Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Мавзу 
Бош А ҳарфини ўргатиш 
Мақсад 
ва 
вазифалар
Мақсад. Тарбияланувчиларга А ҳарфини ўргатиш ва А 
товушини талаффуз этишни шакллантириш
Таълимий. 
Тарбияланувчиларнинг 
А 
ҳарфини 
ўрганишни ва билишларини шакллантириш. Ёзувнинг 
асоси ҳарфлар эканлигини тушунтириш.
Тарбиявий. Компьютер саводхонлигини шакллантириш
Ривожлантирувчи: А товушиниа талаффуз қилишни 
ривожлантириш
Вазифалари: 
-Тарбияланувчиларни 
А 
ҳарфини 
ўрганишлари.
-Клавиатурадан фойдаланишни ўрганишлари


133 
Машғулот 
жараѐнининг 
мазмуни
Ролли 
(ижроли) 
мультимедиа 
воситаларидан 
фойдаланилган 
ҳолда 
компьютерли 
машғулотда 
тарбияланувчиларга бош А ҳарфини ўргатиш, А 
товушини 
талаффуз 
этилишини 
шакллантириш, 
компьютер клавиатураси ѐрдамида бош А ҳарфини 
ѐзишни ўргатиш.
Асосий тушунчалар : А ҳарфини ўрганиш, А товушини 
талаффуз этиш, клавиатура билан ишлашни ўрганиш
Машғулот 
жараѐнининг 
амалга 
ошириш 
технологияси
Услуб: кўргазмали таълим, компьютердан фойдаланиш, 
савол- жавоб
Шакл: компьютерли машғулот шакли экрандаги 
маълумотга кўра гуруҳ билан ишлаш жараѐни 
қуйидагича кечади. А ҳарфини ўргатиш, А товушини 
талаффуз этишни шакллантириш, биринчи босқичдан 
сўнг шеър айтиш, ўйин ўтказиш. Иккинчи босқичда А 
ҳарфини ясаш. Компьютерни ташқи қурилмалари билан 
таништириш.
Восита: ролли (ижроли) восита, тайѐрланган диск, 
таѐқчалар, картондан тайѐрланган ҳарфлар.
Усул: компьютер хотирасидаги маълумотни намойиш 
этиш, савол-жавоб, клавиатурани ўрганишда аналогия 
усулида фойдаланиш.
Назорат: сўраш, савол-жавоб, машқ бажариш.
Баҳолаш: рағбатлантириш, уч балли тизим асосида 
баҳолаш. 
Кутиладиган 
натижалар
Тарбиячи: 
компьютер 
ѐрдамида 
мультимедиали 
машғулот ўтказиш натижасида А ҳарфини ўргатиш, А 
товушини 
талаффуз 
этиш, 
компьютер 
саводхонлигининг элементларидан бирини ўргатиш 
бўйича кутилган натижага эришади. Мультимедиали 


134 
воситадан фойдаланилгани учун тарбияланувчиларнинг 
машғулот материалларига бўлган қизиқишлари ортади.
Айиқвой тўғрисида шеър (ашула) айтиб дам олдиради. 
Тарбияланувчилар: А ҳарфини ва уни талаффуз 
этишни, компьютер клавиатурасида ишлашни ўрганиб 
оладилар.
Келгуси режалар 
(таҳлил, 
ўзгаришлар) 
Тарбиячи: келгуси машғулотда кичик а ҳарфини 
ўргатиш, 
А 
ҳарфи 
билан 
сўз 
бойликларини 
шакллантириш, овоз даражаларни тарбиялаш. 
Тарбияланувчи: компьютерда А ҳарфини ѐзишни ва 
топшириқларни монитор экранидаги бажаришни 
ўрганади. 
Уйга вазифа
Қайчи ѐрдамида картон қоғоздан А ҳарфини шаклини 
тайѐрлаб келиш ва 5-8 та А ҳарфи билан бошланадиган 
болалар исмларини ѐдлаб келиш топширилади.
Машғулотнинг бориши: болалар гуруҳи (8-10 нафар) компьютер 
(монитор) экрани рўпарасида ўтирадилар. Тарбиячи компьютерга ҳарфларни 
ўргатишга мўлжалланган компьютер дастури ëзилган эксперементал дискни 
жойлайди. Сўнгра дискни намойишга қўяди. Экранда ―Айиқвой‖ (бу айиқ 
маскасини кийиб олган тарбиячи) пайдо бўлади. Икки қўлида қоғоз (картон)дан 
тайѐрланган А ҳарфини ушлаган, белида эса, қоғозда ѐзилган ―Айиқвой‖ сўзи 
ѐзилган ҳолат кўринади. Унинг чап ва ўнг томонида иккита бола туради. 
1. ―Айиқвой‖нинг биринчи сўзи: - ―Болалар мен кимман?‖ – дейди. Икки 
томонида турган болалар: - ―Сиз Айиқвойсиз‖, деб жавоб берадилар. 
(―Айиқвой‖ сўзи урғу билан айтилади). Тарбиячи кадрни шу жойда тўхтатиб, 
кузатиб турган гуруҳ болаларидан: ―болалар, - бу ким экан?‖ деб сўрайди. 
Гуруҳ болалари ҳам, ―Айиқвой‖- ―Айиқвой‖ деб жавоб берадилар. Бу ҳолда ҳам 
тарбиячи олдин ўзи ―Айиқвой‖ сўзини бўғинлаб талаффуз этади. ―А-йиқ-вой‖. 


135 
Сўнгра гуруҳ болаларидан ҳам, сўзни бўғинлаб айтишларини сўрайди : - ―А-
йиқ-вой‖ ва биринчи ҳарф – А га эътибор беришни буюради. 
2. Сўнгра кадрни яна ҳаракатлантириб, гуруҳ болаларига монитор 
экранига (кадрларга) эътибор беринглар дейди. Экрандаги ―Айиқвой‖ сўзини 
давом эттириб ѐн томонларида турган болаларга қараб: ―Мен Сизларга 
ўрмондан, менинг номимнинг биринчи ҳарфи–А ни олиб келдим‖, деб иккала 
қўлида ушлаб турган – А ҳарфини кўрсатади. Сўнгра икки ѐнидаги болалардан: 
―Булар қандай ҳарфлар экан‖,- деб сўрайди. Экрандаги болалар эса – ―булар – 
―А‖ ҳарфи‖ дея жавоб берадилар. Тарбиячи кадрни яна шу жойда тўхтатиб, 
экран олдида турган болалардан: ―Айиқвой ўрмондан қандай ҳарф олиб келган 
экан?‖- деб сўрайди. Болалар эса ―-А- ҳарфини олиб келган экан деб жавоб 
берадилар. Тарбиячи уларга – А-ҳарфи номини бир неча марта 
такрорлашларини буюради. 
Беш–ўн дақиқали дам олиш бошланади. Бунда болалар қуйидаги шеърни 
айтадилар ва жисмоний машқ билан шуғуллантириладилар. 
Айиқ-Айиқ айиқжон, 
Нега сен бунча нимжон. 
Асал, ѐнғоқ берамиз, 
Бўларсан полвон. 
Бўларсан полвон. 
Алифбони бошлатдинг, 
А ҳарфини ўргатдинг, 
Компьютерни кўрсатдинг, 
Биз сендан хурсанд. 
Биз сендан хурсанд. 
Шундан кейин, А ҳарфига тегишли топишмоқлар топишга ўтилади. 
Масалан, қуйидаги топишмоқ ва саволлар берилади: ―Қишда ҳам, ѐзда ҳам 
яшил‖(арча), ―Кичкина декча ичи тўла михча‖(анор), ―Ўрмонларда яшайди асал 
топса 
ялайди―(Айиқ), 
―Мен 
гулларга 
қўнаман 
ширинликлар 


136 
тўплайман‖(асалари), ―Ости сариқ, усти сариқ ширин тотли сочи сариқ ‖ 
(анжир). 
Тарбиячи ушбу топишмоқларга тегишли предметларнинг биринчи 
ҳарфлари 
(бошланиш 
ҳарфлари, 
қандай 
ҳарф 
эканлигига 
тарбияланувчиларнинг эътиборларини қаратади. Сўнгра бир нечта жисмоний 
машқлар бажартирилади. Шундан кейин, машғулотнинг учинчи босқичи 
бошланади. 
3. Тарбиячи кадрни яна ҳаракатга келтириб, ―Айиқбой‖ га сўз беради. 
―Айиқбой‖ икки ѐнида турган болаларга: ―Болалар энди таѐқчалардан – А - 
ҳарфини ясашни ўрганамиз‖ – дейди. Кадрдаги болалар стол устида олдиндан 
тайѐрлаб қўйилган таѐқчалардан биттадан оладилар. ―Айиқбой‖ни ўзи эса, 
кичик таѐқча олади. ―Айиқбой‖: -―қани болалар қўлимиздаги таѐқчалардан – А- 
ҳарфини ясаб кўрайликчи‖-дейди. Шунда, ѐнида турган болалар таѐқчаларнинг 
учларини маълум бир бурчак остида бирлаштирадилар. Унда Λ шакли ҳосил 
бўлади. ―Айиқбой‖нинг ўзи эса, таѐқчаларнинг ўрталаридан юқорироқда-
учинчи таѐқчани жойлаштиради. 
Натижада – А- ҳарфининг шакли ҳосил бўлади. Шунда ―Айиқвой‖ ѐнидаги 
болаларга: ―Қандай ҳарф шакли ҳосил бўлди?‖ деб сўрайди. Экрандаги болалар 
―-А- ҳарфи, А- ҳарфи‖ дея жавоб берадилар. Шу пайт тарбиячи кадрни 
тўхтатиб, монитор экрани олдида ўтирган гуруҳ болаларига: ―Айиқвой‖ ва 
унинг ѐнидаги икки бола қандай ҳарф шаклини ясадилар?‖ – дейди. Тарбиячи 
―энди навбат сизларга‖ - деб гуруҳ болаларини уч нафардан қилиб ажратади ва 
стол устида тайѐрлаб қўйилган таѐқчалардан, ―Сизлар ҳам – ―А‖ - ҳарфининг 
шаклини ясанглар‖- деб, топшириқ беради. Натижада учтадан бўлинган 
болалар стол устида ― А‖ ҳарфини ясай бошлайдилар, тарбиячи эса, жараѐнни 
кузатиб туради ва биринчи бўлиб, -―А‖- ҳарфи шаклини ясаганларни 
баҳолайди. Албатта, болаларнинг билимларини баҳолаш, вазифани бажариш 
тезлиги ҳам эътиборга олинади. Тарбиячи – А- ҳарфи шаклини ясаш 
жараѐнининг охирида, ―Болалар сизлар қандай ҳарф шаклини ясадинглар?‖- 


137 
деган саволни ўртага ташлайди. Болалар томонидан жавоб: – А- ҳарфи. Шунда 
тарбиячи топағон болаларга ташаккур айтади.
4. Тарбиячи кадрни ҳаракатга келтиради. Монитор экранида ―Айиқвой‖ 
пайдо бўлиб: ‖Болалар энди Сизлар А-товушини талаффуз қилишни, шаклини 
ясашни ўргандингиз. Энди А-ҳарфини топиш ўйинига ўтамиз‖, дейди. 
Атрофидаги болаларга стол устида А-ҳарфи ѐзилган қоғоз парчаси 
тескари жойлаштирилган (ўйингача қоғозда ўнта ҳарф ѐзиб, тескари томони 
билан жойлаштирилади). Қани, қайси бирингиз менга олдин А-ҳарфини топиб 
берасиз‖- дейди. Шунда, болалар, А-ҳарфи ѐзилган қоғозларни бирин-кетин 
очиб А-ҳарфи ѐзилганини ―Айиқвой‖га, шунингдек, ўйинни кузатиб турган 
болаларга: ―Мана–А- ҳарфи ‖,- деб кўрсатадилар. 
Тарбиячи шу пайтда кадрни тўхтатиб, гуруҳ болаларига: ―Сизлар ҳам – 
А- ҳарфини топиш бўйича ўйинга қатнашиб кўринглар, ‖ – дейди. Сўнгра стол 
устида, – А- ҳарфи ва бошқа бир нечта ҳарфлар ѐзилган ҳамда тескари 
томонлари билан қўйилган қоғозларга таклиф этади. 
―Қани, болалар кўп ҳарфлар ичидан – А- ҳарфини топиб кўринглар-чи‖, -
дейди. Болалардан зеҳнлилари биринчи бўлиб, – А- ҳарфини топадилар. 
Тарбиячи – А- ҳарфини топган болаларни билимини баллар орқали баҳолайди 
ва ―А‖ ҳарфи шаклини хотирангизда сақланглар деб топшириқ беради.
5. Тарбиячи бир вақтнинг ўзида – А - ҳарфини ўргатиш жараѐнидан МТМ 
болаларини 
компьютер 
саводхонликларини 
шакллантиришда 
ҳам 
фойдаланиши 
мумкин. 
Масалан, 
картон 
қоғоздан 
клавиатуранинг 
катталаштирилган модели ясалади ва клавиатурада ҳарфлар қандай 
жойлаштирилган бўлса, моделда ҳам шундай, фақат катталаштирилган ҳолда 
жойлаштирилади. Катталаштирилган клавиатура модели компьютер яқинига 
ўрнатилади. Тарбиячи болаларга қараб:―Бу компьютернинг клавиатурасининг 
модели ҳисобланади, асли кичик бўлиб, компьютер олдида жойлашган 
бўлади,‖-дейди. Сўнгра болаларни модель яқинига таклиф этади ва болалар 
компьютер клавиатураси моделида ким –А- ҳарфини кўрсата олади?, деб савол 
қўяди. Болалар моделдан – А- ҳарфини топиб кўрсатадилар. Тарбиячи 


138 
компьютер бўйича қўшимча равишда қуйидагиларни таъкидлайди. – А- ҳарфи 
босилганда монитор экранида –А- ҳарфи ҳосил бўлади. Буни, комьютернинг 
принтер қурилмаси қоғозга босиб беради.
МТМ болаларига кичик – а-ва бошқа ҳарфларни ўргатиш юқоридагича, 
мультимедиа технологияси асосида олиб борилади.
Шундай қилиб, мактабгача талим муассасаларида болаларга ҳарфларни 
ўргатиш жарѐнида мультимедиа технологияси ва воситасидан фойдаланиш 
машғулотларнинг самарадорлигини ошириш билан бир қаторда улар 
хотирасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish