Жами
15
60
240
300
540
Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш
Боланинг катталар ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш доирасини кенгайтириш,
(бошқа гуруҳ тарбиячиси, мудира, услубчи, психолог, муассаса меҳмони, тенгдошларининг
ота-онаси).
Инсонларга нисбатан муносабатларида мулоқот қилишда ўз фикрини айта билиш
қобилиятини шакллантириш. Одобли сўзларни “раҳмат”, “илтимос”, каби сўзларни ,
бошқаларга нисбатан “балли”, “ яша” каби сўзларни айта билишга ўргатиш, бунда ўз
фикрини таъкидлай билишга ўргатиш.
Катталарнинг ҳиссий ҳолатини (суюниш, ғурурланиш, тинч ҳолат, жаҳли чиқиши) ҳис
қилиш имкониятини шакллантириш.
Катталар билан мулоқот қилишнинг кенглиги, улар билан ўйин орқали мазмунли
мулоқотга кириша билиш, ўз ихтиёри билан саломлаша билиш, катталарнинг саволларига
жавоб бериш, сўз билан миннатдорчилик билдириш.
Катталар билан мулоқотда ўз таклифларини билдира олиш, катталар билан ўта
мулоқотчан, катталар билан мулоқотга киришганда бошқаларга халақит бермаслик, катталар
билан вазиятдан ташқари мулоқотга кириша олиш, катталар билан ўз таассуротлари билан
ўртоқлаша олиш.
Улар билан бўлган суҳбатда ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлаша олиш, атрофдаги таниш
кишилар билан тезда мулоқотга кириша олиш, (қўшнилар, қариндошлар), катталарга тўғри
муносабат билдира олиш, ўзига ёққан мавзуда катталар билан мулоқотга кириша олиш,
катталарга ўз таклифларини билдира олиш, илтимос қила олиш.
Ҳиссий кечинмаларини сўз билан ифодалаш, тенгдошлари билан мулоқот қилишнинг
кенглиги.
Тенгдошини сўз орқали таърифлаш, тенгдошлари билан низолашиб қолишса, келишиб
олиш
Мулоқот мобайнида ўз таклифларини билдира олиш, тенгдошлари билан ўта
мулоқотчан, ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлаша олиш, тенгдошлари билан низоли
вазиятлардан мустақил чиқа олиш.
Катталар ёрдамида ўз камчиликларини бартараф қилиш, жамоада ўзини тута билиш.
Ўзини шахс сифатида англаш, камчилигини тушунишга интилиш, ўзларини
катталарнинг баҳолаши билан солиштириш, ўз фамилияси, исми, ёши, турар манзили, оила
аъзоларини билиш, бошқаларнинг ҳоҳишини ҳурмат қилиш.
107
Ўзини ҳурмат қилиш, ўз қадр-қимматини билиш, ўзини танқидий баҳолаш, ўз миллий
анъаналарини ва маданий қадриятларини билиш ва улар билан мағрурлана олиш (миллий
кийим, ўйин, урф-одатини ҳамда тарихини билишга интилади).
Катталар ва тенгдошларига самимий муносабат билдириш.
Катталар ва тенгдошларига нисбатан ўзаро ҳурмат билан қараш.
Сахийлик, яхшилик ва раҳмдиллик кўрсатиш, ўз кайфияти ва бошқаларнинг
кайфиятини тушуниш.
Do'stlaringiz bilan baham: |