Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Ҳайвонот дунёси. Ёввойи ҳайвонлар(тулки, бўри, айиқ)нинг хаёти билан 
таништириш. Ҳайвонларнинг ташқи қиёфаси, яшаш тарзи хусусиятларини ажрата билиш ва 
характерлаш кўникмасини шакллантириш, улар қаерда яшайди, ўзига қандай уй қуради, 
қандай юради, кузда, қишда нима билан озиқланади, қишга қандай тайёргарлик кўради. 
Болаларни ҳайвонларнинг кўриниши ва хулқидаги умумийлик ва ўхшашликларни ажрата 
билишга , бир-бирига ўхшашлигига қараб хулоса чиқариш(ўрмон ҳайвонлари, йиртқич 
ҳайвонлар)га ўргатиш. 
Уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш. 
Болалар диққатини куз фаслида об-ҳаво ўзгаришига, дарахт баргларининг сарғайиб 
тўкилишига, кишилар кийимидаги ўзгаришларга, ҳашорат ва қушларнинг камайиб қолганига 
қаратиш, буларнинг сабабларини мустақил айтиб беришга ўргатиш 
Куз фаслининг энг гўзал хусусиятлари турли-туман ёрқин рангларга бой эканлиги 
ҳақидаги билимларини аниқлаштириш. Бу даврда мева ва сабзавотлар ғарқ пишади, йиғим-
терим мавсуми бошланади. Куз фасли ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш ҳамда 
мустақил равишда катталарга ёрдам беришга одатлантириш
Болалар онгига табиатга зарар етказмаслик, экологияни зарарламаслик (теварак-
атрофни ифлос қилмаслик, ҳайвон ва қушларга озор бермаслик, уяларини бузмаслик, 
гулларни юлиш оқибатида гуллар, капалаклар йўқ бўлиб кетиши, чумолиларнинг инини 
бузмаслик ва ҳ.к.)ни болалар онгига сингдириш.
Ҳайвонот дунёси. Уй ҳайвонлари (туя, от, сигир, қўй, эчки) ва паррандалар (товуқ, 
хўроз, курка, ўрдак, ғоз)нинг асосий турлари, ҳаёти ва шароитлари ҳақидаги билимларини 
мустаҳкамлаш ва системалаштириш. қуйидаги белгилар асосида умумлаштирилган 
тасаввурни ташкил қилиш, одамлар ёнида яшайдиган ва ундан қўрқмайдиган ҳайвонлар, 
фойда келтирадиган ҳайвонлар, инсонлар, уларнинг ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган 
шароитларни яратиши, уй ҳайвонларининг кишилар ҳаётида тутган ўрни ҳақидаги 
тасаввурларини кенгайтириш, уларда ғамхўрлик туйғуларини мустаҳкамлаш. 


90 
Болаларга республикамизда қишлаб қолувчи қушлар(мусича, чумчуқ, каклик, бедана) 
ҳақида тушунча бериш. Қушларнинг овқатланиши, ташқи кўриниши, улардаги ўзаро 
ўхшашлик ва фарқли томонларини фарқлашга ўргатиш. Уларга қишда ғамхўрлик кўрсатиш 
ва хайриҳоҳлик муносабатини тарбиялашни давом эттириш. 
Қиш фаслининг ўзига хос табиати ҳақида тушунча бериш (кунлар қисқа, совуқ, аёзли 
бўлиши, ариқ ва кўлмакларнинг музлаши, қорнинг паға-паға ёғиши ва б.) ер юзи ва 
дарахтлар усти оппоқ қор билан қопланганда табиат қанчалик жозибали кўринишига болалар 
эътиборини қаратиш, уларнинг эстетик туйғуларини шакллантириш.
Кунлар илиши билан қушлар, ҳашоратларнинг кўпайиши, уларнинг ҳаракатини 
кузатиш, ин қуриши, тухум қўйиши, бола очиши ва ҳ.к. ҳақидаги тушунчаларини 
кенгайтириш. 
Болаларга қушларнинг донхўракларига дон солишни, сувларини алмаштиришни 
ўргатиш. Қафасга пахта, юмшоқ матолардан ташлаб, қушларнинг ҳаракатларини кузатиш. 
Қушларнинг сайрашини тинглаш ва фарқлашга ўргатиш. 
Ниначи, чумоли, асалари, капалакларнинг пайдо бўлиш сабаби, ҳаёт тарзи, нима билан 
озиқланишини тушунтириш. 
Баҳорда табиатдаги ўзгаришлар ҳақидаги тасаввурни бир тизимга кетма кетликка 
тушириш. Иссиқликнинг ортиб бориши билан қор, музларнинг эриб бориши ўртасидаги, 
тупроқнинг ҳолати. Буларнинг барчасини табиат уйғонишига таъсири тўғрисидаги 
тасаввурларини шакллантириш. 
Ёз фаслида полиз, боғ ва далаларда мевалар пишиши, айрим сабзавотларнинг ер остида 
мева тугиши ва пишиши(картошка, сабзи, ерёнғоқ) ҳақида маълумот бериш, меваларни 
ҳидидан ажратишга ўргатиш, сабзавот ва меваларни инсон организмига таъсири, фойдаси 
ҳақида болаларга тушунтириш ҳамда уларни қандай истеъмол қилиш ҳақида суҳбатлашиш. 
Ер майдончасидаги ва яқин орадаги ўсимликлар ҳақидаги билимларини аниқлаш. 
Япроқ, гул, ва мевалари, пўстлоғига қараб дарахт, буталарни фарқлашга ўргатиш. Бошоқли 
экинларни ўстириш билан, ўрмон мевалари, қўзиқоринлар билан таништириш. Турли хил 
ўсимликларнинг ўсиш жойлари(ўтлоқ, дашт, ўрмон, дала, боғ, полиз, хиёбон) ҳақидаги 
тасаввурларини аниқлаш 
Болаларга ўзларига таниш уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг инсон учун фойдали 
томонлари ҳақида маълумот бериш. Уларни парвариш қилишга ўргатиш. 
Ҳашаротлар(капалак, ниначи, чумоли, асалари, чигирткалар)нинг табиий шароитдаги 
ҳаёти ҳақида тасаввурларини шакллантириш. Маълум жойларда яшайдилар(капалаклар-
ўтлоқларда, қурбақалар-ботқоқликларда ва ҳ.к.) овқат излашади(капалаклар, асаларилар-
гуллар ширасини, қурбақалар майда чивинларни), душманларидан қочиш учун яхши 
мосланганликлари (ниначилар тез учади, капалаклар пириллаб учади, чигирткалар, 
қурбақалар сакрайдилар ва ҳ.к.), учиб кетадиган қушлар(3-4 хили)билан, ташқи кўриниши 
хатти-ҳаракати(нима билан озиқланади, нима учун иссиқ ўлкаларга учиб кетади) билан 
таништириш. Қушлардан бирининг ин қуриш ва бола очиши билан таништириш. 
Болаларнинг табиатдаги ёзги ҳодисалар, иссиқлик, намнинг кўплиги билан 
ўсимликларнинг бирданига гуриллаб ўсиши, барча ҳайвонларнинг фаол ҳаёт бошлаши 
ўртасидаги алоқадорликлари ҳақидаги тасаввурларни бир тизимга кетма кетликка тушириш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish