Предметли ва воқебанд расм чизиш. Болаларда, хусусан, баҳор ёки куз бўёқларини
ўзида ифодалаган табиат ҳодисалари тасвирланган (Ў.Т.Тансиқбоевнинг “Куз” расми),
тантана (З.Ковалевскийнинг “Ўзбек ҳовлиси” расми), завқ (О.Коровцов “Сирень” расми)
каби тасвирий санъат асарларини идрок этишга асосланган эстетик дидни ривожлантириш.
Болаларнинг чизган расмлари орқали атроф-муҳит воқеа-ҳодисалари, адабий
қаҳрамонларни тақдим эта олишга оид билим, кўникма, малакаларини ўстириш. Болаларни
натурага қараб ва тасаввурга таяниб, мева, сабзавот ва гуллар расмини чизишга ўргатиш.
Уларни тасвирланаётган нарса-ҳодисаларни динамик ҳаракатда кўрсатишга, маконий
кенгликда нарсаларни турли-туман жойлашуви, жониворлар ва одамларни (турлича ҳолатда)
тасвирлашга (нарсаларнинг ётган ва турган ҳолатлари) ўргатиш (мас., шамол эсаётган вақтда
дарахт шохлари букилади, унинг барглари ерга учиб туша бошлайди). Куз табиати (кузда
боғ, ёмғирли кун), катталар меҳнати (пахта терими, уй қурилиши), муҳим ижтимоий байрам
ва ҳодисалар (Мустақиллик байрами, мушак отиш), ифода воситаларини қўллаш
(композиция, колорит, пропорция).
Нарсалар ҳажми ва пропорциясини сезиш ва тақдим этишни ўргатиш (баланд-паст уй,
катта-кичик уй). Оёқ-қўл ҳолатини ўзгартириб тасвирлаш орқали инсон танасининг унчалик
мураккаб бўлмаган ҳаракатларини тасвирлашга ўргатиш (Качал полвон дўстларига ёрдамга
шошилди, болалар спорт билан шуғулланмоқдалар). Болаларнинг турли тасвирий
материаллардан (рангли ва оддий қора қалам, акварел ва гуашли бўёқ, сангвин (махсус
юмшоқ, тўқ қизил қалам), мўйқалам кабилар) фойдаланиб, расм солишнинг турли техник
усулларини ўзлаштиришларини ривожлантириш.
Оддий қаламда, учини қаттиқ босмай ишлашга ўргатиш.
Тегишли йил фасли ва кунини қоғоз варағида тўлиқ акс эттириш учун мос рангга эга
бўлган қоғозни ишлатишни ўргатиш. Акварел бўёқ билан ишлаш малакаларини
ривожлантириш (рангларнинг тиниқлиги ва ўзига хослиги).
Тасаввур ёки натурага кўра нарсалар, ўсимликлар, гуллар, бутоқлар,чинор шохлари,
ўрик, сирен кабиларнинг расмларини ишлашга ўргатиш.
Баҳор табиати тасвирини ишлашга ўргатиш (боғ, қушларнинг учиши), байрамлар ва
одамлар меҳнати (Мустақиллик, Наврўз, байрамона безатилган кўчалар), эртак, қўшиқ,
шеърдан лавҳалар ишлаш.
Янги ранг ва бўрттириб тасвирланган ўринларга эга бўлиш учун рангларни
аралаштириш, гуаш ва акварелларнинг оқ ва қизил ранглари озроқ сувда аралаштирилса,
пушти ранг ҳосил бўлиши ҳақида тушинча бериш. Болаларда ранглар ҳақидаги мавжуд
билимларни мустаҳкамлаш ва янги билимларни ривожлантириш (сиёҳ, оч бинафша ва
сарғиш ранг).
Болаларда аввал эгалланган билим, кўникма ва малакалардан фойдаланишга интилиш
ҳиссини уйғотиш. Эгалланган кўникма ва малакалардан хотира ва тасаввурга кўра
индивидуал расмлар яратишда фойдаланиш. Бўёқларни аралаштириб, янги бўёқ ҳосил
қилишга ва ундан соялар чизишда фойдаланишга ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |