Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

 Машғулот шакли. МТМларнинг мактабга тайѐрлов гуруҳларида 
мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг асосий ва етакчи шакли 
машғулотдир. Машғулотлар давлат стандартлари ва талаблари асосида 
белгиланган, дастурлар, йўналишлар, тақсимланган соатлар ва шулар асосида 
тарбиячи (ѐки педагог) томонидан ишлаб чиққан ва тасдиқланган режалари 
асосида олиб борилади. Машғулотлар қуйидаги турларга бўлинади: янги билим 
берувчи, билимларни мустаҳкамловчи, текширувчи-синовчи ва мажмуавий 
машғулотлардан иборат. МТМларда ўтказиладиган машғулотлар мактабга 


126 
тайѐрлов гуруҳларида компьютердан фойдаланиб, ўтказилишни ҳисобга олиб, 
35-40 дақиқага мўлжалланади ва икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 15 
дақиқа давом этади. Бу вақт давомида тарбияланувчиларга асосий маълумот 
берилади.
Биринчи босқич тугагач (15 дақиқадан сўнг) тарбияланувиларнинг 
компьютерлардан фойдаланишлари 15 дақиқадан ошмаслигини ҳисобга олиб, 
5-10 дақиқали оралиқ босқич (дам олиш босқичи ўтказилади). Ушбу 5-10 
дақиқали оралиқ (дам олиш босқич)ида ўрганиладиган материал бўйича 
қизиқарли ўйинлар ўтказилади, шеърлар, ашулалар айтилади.
Сўнгра 
машғулотнинг 
3-босқичи 
бошланади. 
Бу 
босқичнинг 
давомийлиги ҳам 15 дақиқадан иборат бўлади. Бу босқичда асосан, биринчи 
босқичда ўрганилган материаллар мустаҳкамланади, тарбияланувчиларнинг 
компьютер саводхонлигини ошириш давом этади ва уларнинг билимлари 
баҳоланади. Агар, биринчи босқичда режалаштирилган материалларнинг тўла 
ўрганилиши улгурилмаса, у 3-босқичда давом эттирилиши мумкин.
Машғулотларнинг компьютерли ―Саѐҳат ― ва ―Экскурсия‖ шакли. Бу 
шаклда 
тарбиячи 
экология 
(атроф-муҳит)га 
оид 
материалларни 
ўрганилаѐтганда, тарбияланувчиларни ўсимлик дунѐси ва уй ҳайвонлари билан 
таништиришда, тарбияланувчиларни далага саѐҳатга ѐки экскурсияга олиб 
чиқиши шарт эмас. Бунинг учун, компьютер хотираси ва Интернет 
ашѐларидаги мавзуга тегишли материалларни бирин-кетин кўрсатиши ва 
изоҳлаши мумкин. Материал компьютерда бўлмаса, болаларни далага, 
саѐҳатга, экскурсияга олиб чиқилади.
Машғулотнинг ўйин шакли. Тарбияланувчиларга компьютерли таълимий 
ўйинлари орқали ҳам билим бериш мумкин, масалан ―ким биринчи― топади 
ўйинини (экрандаги турли тартибда жойлаштирилган рангли тасвирдаги 
сонлардан қайси бир катта, қайси бири кичиклигини аниқлаш, экрандаги 
рангли ўхшаш предметлардан қайси бири катта, қайси бири кичиклигини 
аниқлаш, шунингдек, тест расмлардан кераклигисини топиш ва ҳоказолар 
киради).


127 
Машғулотларнинг компьютерли савол-жавоб шакли. Машғулотнинг 
ушбу шаклида, компьютер экранига чиқарилган материаллар бўйича тарбиячи 
савол беради. Тарбияланувчилар эса, жавоб берадилар. Экранда навбатма-
навбат чиқарилган материаллар бўйича ўтказилган савол-жавоблар натижасида 
тарбияланувчиларга маълум бир даражадаги билим берилади.
Шундай қилиб, тарбиячи мультимедиа технологиясини таълим-тарбияга 
жорий этишда машғулот шаклларидан: машғулот, компьютерли ―Саѐҳат‖ ва 
―Экскурсия‖, ―Компьютерли ўйин‖ ва ―Компьютерли савол-жавоблардан‖ 
фойдаланиши мумкин.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish