Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Қуриш-ясаш. Болаларда қуриш-ясаш фаолиятига нисбатан қизиқишни тарбиялаш, 
уларни ўзлари яратган қуриш-ясаш объектини бирмунча жўнроқ тарзда бўлсада, таҳлил қила 
олишларига эришиш. Асосий қурилиш материалларини (кубик, ғиштча, пластина, цилиндр, 


42 
уч қиррали призма кабиларни) фарқлаш, номини айтиш ва қўллай олишга ўргатиш. 
Деталларни горизонтал тарзда жойлаштиришни ўргатиш (машина учун йўл). 
Болаларни қуриш-ясаш деталларини горизонтал (кенг, узун тарафи билан – машина 
йўли қуриш) ва вертикал (айланасига қаторлаштириб қўйиш - девор) тартибда тахлай олиш, 
бир-бирининг устига мустаҳкам қилиб тахлаш ҳамда маълум бир оралиқда қўя олиш 
(дарвоза), тарбиячининг кўрсатмасига мувофиқ соддароқ қуриш-ясаш ишларини амалга 
ошириш, илгари эгалланган малака ва кўникмаларига таяниб, янги қурилиш ишини амалга 
ошириш ва ўзи қурган қурилиш объекти билан боғлиқ ўйин турини ўйнай олишга ўргатиш.
Қуриш-ясаш ишларига янги деталлар киритиш орқали болалар учун кўп вариантли 
шарт-шароитларни яратиш, масалан, мазкур ишларни 2 хил усулда ўзгартириш: бирор 
детални бошқасига алмаштириш ёки баландлиги ва узунлигини қўшимча қўшиш орқали 
тўлдириш, кенгайтириш, узайтиришни таклиф қилиш (баланд ва паст минора). 
Болаларни ўзлари қурган янги қуриш-ясаш объектида ўйнашга, сюжетли тарзда бир 
қуриш-ясаш объектини бошқаси билан бирлаштиришга ўргатиш: масалан, уй, йўлак ва кўча; 
стол, стул ва қўғирчоқлар учун диван-мебель кабилар. 
Болаларда ўз режалари асосида қуриш-ясаш ишларини амалга ошириш ҳоҳиш-истагини 
ривожлантириш. 
Ўйин тугагач, қуриш-ясашда ишлатилган барча материалларни тартиб билан бузиб 
олиб, уларни сақлаш қутисига қайтадан тартиб билан тахлаб қўйишга ўргатишни давом 
эттириш. 
 
Ўқув йили охирида бола:  
- Расм солиш учун зарур материалларни билиш ва номини айта олиш, қалам, 
фломастер, мўйқалам ва бўёқдан тўғри фойдалана билиш; 
-
Оддий чизиқлар, илгаклар нусхаларини кўчириш; 
- Ҳамро буви халқ ўйинчоқларининг номини билиш (қўзичоқ, тулпор ва ҳ.к.); 
- алоҳида нарсалар ва оддий сюжетлар тасвирини ярата билиш, нарса ва сюжет 
тасвирлари учун ранг танлай олиш; 
- пластик материаллар (лой, пластина, пластик масса)нинг хусусиятлари, ундан 
қандай нарсалар ясаш мумкинлиги (2-3 шакл бўлакларидан кафтларнинг 
айланма ёки тўғри ҳаракати, шакллар четини бармоқ учи билан ёпиштириш 
орқали турли-туман ёки бир хил шаклли нарсалар ясаш) ни тушуниш; 
- лойдан тартибли фойдаланиш, уни қўллаш учун алоҳида тахтача ишлатиш; 
- тайёр фигуралардан тасвирий материаллар яратиш, табиий ва геометрик 
шакллардан безакли композициялар яратиш ва аппликацияни безаш; 
- ҳоҳишига кўра яратган композицияга мослаб ранг танлай билиш; 
- асосий қуриш-ясаш материаллари (кубик, ғиштчалар, пластина, цилиндр, уч 
қиррали призма кабилар)ни билиш ва номини айта олишлари; 
- ғишт ва пластиналарни вертикал тартибда тахлай олиш, қўшимча детал 
қўшиш ёки бирини бошқаси билан алмаштириш орқали қуриш-ясаш
ишларини ўзгартиришни билиш; 
- қуриш-ясаш қисмларининг ҳажмини: катта-кичик, баланд-паст, узун-қисқа, 
кенг-тор каби тушунчаларни билишлари лозим. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish