Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Бу қизиқишлар боланинг кўпинча эътиборга



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Бу қизиқишлар боланинг кўпинча эътиборга 
олинмайдиган ижодий ўйинларга нисбатан қизиқишларида ҳам намоён 
бўлади. Бундай ўйинларда унинг ижтимоий қизиқишлари, эмоциялари, 
жамоа учун ташвишланиш каби ҳислари акс этади. Қизиқувчанлик кичик 
мактаб ёшидаги болаларнинг кенг ақлий фаоллигини намоён этилиш шакли
ҳисобланади. Ватанга керакли инсон бўлиш учун ўқишнинг муҳимлиги ва 
аҳамиятини билиши учун очиқлик, ишонувчанлик, устозининг барча 
топшириқларини бажаришга тайёрлик хусусиятлари кенг ижтимоий бурч 
мотивлари, маъсулиятлилик самарали шартлар ҳисобланади.
Мактаб 
таълимининг дастлабки йилларида қизиқишлар, хусусан, билим эгаллашга 
нисбатан қизиқишлар, интеллектуал қизиқишлар сезиларли даражада 
ривожланади. Психологларнинг таъкидлашича, даставвал айрим фактларга, 
бошка нарсалардан ажратиб олинган ёлғиз ҳодисаларга нисбатан қизиқишлар 
ҳосил бўлади. III - IV синфларда эса сабабларни, қонуниятларни, ҳодисалар 
ўртасидаги алоқа ва ўзаро боғлиқликларни билиб олиш учун бўлган 
қизиқишлар ривожланади. 
III синфдан бошлаб ўқишга қизиқиш дифференциаллаша бошлайди. 
Ўқувчилардаги бундай қизиқишлар ўзини англаш ва ўз хатти-ҳаракатига 
баҳо бериши каби хусусиятларни шакллантиради.Кичик мактаб ёшидаги 
болаларнинг қизиқишларида самарали ўқиш учун ҳалақит берувчи қатор 
салбий характеристикалари ҳам мавжуд. Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларнинг қизиқишлари:
-
етарлича амалий натижа бера олмайди; 

қатьий эмас, вазиятли; 
-
тез қондирилади ва устознинг қўллаб-қувватлашисиз тез сўнади; 
-
ўқув материали ва топшириқлар ўқувчининг жонига тез тегади ва 
чарчашни юзага келтиради; 
– кам англанилган, ўқувчининг маълум бир предметдаги нима ёқишини 
ва нима учун ёқишини айтиб бера олмаслигида кўринади; 

умумлаштиришнинг пастлиги, бир ёки бир нечта предметларнинг
ташқи белгиларигагина қараб умумлаштириш; 
-
ўқувчини ўқишнинг ўқув фаолиятининг усулларига эмас, балки 
натижаларига йўналганлиги. Кичик мактаб даврининг сўнгига қадар ўқув 
ишларидаги қийинчиликларни енгишга нисбатан қизиқиш юзага келмайди 


(
бу ҳолат кўпинча ўқитувчиларнинг ўзлари томонидан амалга оширилади, 
яъни аксарият ҳолларда ўқувчининг қийинчиликларни енгишга ҳаракати 
эмас, балки натижа баҳоланилади). Буларнинг барчаси кичик мактаб ёшида 
қизиқишларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги бўлиб, баъзан ўқишга 
нисбатан юзаки муносабатни келтириб чиқариши мумкин. Кичик мактаб 
ёшидаги ўқувчилардаги мотивларнинг умумий динамикасига назар 
ташланса, қуйидагиларни кўриш мумкин: кичик мактаб даврининг бошида 
мактабда бўлишнинг ташқи жиҳатларига (партада ўтириш, форма кийиш 
портфель кўтариш в ҳ.), сўнгра биринчи ўқув меҳнати натижаларига 
(
биринчи бор ҳарф ва сонларни ёза олишларига, ўқитувчининг баҳосига), 
кейинчалик, жараённинг ўзига, ўқишнинг мазмунига ва шундан сўнггина
билимларни олиш йўлларига қизиқиш кучли бўлади. Ўқишнинг ижтимоий 
аҳамиятини тушуниш (2- 3 синфларда) ўқиш мазмунини ва билимларни 
эгаллаш йўлларига қизиқиш билан мустаҳкамланиши зарур. Бундай ҳолда 
кичик мактаб даврининг охирларига бориб, ўқишга нисбатан мотивациянинг 
пасайиши кўзга ташланмайди. 
Билиш мотивлари қуйидагича ўзгариб боради: кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларнинг қизиқишлари алоҳида бир фактларга қизиқишдан, қонуният 
ва принципларга қизиқишга айланиб боради. Охирги йилларда ўтказилган 
психологик тадқиқотлар кичик мактаб ёшининг ўрталарига бориб 
билимларни ўзлаштириш йўлларига қизиқиш юзага келиши мумкинлигини 
кўрсатиб берди. Кичик мактаб даврида мустақил таълим мотивлари ҳам 
юзага келиб, лекин улар энг оддий шаклда - билимларни олиш қўшимча 
манбаларига ва қўшимча китобларни вақти-вақти билан ўқишга қизиқиш 
билан юзага келади. Ижтимоий мотивлар биринчи синфга келганида 
дифференциал бўлмаган умумий тушунишдан ўқиш ва ўрганишнинг 
зарурлиги сабабларини чуқур англашга, “ўзи учун “ ўқиш мазмунини англаб 
етишга томон ўзгариб, ижтимоий мотивларни амалий характер касб этишига 
сабабчи бўлади. Бу ёшдаги вазиятли ижтимоий мотивлар ўқитувчининг
қўллаб-қувватлашини олишга нисбатан бўлган эҳтиёжи ҳисобланади. 
Боланинг устозига бўлган муносабати ёмон баҳо олиб хафа бўлган тақдирда
ҳам ижобий ва унга ишонч билдириши сақланиб қолаверади. Унда 
ўртоқлари ва синфдошлари ўртасида мавқели бир ўринни эгаллашга ҳаракат 
юзага келиб, аста секинлик билан ўртоқлари фикрларига асосланиш пайдо 
бўлади.
 
Ўқув фаолияти кичик мактаб ёшидаги болаларда ўқишда маълум 
ютуқларга эришиш эҳтиёжини қондиришга, шунингдек, тенгдошлари 
орасида ўз ўрнига эга бўлишига имконият ҳам яратади. Айнан ана шу ўрин 
ёки мавқега эришиш учун ҳам бола яхши ўқишга ҳаракат қилади. Бу 
ёшдаги болалар доимий равишда ўзлари эришган муваффақиятларини 
бошқа тенгдошлари муваффақиятлари билан солиштирадилар. Улар учун 
доимо биринчи бўлиш ниҳоятда муҳим. Кичик мактаб даврида болалардаги 
мусобақага киришиш мотиви табиий психологик эҳтиёж ҳисобланиб, бу 
мотив уларга кучли эмоционал зўриқишни беради. Бу хусусиятлар аслида 


боғча давридан бошлаб юзага кела бошлайди ва кичик мактаб даврида, 
шунингдек ўсмирлик даврида ҳам яққол кўзга ташланади. 
Кичик мактаб ёшидаги болалар катталарнинг у ҳақидаги фикр ва 
берган баҳоларига қараб, ўзларига ўзлари баҳо берадилар. Шунингдек, 
ўқувчининг ўзига-ўзи берадиган баҳоси, турли фаолиятларидаги 
муваффақиятларига ҳам боғлиқ бўлади. Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларда ўз-ўзига берадиган баҳолари турлича - юқори, адекват - мос 
ёки паст бўлиши мумкин. Бу ёшдаги болаларда мавжуд бўлган 
ишонувчанлик, очиқлик, ташқи таъсирларга берилувчанлик, итоаткорлик 
каби хусусиятлари уларни шахс сифатида шакллантириш учун яхши 
имконият яратади. Кичик мактаб даврида бошқаришдан ўз-ўзини 
бошқаришга ўтиши ниҳоятда муҳимдир. Етакчи бўлган ўқув фаолиятидан 
ташқари бошқа фаолиятлар - ўйин, мулоқот ва меҳнат фаолияти ҳам ўқувчи 
шахси ривожига бевосита таъсир кўрсатади. Бу фаолиятлар асосида 
муваффақиятга эришиш мотивлари билан боғлиқ бўлган шахс 
хусусиятлари таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб даврини боланинг 
турли фаолиятларда муваффақиятга эришишини белгилаб берувчи асосий, 
шахсий хусусиятларни юзага келиш ва мустаҳкамлаш даври деб ҳисоблаш 
мумкин. Бу даврда муваффақиятга эришиш мотивлари таркиб топа 
бошлайди. Бу ёшдаги болалар соатлаб ёлғиз ҳолда севимли машғулотлари 
билан шуғулланишлари мумкин ва шулар асосида уларда меҳнатсеварлик 
ва мустақиллик фазилатлари шаклланади. Кичик мактаб давридан бошлаб 
ўқувчиларни мустақил меҳнат фаолиятига амалий ва психологик жиҳатдан 
тайёрлашга эътибор берилади. Бу давр ичида болаларда меҳнатга нисбатан 
онгли, ижобий муносабатда бўлиш асослари таркиб топа бошлайди. Уларда 
меҳнатга ҳавас уйғонади, меҳнатга ва меҳнат аҳлларига ҳурмат билан қараш, 
ижтимоий фойдали ишларда қатнашишга интилиш сингари фазилатлар 
таркиб топади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда меҳнатсеварлик, 
асосан, 
ўқиш 
ва 
меҳнат 
фаолиятида 
ривожланади 
ва 
мустаҳкамланади. Кичик ёшдаги ўқувчилар зарур бўлган ҳаракат ва 
амалларни дарҳол ўзлаштириб ва эгаллаб ололмайдилар, кўпроқ ортиқча ва 
чалкаш ҳаракатлар қиладилар. Меҳнат жараёнидаги турлича иш 
ҳаракатларини, чунончи: тикиш, тўқиш, кийиш ёки тахталарни рандалаш 
каби иш ҳаракатларни қийналмасдан ва бирмунча силлиқ бажарадиган 
бўлиш учун ҳар бир ишда ҳар қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини ва бу 
ҳаракатларнинг қай йўсинда амалга оширилишини аниқ билиб олиш ва эсда 
қолдириш керак бўлади. Ҳаракатларни қайта-қайта такрорлаш, машқ қилиб 
бориш натижасида кичик ёшдаги ўқувчиларда учраб турадиган ортиқча ва 
чалкаш ҳаракатлар йўқолиб боради. 
Ўқитувчилар меҳнат дарсларида ўқувчиларнинг меҳнатига етарли 
даражада эътибор беришлари, меҳнат дарсига алоҳида тайёргарлик 
кўришлари, ўқувчиларнинг ҳар бир ҳаракатларини зийраклик ва 
кузатувчанлик билан назорат қилишлари, уларга индивидуал муносабатда 
бўлишлари мақсадга мувофиқдир. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг меҳнати: 


-
болаларни ёш, индивидуал ва жисмоний ривожланишига мос бўлиши;
-
ўқувчилар учун қизиқарли бўлиши; 
-
ундан кундалик иш жараёнида ўз-ўзига хизмат қилишга асосланганлиги; 

жамоа бўлиб меҳнат қилиш орқали болаларда бир-бирига нисбатан
ҳамкорлик, дўстлик, ўртоқлик туйғуларини шакллантириши; 

ўқувчини ўзини тута билишга, сабр-тоқатли бўлишга, қийинчиликларга 
бардош беришга ўргатадиган ва уларни шакллантириши;

ўқувчи ўз меҳнати натижасидан баҳраманд бўладиган меҳнат 
хусусиятларига эга бўлиши лозим. 
Бола ўз меҳнат маҳсули синф ёки мактаб жамоасига, жамоатчиликка 
манфаат келтираётганлигини билиб, ундан хабардор бўлиб борса ундаги 
ижтимоий фойдали меҳнатга бўлган иштиёқ яна ҳам ортади ва меҳнатга 
нисбатан фаол, ижодий ва онгли муносабат шакллана боради. 
Меҳнатсеварлик болада ўзи қилаётган меҳнати унга завқ берган 
тақдирдагина юзага келади ва ривожланади. 
Бу даврда мустақилликнинг пойдевори юзага келиб, ўқув вазифаларини 
мустақил бажариш лаёқати юзага келади. Мустақилликка мойилликнинг 
ривожланиши икки йўналиш асосида амалга оширилади. 
1. 
Мустақилликнинг шахс ҳислати сифатида вужудга келиши ижтимоий 
муҳитга боғлиқ. Бу боғлиқлик мустақилликка бўлган эҳтиёжни қондириш 
имкониятлари соҳасида ва қадриятларда ифодаланган мустақиллик мазмуни 
характерида ифодаланади. 
2. 
Мустақилликнинг шахс ҳислати сифатида шаклланишида индивидуал 
хусусиятлар, шахс яшайдиган ва меҳнат қиладиган жамоада вужудга келган 
муносабатларга ҳамда шахснинг қобилиятларига, унинг фаоллигига боғлиқ 
бўлади. 
Болада мустақиллик хусусиятининг шаклланиши асосан катталарга 
боғлиқ. Агар бола ҳаддан зиёд ишонувчан, итоаткор, очиқ хусусиятли 
бўлса, унда аста-секинлик билан бўйсунувчанлик, тобелик хусусияти 
мустаҳкамлана боради. Бироқ болани эрта мустақилликка ундаш, унда 
баъзи салбий ҳислатларнинг шаклланишига ҳам олиб келиши мумкин, 
чунки у ҳаётий тажрибалари камлиги учун асосан, кимларгадир тақлид 
қилган ҳолда ҳаракат қилиши мумкин. Мустақилликни шакллантириш 
учун болага мустақил бажарадиган ишларни кўпроқ топшириш ва унга 
ишонч билдириш ниҳоятда муҳимдир. Шунингдек, шундай бир ижтимоий 
психологик муҳит яратиш керакки, унда болага бирон бир масъул вазифани 
мустақил бажаришни топшириш, бу ишни бажариш жараёнида бола ўзини 
тенгдошлари, катталар ва бошқа одамларнинг лидери деб ҳис қилсин. Ана 
шу ҳис болада мустақил бўлишга ундовчи мотивларни юзага келтиради. 
7-
11 ёшли болалар ўзларининг индивидуал хусусиятларини англай 
бошлайдилар. Боланинг ўз-ўзини англаши ҳам жадал ривожлана боради ва 
мустаҳкамлана бошлайди. Бу даврда болалар ўзларининг исмларига янада 
кўпроқ аҳамият бера бошлайдилар ва уларнинг исмлари тенгдошлари ва 
атрофдагилари томонидан ижобий қабул қилинишига ҳаракат қиладилар. 
Болани ўзининг ташқи кўриниши ва гавда тузилишига берадиган баҳоси 


ҳам ўз-ўзини англашида аҳамияти жуда катта. Кичик мактаб даврининг 
охирига бориб болалар, айниқса, қизлар ўзларининг юз-тузилишларига 
алоҳида эътибор бера бошлайдилар. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг ўқув 
фаолияти жараёнида ўзидаги хулқ-атворни ва фаолиятни ўзи томонидан 
мувофиқлаштириш қобилияти ривожланади, онгли равишда бир 
фикрга кела олиш қобилияти ривожланади, ўз фаолиятини ўзи 
уюштиришга ҳамда билим олиш жараёнига бўлган қизиқишининг қарор 
топишига ёрдам беради, ўқувчи хулқ-атворининг мотивлаштириши ҳам 
ўзгаради. Бунда дўстлари ва жамоанинг фикрлари асосий мотивлар бўлиб 
қолади. Ахлоқий ҳис-туйгулар ва шахснинг иродавий хусусиятлари ҳам 
шаклланади. Бошланғич синф ўқувчиларида ирода тарбияси 
ташаббускорлик, дадиллик, ўзини тута билиш, саботлилик, чидамлилик, 
қатъийлик, камтарлик ва интизомлилик каби иродавий сифатларни 
ўстириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир. 
Ирода тарбияси болаларда ёмон сифатлар пайдо бўлишининг олдини 
олиш ва агар бундай сифатлар пайдо бўлса, уларни йўқотишдан 
иборатдир.Болалар иродасининг салбий томонларидан бири ўзига 
ишонмасликдир. Ўзига ишонмаслик ҳолати ўқиш, меҳнат, ўйин ва шу 
каби фаолиятларда тез-тез қайтарилиб турадиган муваффақиятсизликлар 
туфайли юзага келади. 
Ф.И.Ивашченко 
томонидан 
ўтказилган 
текширишларнинг 
кўрсатишича, ўқиш шароитида ўқувчиларнинг ўзларига ишонмаслик 
ҳолатлари асосан қуйидаги сабаблар туфайли юзага келади:” а) ўқишда 
изчиллик принципига риоя қилмаслик туфайли; б) ўқувчиларга 
кучлари етмайдиган, яъни ортиқча талаб қўйиб юбориш орқали; в)
айрим педагоглар, ота-оналар ва шунинг билан бирга синфдошларнинг
ўқувчилар кучига, хотира қобилиятлари ва фаҳм-фаросатларига
ишончсизлик билдириши туфайли; г) ана шундай ўқувчиларни ёмон 
баҳо олганликлари учун қўрқитиш ва жазолаш орқали”. 
Ирода тарбияси тафаккур ва ҳиссиётлар тарбияси билан маҳкам 
боғлиқдир. Биз болаларда тафаккурни тарақкий эттиришимиз билан 
бирга, уларда ўз олдига тўла англаб, муайян мақсадлар кўя олиш ва 
жуда яхши асосланган қарор ва ҳаракатларни танлай ола билиш
қобилиятини ҳам тарбиялаймиз. Болаларда ижобий ахлоқий
ҳисларни тарбиялар эканмиз, бунинг билан ахлохий қарор қабул 
қилишга ва шунинг билан бирга, ўз қарор ҳамда ҳаракатларига
ахлоқий баҳо беришга одатлантириб борамиз. Ватанпарварлик ва 
виждоний бурч ҳиссини тарбиялаш айни вақтда бошланғич синф 
ўқувчисининг ҳаракат мотивларини тарбиялаш ҳамдир.
5-6 
ёшларда кўзга ташланган болаларнинг хусусиятлари кичик мактаб
йиллари давомида ривожланади ва мустаҳкамланади. Ўсмирлик даврининг 
бошларига келиб, жуда кўпгина шахсий фазилатлар шаклланиб бўлади. 
Болаларнинг индивидуалликлари уларнинг билиш жараёнида ҳам кўринади. 
Бу даврда болаларнинг билимлари кенгаяди ва чуқурлашади, кўникма ва 
малакалари такомиллашади. 3-4 синфларга бориб, аксарият болаларда 


умумий ва махсус лаёқатлар кўзга ташланади. Кичик мактаб даврида ҳаёт 
учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган муваффақиятга эришиш мотиви 
мустаҳкамланади, бу эса ўз-ўзидан бошқа лаёқатларни жадал 
ривожланишига олиб келади. 
Кичик мактаб ёшидаги болалар шахси ривожланишига уларнинг 
атрофидаги одамлар, ота-онаси ва айниқса ўқитувчи билан бўладиган 
муносабати катта таъсир кўрсатади. 3-4 синфларга бориб бола учун унинг 
ўртоқлари билан муносабатининг ҳам аҳамияти ортади. Бу муносабатлардан 
катталар таълим-тарбия мақсадларида фойдаланишлари мумкин. I – IV
синф ўқувчилари ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, турли материаллардан ҳар хил 
буюмлар ясаш, ўсимликлар экиб ўстириш, уйдаги юмушларга қатнашиш 
каби бир қанча ишларда иштирок этадилар ва бу соҳада дастлабки кўникма 
ва малакаларни ҳосил қиладилар. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish