Пластилин (лой) билан ишлаш. Пластик материаллардан нарса ясашга нисбатан
болаларда барқарор қизиқишларни шакллантириш, уларда пластик материаллардан нарса
ясаш техникаси ва лойнинг хусусиятлари ҳақидаги билимларни таркиб топтириш (доира
ҳаракат орқали кафтлари орасида лой бўлагини яссилаш, ҳосил бўлган шаклдан узук ясаш,
болаларда ясалган нарсаларни безаш истагини уйғотиш).
Пластик материаллардан нарса ясашнинг техник усуллари (кафтларни доира қилиб ва
узунасига ишқалаш) орқали нарса ва эртак қаҳрамонларини ясашга ўргатиш.
Икки қўл кафти билан эзғилаб, кафт орасида айлана ҳаракат орқали лойдан думалоқ
бўғирсоқ ясаш.
Бир неча қисмлардан тузилган персонаж шаклларини бирлаштириб, Ҳамро буви
ўйинчоқларига асосланган ҳолда, оддий халқ ўйинчоқлари (қушча, қўғирчоқ кабилар)ни
ясаш. Чимдиш усули асосида шаклдан персонажларнинг характерли жиҳатларини ясаш.
Болаларни таниш техник усуллардан фойдаланиб, ҳоҳишига кўра пластик
материаллардан нарса ясашга ўргатиш.
Аппликация. Аппликацияга қизиқишни шакллантириш ва болаларни аппликация
ишларига жалб этиш. Болаларни тарбиячи томонидан қирқиб, елимлашга тайёрланган
шаклларни (доирачалар, квадратларни ёки жўнгина расмлар: масалан, қўзиқорин, уйча,
қушча каби) ранг-тусига кўра навбатма-навбат тўғри қўйиш ва елимлашга ўргатиш. 2-3
қисмли шаклларни аввалдан тайёрлаб қўйилган махсус вараққа тўғри қўйиш ва тартибли
елимлаш орқали муайян тасвир ҳосил қилишларига эришиш, бунда болаларни аввалдан
тайёрланган тахтача устида елимдан тўғри фойдаланиш, елим суртилган шакл қисмини
босма қоғоз ёрдамида қоғозга қаттиқ босиб яхшилаб ёпиштиришга ўргатиш. Болаларга
ўзлари яратган нарсадан завқланишни ўргатиш.
Уларга табиий ва геометрик безакли композициялар яратишни ўргатиш (гуллар,
барглар), турли ҳажмдаги қоғоз варағи устида шаклларни тўғри жойлаштириш, ранг-тусини
ҳисобга олишга одатлантириш (квадратлар, тўғри бурчаклар ва б.).
Турли шакллардан нақшлар ясашга ўргатиш – йўл-йўл, квадрат, доира каби. Рангига
кўра турли геометрик ва ўсимлик шаклларини навбатма-навбат қўйиш (доира, квадратлар,
гуллар ва япроқлар). Яхлит тасвир яратиш ва қоғоз варағига 2-3 қисмли тасвирни елимлаш.
Болаларни геометрик шакллардан (тўғрибурчак ва доирадан) турли нарсалар (уйча,
аравача ва б.) ясашга қизиқтириш.
Нарсалардан содда композициялар тузишга ўргатиш (уйча ёнида дарахт ёки ўриндиқ
каби). Болаларда ясаган нарсаларидан завқланиш ҳиссини уйғотиш.
Ранги ва шаклига кўра турли шаклдаги контурли қоғозлардан ясалган шаклларни
навбати билан қўллаган ҳолда, болаларни геометрик ва табиий (гуллар ва япроқлар)
материаллардан безакли композициялар ишлашга ўргатиш.
Дастурнинг барча бўлимлари бўйича ўз ҳоҳишига кўра эгалланган билим ва
кўникмаларига таяниб, аппликация ишларини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |