IX асрда Самарканд сифатли қогози ва лампа шишаси билан машҳур
бўлган, Шош вилояти кўпчилик маҳсулотлари билан донг таратган. Уша даврда
Ўрта Осиёдан Шарқий Европа, Хитой ва бошқа юртларга Буюк Ипак йўли
орқали чарм, мато, ипак, жун, кийим-кечак чиқарилган.
Х-ХIII асрларда юз берган феодал тарқоқлик, қабила ва элатлар ўртасидаги
низоларнинг авжига чиқиши туфайли хунармандчиликда йирик ўзгаршлар рўй
бермаган.
XIV
асрнинг 2-ярмида Амир Темур Самарқандда ҳокимиятни қўлга
киритиб
, марказлашган давлатга асос солди ва натижада давлатнинг иқтисодий
ва ижтимоий равнақига катта йўл очиб берди.
XV
асрнинг охирига келиб Моварауннаҳрда
юзага келган зиддиятлар
туфайли Темурийлар давлатининг иқтисодий негизига путур етади ва
ривожланиш тўхтаб қолди.
XVI-XVIII асрларда Бухоро, Хива, Қўқон хонликларининг вужудга келиши
иқтисодиётнинг, шу
жумладан, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланишига
ижобий таъсир кўрсатди XIX асрга келиб Туркистонда ҳунармандчиликда ёғоч
ва металл ўймакорлиги,
идишларга накш солиш, матоларга гул босиш,
куролларни бадиий безаш ривожланди. Бу асрнинг иккинчи ярмида Узбекистон
худудида тараққиёт тезлашиб саноат, айниқса, ип-газлама саноати ривож топди.
XX аср бошларида кўплаб пахта тозалаш, ёғ-мой заводлари курилиб ишга
туширилди. 1925-1926 йилларда электростанциялар курила бошланди. Биринчи
бўлиб Тошкент якинида курилган Бўзсув гидроэлектростанцияси 1926 йил 1
майда ишга туширилди.
Самарканд, Бухоро, Қўқон, Термиз ва Асака шаҳарларида иссиклик
электростанциялари курилиши бошланди. Бундай электростанциялар сони 1930
йилда 30 га етди. Ўсиб бораётган энергетика базаси бир қанча янги саноат
корхоналари қуришга имконият яратди.
Иккинчи жаҳон урушигача Бу ерда 500 дан ортиқ
саноат корхоналари,
жумладан, «Ташсельмаш», Тошкент тўқимачилик комбинати, Чирчиқ
электрокимё комбинати, Каттақўрғон ёғ заводи, Бекобод ва Кувасой цемент
корхоналари курилди. Нефть ва рангли нодир металлар қазиб чиқариш,
қурилиш саноати маҳсулотларини тайёрлаш ривож топди.
Уруш бошланиши билан Республика халк хўжалиги, жумладан, саноат
ишлаб чиқариши ҳарбий максадларга қаратилди. Бу ерга немис фашистлари
эгаллаб олган ҳудудлардан 100 га яқин саноат корхоналари кўчириб келтирилди
ва улар қисқа вакт ичида тўла кувват билан ишлай бошлади. 1941-1945 йиллар
давомида Республиканинг индустриал тараққиёти ГЭСлар куриш билан
энергетика
базасини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли ва фронт
эҳтиёжларини қондирадиган завод ва фабрикаларни куриш йўлидан борди. Бу
даврда 280 та йирик, ўрта ва кичик корхоналар қурилиб, ишга туширилди.
Натижада Узбекистон армиянинг саноат аслаҳахоналаридан бирига айланди.
Урушдан кейинги йилларда ҳам саноат таракқиётига эътибор қаратилгани
сабабли унинг бир қанча янги тармоқлари ва корхоналар вужудга келди.
Тракторсозлик, лифтсозлик,
электротехника саноати, газ ишлаб чиқариш, уй-
рўзгор буюмлари тайёрлаш, йиғма темир-бетон ва керамика саноати вужудга
келди. Енгил саноатнинг трикотаж, чинни ишлаб чиқариш соҳалари шаклланди.
Озик-овқат саноатининг таркибий қисмларида анчагина ўзгаришлар рўй берди.
Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб, бу тармокдаги йирик ва ўрта корхоналари
300 дан ортди.
Саноат тараққиётида ёқилғи — энергетика мажмуасининг ўрни алоҳида.
Унинг таркибига энергетика, нефть ва нефтни кайта ишлаш,
газ ва газ
конденсати, кўмир қазиб олиш ва бошқа бир қатор кичик соҳалар киради. Бу
мажмуанинг ҳиссаси саноат ишлаб чиқаришда 23,8%ни ташкил этади.
Узбекистон Республикаси жаҳонда газ ишлаб чиқарувчи 10 та мамлакатдан
биридир.
Бу
ерда
қудратли
иссиклик
электростанциялари
ва
гидроэлектростанциялар мавжуд.
Энергетика тармоги республика халқ хўжалигининг негизи, иқтисодиёт ва
фан-техника тарақкиётининг мустаҳкам пойдевори хисобланади. Узбекистон
энергетика тизими умумий куввати 12,5 млн. МВт бўлган 37 иссиқлик ва
гидравлик электростанцияларни ўз ичига олган. Улар йилига 50 млрд. кВт/соат
дан ортиқ электр энергияси ишлаб чикариш имкониятига эга. Узбекистон
энергетика тизимининг барча кучланишлардаги электр тармоклари умумий
узунлиги карийб 300 минг км.ни ташкил этади. Тармоқ трансформаторларининг
умумий куввати 42,6 МВт га тенг. Ҳозир республика энергетика тизимида 45
минга якин ходим ишлайди.
«Ўзбекэнерго» давлат компанияси таркибидаги, курилиш-монтаж, созлаш,
таъмирлаш ва бошка бир қатор ташкилотларнинг тўла
мажмуи Узбекистон
энергетика тизими ишончли ишлашини, изчил ривожланишини таъминламокда.
Do'stlaringiz bilan baham: