м
3
 
40,8 
48,6 
56,4 
57,4 
 
 
 
*Манба: Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари 
Республика нефть ва газ саноатини ривожлантиришнинг узок, даврга 
мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилган ва у изчиллик билан амалга 
оширилмоқда. 
Кумир саноати. Узбекистон Республикаси қидириб топилган 2 миллиард 
тонна кўмир заҳираларига эга. Кўмир қазиб олиш ва етказиб бериш ишлари 
билан «Кумир» акциядорлик бирлашмаси шуғулланади. Ангрен конида қўнғир 
кумир, Шарғун ва Бойсун конларида тошкўмир қазиб олинади. Кумир конлари 
корхоналар томонидан турли усулларда ўзлаштирилаётир: очиқ усулда, ер ости 
ва ер остини газлаштириш усули билан (Ноу-Хау). Кумир энергетика 


мақсадларида ва маиший ёқилғи сифатида ишлатилади. Кўмирни қайта 
ишлашдан чиққан чиқинди органик ва минерал ўғитларга айлантирилади. 
Конлардан чиққан кўмирлар сифатли ёнилғи, қимматбаҳо ҳамда камёб 
материалларнинг турли хилларини олиш учун хомашёдир. У масалан, кокс 
брикета, мотор ёнилғиси, калкий карбида, сорбент қора ва рангли 
металлургияда углеродли қўшимчалар сифатида ишлатилади. 
Кўмир қазиб олиш жараёнида каолин, оҳак, кварк қумлари, кўмир кукуни, 
камёб ер элементи (германий), шагал ва бошқа фойдали казилмалар олинади. 
Яхши хомашё, кўпдан синалган эркин майдонларнинг бисёрлиги, сув ҳамда 
электр ва иссиқлик энергияси, темир йўлларнинг мавжудлиги, станцияларнинг 
яқинлиги ва халқаро аэропортлар борлиги ишлаб чиқариш-саноат комплексини 
бунёд этишда қўл келади. Шунингдек, қазиб олинган ва бойитилган каолин, 
чинни фаянс ва сопол буюмлар, ўтга чидамли ва қурилиш ғиштлари, том 
ёпқичлар, дренаж ва канализакия қувурлари, хўжалик ва манзарали чинни 
буюмлар, шиша ва шиша идишлар, электр изоляторлари ҳам бу ишда ёрдам 
беради. Бундан ташқари, каолин қоғозсозлик, резина-техника, пластмасса 
саноатида, шунингдек, косметика ва бошқа мақсадларда ишлатиш учун хизмат 
килади.
Узбекистон худудининг геологик хусусиятлари қўшимча фойдали 
қазилмаларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаш учун кенг имкониятлар 
яратади. Айниқса, ёнувчи сланек, оҳак, безакли тош конларини ўзлаштириш 
кўпчиликни қизиқтиради. Керамзит, абсорбент, ўғит ва ғишт ишлаб чиқариш 
учун юқори сифатли лойлар тайёрлаш мумкин. Уларни ишлаб чиқаришга жорий 
этиш оддий ҳисоб-китобларга кўра, энергетика, кимё, металлургия саноати, 
курилиш ва қишлоқ хўжалиги учун йилига 1 миллиард 400 миллион АҚШ 
доллари микдорида тайёр маҳсулот олиш имкониятини беради. 
Бундан ташкари, Ангрен каолинидан, Бойсун кўмири ва оҳагидан 
фойдаланиб туриб лойтупроқ заводларини бунёд этиш мумкин. Бу каби кулай 


омиллар ва барқарор вазият хорижий шериклар билан ҳамкорлик ўрнатиш 
имкониятини кенгайтиради. 
Металлургия саноати. Ҳозирги Узбекистон ҳудудида рудадан металл олиш 
4-5 минг йилдан зиёд тарихга эга. Қадимда мисдан турли буюмлар тайёрланган. 
Кейинроқ рудадаги металлардан қалай, кумуш, олтин ва бошқаларни эритиш, 
қуйиш ва қиздириб ишлаш ўзлаштирилган, дастлабки танга пуллар зарб 
қилинган. Илк ўрта асрларда Фарғонада, Зарафшон, Чирчиқ, Оҳангарон 
водийларидаги бир қанча ҳудудларда заргарлик, мисгарлик, темирчилик, 
дегрезлик, рихтагарлик ривожланган. Руҳ, сурма, маргумуш, висмут, кобалт 
каби рангли металлар маълум бўлмаса-да, уларнинг қотишмаларидан кенг 
фойдаланилган. 
Қора металлургия соҳасида фаолият кўрсатадиган ягона корхона Бекобод 
шахридаги Узбекистон металлургия заводидир. Унда қора металлургия 
маҳсулотларининг энг мухим турлари (пўлат ва пўлат прокатлар) ишлаб 
чиқарилади. Улар темир - терсак, металл чиқиндиларидан олинади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish