Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

имитацион ўйинлар (аниқ ишлаб чиқариш кўникмаларни 
шакллантиришга мўлжалланган касбий ўқитишда фойдаланилади. Масалан, 
«Импод» ўйинида шартли тикув ишлаб чиқаришининг ташкилий-иқтисодий 
фаолияти имитация қилинади, шунингдек, маҳсулотларни моделлаштириш ва 
тикиш бўйича олинган амалий кўникмаларни қўллайдилар); 
• мазмунли-ролли ўйинлар (уларнинг асосида аниқ ҳаѐтий, ишчан ѐки 
бошқа вазият ѐтади. Бундай ҳолда, ўйин ҳар бир қатнашчи аниқ ролни 
бажарадиган (ўйнайдиган) театр қўйишни эслатади). Ўйин бундай ҳолда 
мазмуни - интеллектуал фаолият шаклли ижодий ўйинлардир, шунинг учун, бу 
ҳолда қатнашчиларни тайѐрлаш ва ўйин сценарийсини ишлаб чиқиш катта 
аҳамиятга эга; 
• инновацион ўйинлар (уларнинг бошқа ўйин турларидан ажралиб 
турадиган фарқи, ҳаракатли тузилишга эга эканлиги ва ўйинни бир неча 
ўқитиш-ривожлантирувчи «фазоларда», масалан, компьютер дастурларидан 
фойдаланиб ўтказишдир. Инновацион ўйинлар замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларидан фойдаланган ҳолда сифатли билим олишга қаратилган; 


115 
Агар юқорида мисол сифатида келтирилган ўйин турлари ўзларининг 
услуби билан фарқ қилган бўлса, у ҳолда охиргиларини ажратиш тамойили - 
аниқ вазиятни бошқариш кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлган 
мақсад ўйинни мўлжалланишидир. 
• ташкилий-фаолиятли ўйинлар. Буларда эътибор кўпроқ ўйин 
вазиятларини ташхис қилиш ва муаммони ечиш вариантларини танлашни 
асослашга қаратилади. Услуб нуқтаи назардан, бу ерда эътибор кўпроқ 
қатнашчиларнинг мулоқотига, муносабатларига ва гуруҳий ишларнинг бошқа 
шаклларига қаратилади; 
• ишчан тренинглар. Энг самарали услублардан бири ишчанлик 
ўйинидир. Уни моделлаштириш жараѐнида муаммоли вазият аниқланади, ўйин 
мақсади уни ечиш йўлларини изланади. Ишчанлик ўйинлари таълим соҳасида 
ҳам, ишчанлик соҳасида ҳам қўлланилади. 
Умуман олганда, ишчанлик ўйинида ўқувчиларда муаммони ечимини 
излаш механизми шаклланади ва мустаҳкамланади. Бундан ташқари, у 
ўқувчиларнинг психологиясига тўғрилаш таъсирини кўрсатади, чунки 
анъанавий ўқитиш шаклига хос психологик зўриқишдан маҳрум бўлган ва 
қатнашчиларни таълим материални тўлароқ қабул қилишга йўналтиради. 
Тренингнинг ҳар бир ўйин ѐки психологик услубиëти босқичи юқори 
малакали психолог-бошловчининг таҳлили билан бирга олиб борилади. Ушбу 
ва бошқа технологияларни фойдаланиш назария ва амалиѐтни меъëр даражада 
бирга олиб бориш имкониятини берди ва тренингни ўзини ҳаракатлиликка 
олиб келди. 
Натижада, тренинг тингловчиларга ўзларини ва бошқаларни тўғри 
баҳолашни, бошқа кишилар билан кундалик ҳаѐтларида ҳам, ишчанлик 
вазиятларда ҳам самарали муносабат ўрнатишни, ва албатта, муносабат 
жараѐнини ўзини кам севишни ўрганишга ѐрдам берди. 
Ишчанлик ўйинларни кўриб чиқишни якунлаб, улар: 
• ўз фикрларини бошқа кишилар фикрлари билан таққослаш; 


116 
• ўзларининг нафсониятларини ва имкониятларини, обрў даражаси ва 
жамоа томонидан ишонч даражасини баҳолаш; 
• ишчанлик соҳасида ва шахслараро муносабатдаги низолик вазиятлардан 
чиқиб кетиш йўлини топиш; 
• ўзларининг хулқий ва психологик қарорларини англаш; 
• турли вазифали ролларни бажариш ва бошқаларни ўрганадилар. 
Шундай қилиб, таълимга оид ўйинларининг таълим ва психологиядаги 
ўрни ниҳоятда зарурдир. Педагогикада улар тарбияланувчиларнинг 
фаоллигини, ташаббусини, мустақиллигини ривожлантиришга асосланган 
ривожлантирувчи таълимнинг ажралмас таркибий қисмидан иборатдир. 
Ишчанлик ўйинларининг аҳамияти тўғрисида қозонлик педагог-психолог 
М.И.Махмутов, ушбу технологиянинг аҳамияти ўқувчиларнинг билиш, 
ижтимоий ва касбий фаоллигини ривожлантиришдан, уларда ишчанлик 
ўйинларида қатнашиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат деб 
таькидлаган эди. Таълимий ўйинларини таълим-тарбия жараëнига қўллаш 
бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари, ушбу технология умуман 
олганда, таълимнинг самарадорлигини ўртача уч маротаба кўтариш 
имкониятини беришини кўрсатмоқда. Таълимга оид ўйинлари умуман ва 
ишчанлик ўйинлари хусусан, шунингдек, психологик аҳамият касб этади ва 
касбий ва шахсий сифатларини ривожланишларига имконият яратган ҳолда 
ишчанлик соҳасида кенг фойдаланилади. 
Шуни таъкидлаш керакки, таълимий ўйинлари турли-туманлиги билан 
фарқ қиладилар ва улар биргаликда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ўйинлар бир-
бирларини тўлдиришлари, масалан, ролли ишчан ўйини, инновацион-
имитацион ва бошқа ҳоллари бўлиши мумкин. Бу кўринишдаги ўйинлардан, 
айниқса, ўқувчиларни чет тилларга ўргатишда яхши самара беради. Бу ҳолда 
ўйинларда тилни эгаллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган турли 
услублар бирлаштирилади. 
Шундай қилиб, таълимий ўйинлар таълим беришда ҳам, худди шундай 
бошқа фаолият соҳаларида ҳам ўз татбиқини топган ҳаракат технологияларини 


117 
ифодалайдилар. Педагогикада улар таълим жараѐнини фаоллаштиришга, 
тарбияланувчиларнинг ижод қилишларини бошланишини уйғотишга имконият 
яратадилар. Ўйин услубларидан фойдаланилган психологик тренинглар, ўйин 
вазиятларида ҳаѐтда кўпинча учраб турадиган муаммоларни ҳал қилиш, 
тарбияланувчиларнинг қизиқишининг кўтариш имкониятларини берадилар, 
шунингдек, очиқ, муносабат муҳитини яратадилар.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish