Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya


масалалар ечимларининг умумий йўлларини мустақил равишда топиш 
кўникмалари; 
-
ўқув вазифаларини ажрата олиш, топиш ва ўзлаштириш; 
-
ўзини ва ўз фаолиятини адекват баҳолай олиш ва назорат қила олиш; 
-
фаолиятда ўзини-ўзи бошқара олиш; 

мантиқий фикрлаш қоидаларидан фойдалана олиш
-
умумлаштиришнинг турли шаклларини эгаллаш ва улардан фойдалана 
олиш; 
-
жамоавий фаолиятларда иштирок эта олиш; 

юқори даражада мустақил ижодий фаолликка эга бўлиш. 

Лекин аксарият ҳолларда кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг 
ўқув фаолияти мактаб амалиётида биринчи ўринга болаларни амалий 
кўникмаларга, ўқиш, ёзиш, санаш малакаларига ўргатиш муаммоси туради.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, бошланғич синф ўқув 
фаолиятининг асосий вазифаси - бу ўқувчиларни “ўқиш”га, билим 
олишга ўргатишдир.
Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг психик 
ривожланишида таълимнинг таъсирида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу 
ўзгаришлар уларни ҳаётларининг маъсулиятли даври бўлмиш ўсмирлик 
даврига ўтиш учун тайёрлайди. 
5.4.
Бошланғич синф ўқувчиларининг шахс хусусиятлари 
Ўқув фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчи учун нафақат билиш 
жараёнларининг 
юқори 
даражада 
ривожланиши, 
балки 
шахс 
хусусиятларини ривожлантириш учун ҳам имконият яратади. Кичик мактаб 
ёши даврида бола шахсининг шаклланиши давом этади. Ўқувчининг
мактабдаги муваффақияти унинг кейинги психик ривожи ва
шахсининг шаклланишида тўлиқ ижобий асос бўлади. Бунинг 
натижасида боланинг ўз-ўзидан оиласи, ўқиётган синфи ва бошқа 
жамоалардаги ўз ўрнини англай бошлаганини кўриш мумкин. 
Янги фаолиятга ўтиш ўқувчи боланинг ўз асосий фаолиятига янги 
муносабатни пайдо қилади. Унда бурч ҳисси ўса бошлайди. У ўқиш шарт 
эканлигини ва у унинг бурчи эканлигини, белгилаб қўйилган қоида ва 


талаблар бажарилиши шартлигини англайди. Ўзини ҳақиқий ўқувчидек ҳис 
қилган ҳолда унда яхши ўқишга эҳтиёж пайдо бўлади. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ахлокий онглари I ва IV 
синфдаги ўқиш мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди ва ахлокий 
сифатлар, билим ва тасаввурлар сезиларли даражада бойийди ва бола ўзини 
ўзи англай бошлайди. У ўзига хос бўлган яхши-ёмон хусусиятларни билмаса 
ҳам, лекин у ўзини “Мен”ини ҳис килади. Ўзининг вазифаси, мақсади, уни 
бажариш лозимлиги, уйга берилган вазифаларни бажариш, такрорлаш унинг 
бурчи эканлиги кабиларни англаб етади. Бу ёшдаги болаларни мактаб 
дастурига киритилмаган жуда кўп атроф-муҳит ҳодисалари ҳақидаги 
билимлар қизиқтиради. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish