Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Тақиқлаш. МТМ тарбияланувчиларига жангарилик, қимор, зўравонлик 
ўйинларини ўйнатишни имкони борича тақиқлаш лозим. Шу билан бирга, 
компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинларнинг давомийлиги 15 
дақиқадан ошмаслиги керак.
Шундай қилиб, мультимедиали таълимий ва ривожлантирувчи компьютер 
ўйинларининг ўзига хос технологик жараѐни, педагогик ва психологик 
жиҳатлари мавжуд бўлиб, ўйинлар ана шу жиҳатлар асосида олиб борилиши 
лозим. Бу болаларга: 
- кузатиш; 
- ақлий фаолиятни ривожлантириш (компьютерли ўйинда); 
- болаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; 
- болаларнинг компьютер саводхонлигини ошириш имкониятини беради. 


124 
III БОБ. МАКТАБГАЧА ТЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА 
МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
УСЛУБИËТИ 
1-§. МТМларда компьютерли таълимнинг шакл, мазмун, услуб ва 
услубиѐти 
Мактабгача таълим муссасаларида анъанавий усулда таълим-тарбия 
беришнинг шакли, мазмуни, услуби ва услубиѐти кўпгина адабиѐтларда ва 
журнал 
саҳифаларида 
баѐн 
этилган. 
Жумладан, 
ушбу 
масалалар 
П.Юсупованинг ―Мактабгача тарбия педагогикаси‖, О.Ҳасанбоеванинг 
―Мактабгача таълим педагогикаси‖да ва бошқа манбаларда кенг ѐритиб 
берилган. 
П.Юсупова таълим шакли тўғрисида қуйидагини ѐзади: ―Таълим шакли 
деганда, таълим берувчи педагог ва болаларнинг махсус ташкил этилган 
фаолияти тушунилади ва кун тартибида маълум бир вақтда ўтказилади‖. 
Қўлланмада МТМ ларда ўтказиладиган машғулотларнинг турлари ва уларни 
умумий ҳолда, гуруҳли ва якка тартибда ўтказиш усуллари, тузилиши ҳамда 
машғулотларда МТМ болаларини уюштириш масалалари қаралади. 
В.И.Логинова, П.Г. Саморуковалар МТМ ларда турли машғулотлар 
ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кенг маълумот берганлар, жумладан, 
машғулот МТМ ларда таълим жараѐнининг етакчи шакли эканлиги, унинг 
мазмуни ва тузилиши, уни ташкил этиш, бошланиши, бориши, якуни ва 
бошқалар ѐритилган. 
Адабиѐтларда, МТМ лардаги таълим услублари бўйича ҳам қатор 
фикрлар билдирилган. Услуб - таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг 
мақсадли таълим-тарбиявий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган ўзаро 
боғлиқ фаолиятларининг изчил усуллар тизимидир. 
Ю.К.Бабанский фикрича, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш 
жараѐни босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳар босқичда таълим мазмуни 
самарадорлиги тегишли услублар гуруҳи билан таъминланади. Тафаккурнинг 


125 
етакчи шаклларининг ривожланиб таркиб топиши амалий ва таълим билиш 
фаолиятида амалга оширилади. 
А.К.Матвеева таълимнинг кўргазмали услублари ва усулларига 
қаратилган ишларида, болаларнинг кузатиш кўникмасига илк ѐшда ва кичик 
мактабгача тарбия ѐшидан бошлаб ўргатиш лозимлигини таъкидлайди. Шу 
билан бирга, кузатишнинг қуйидаги кўринишларини келтиради: 
1. билиб олиш табиатидаги кузатишлар. Улар асосида буюм ва 
ҳодисаларнинг хусусиятлари ҳамда сифатлар (катталиги, қурилиши, шакли, 
ранги ва ҳоказо), шунингдек кузатиладиган объектнинг бошқалари билан 
алоқаси ҳақидаги билимлар шаклланади; 
2. 
объектларнинг 
ўзгариши 
ва 
қайта 
ўзгаришини 
кузатиш 
(материалларнинг меҳнат фаоллиги давомида буюмга айланиши, ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланиши, табиатдаги, одамлар меҳнати ва 
турмушидаги мавсумий ўзгаришлар ва ҳоказо). Бу кузатишлар мавжуд 
борлиқдаги жараѐнлар, объектларнинг динамикаси, ўзаро ҳаракати ҳақидаги 
билимларни беради. 
3. эслаш табиатидаги кузатиш. Бунда объектнинг ҳолати айрим 
белгиларга кўра, умумий ҳолати эса, қисмларга кўра аниқланади (чунончи, 
болалар ернинг рангига қараб унинг намлиги, меванинг рангига қараб эса, 
пишган-пишмаганлигини аниқлайдилар ва ҳоказо). 
Қуйида, МТМ ларда компьютерли таълимнинг шакл, мазмун, услуб ва 
услубиëти баѐн этилади. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish