Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Ўқув йили охирида бола: 
- табиатдаги фасл ўзгаришлари; 
- сувнинг хусусиятлари ва ўсимликларнинг ўсиши ҳолати ва ривожланиши учун 
зарур шароитлар; 
- сабзавот ва меваларни парваришлаш; 
- бута ва дарахтларнинг барги ҳамда мевасига қараб аташ, фарқлай олиш; 
- эрта гулловчи 2-3 хилдаги маҳаллий ўтсимон ўсимликларни; 


91 
- 2-3 турдаги доимий қишловчи ҳамда учиб келувчи қушларни ташқи кўринишга 
қараб фарқлай олиш; 
- хона ва ер майдонидаги ўсимликларни парвариш қила олиш, табиат бурчагида 
навбатчилик қилиш; 
- табиатдаги предмет ва ҳодисаларга мустақил ҳолатда қизиқиши; 
- ҳайвонларни яхши кўриш, уларни парваришлаш, юриш-туришларини кузатиш, 
уларни кўрганда завқланиш; 
- жонли ва жонсиз табиатни ўрганишга қизиқиш, катталар ва тенгдошларининг
диққатини жонли ва жонсиз табиатда содир бўлаётган таниш, нотаниш предмет 
ва табиат ҳодисаларига жалб қилиш; 
- катталарга табиатдаги нотаниш ёки ўзи учун қизиқарли бўлган предмет ва 
ҳодисалар ҳақида саволлар бериш, ўзи ва бошқаларнинг диққатини табиат 
ҳодисалари натижасида олдиндан кўрилмаган чоралар ва тартибсизликларга 
жалб қилади ва уларни бартараф қилишга киришади (чиқиндиларни, ерга тушиб 
ётган қуруқ шохларни тозалашда иштирок этади, ерга тушиб ётган шилиққуртни 
олиб дарахтга қўйиб қўяди); 
- табиат қўйнида, шаҳарда, уйда ўзини тутиш кўникмаларига эга бўлади. 
 
Тасвирий фаолият 
Бу ёшда болалар расм солишни яхши кўришлари билан ажралиб турадилар. Расмлар 
мазмунан кенг бўлиб, ҳаётий ва хаёлий тасаввурларга асосланади, уларда китоб 
иллюстрациялари ёки мультфильм қаҳрамонлари тасвирланиши мумкин. Расмлар қизиқарли 
композиция ечимларини тақдим этиб, уларда мувозанат ҳолати ёки динамик ҳолат 
тасвирланади. Инсон тасвирида пропорция ва деталлаштириш хусусиятлари акс этади, 
расмда тасвирланган кишининг жинси ва руҳий ҳолати ўз ифодасини топади.
Болалар ёғоч конструктор деталлари номларини биладилар ва ундан фойдалана 
оладилар, қуриш ишларида деталларни алмаштиришдан фойдалана оладилар. Қурилишнинг 
асосий жиҳатларини ажрата биладилар, уларнинг конструкторлик ишларида схема, режа ва 
шарт-шароитлардан фойдалана олиш хусусиятлари назарга ташланади. 
Улар қоғоз ва табиий материаллардан фойдаланиб. конструкция ишларини амалга 
оширадилар. Ранг, шакл, кенглик, нарсаларнинг қурилиши кабиларни идрок этишлари анча 
мукаммаллашади, нафақат асосий ранг-туслар, балки оралиқ рангларни, шунингдек, 
тўғрибурчак ва ясси шаклларнинг номларини биладилар.
Болаларда тасвирий фаолият, халқ амалий ва безакли санъатига нисбатан қизиқишни 
шакллантиришни давом эттириш. Тасвирий санъат асарини идрок этиш лаёқатларини 
ривожлантириш, уларнинг характери, муаллиф кайфиятини акс эттириш ҳолати, тасвирий 
воситаларини ҳис этиш ва аниқлашга ўргатишни давом эттириш. Расм солиш, пластик 
материаллар билан ишлаш (лепка), аппликация ва конструкциялашга оид малакалари,
шунингдек, бадиий-ижодий лаёқатларини ўстириш, рангни ҳис этиш, шакл ва композиция 
уйғунлигини идрок этиш, атроф-олам гўзаллигини ҳис қилиш, фикрий операциялар-таҳлил, 
қиёслаш, ўхшашлик ва фарқлиликни идрок этиш, умумлаштириш кабиларни 
ривожлантиришни давом эттириш. Табиат ҳодисаларини кузатиш, уларнинг кундалик ва 
мавсумий ўзгаришларини, нарсаларнинг қуёш нурида ва сояда қандай ўзгаришларини билиш 
хусусиятларини ривожлантириш. 
Халқ амалий безак санъати (кулолчилик, тўқимачилик) билан таништиришни давом 
эттириш (Ҳамро буви ўйинчоқлари мисолида), миллий ўйинчоқлар, шунингдек, ҳудудий 
хусусиятларни назарда тутган ҳолда, миллий-амалий безак санъати ҳақидаги тасаввурларини 
кенгайтириш. Санъат асарларининг жанр ва турларини фарқлаш ҳақида бошланғич 


92 
тасаввурларни таркиб топтириш, асарлар мазмунини эслаб қолишга, тасвирий воситалар 
турли-туманлигини англашга оид машқлар ўтказиш. 
Ўз иш ўрнини тайёрлаш, тартибли ишлаш, тоза сақлаш кўникмаларини 
шакллантиришни давом эттириш.
Ўзининг ва бошқа болаларнинг ишларини таҳлил қилиш кўникмаларини ўстириш,
болаларни ўз иши натижаларидан завқланишга ўргатиш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish