5.2.
Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши
Ўқиш фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг ақл-идроки,
сезгирлиги, кузатувчанлиги, эслаб қолиш ва эсга тушириш
имкониятларининг ривожланиши учун муҳим шарт-шароитлар яратади,
ҳисоблаш малакаларини шакллантиради. Шу ёшдаги бола идрокининг
ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги, хаёлининг ёрқинлиги,
хотирасининг
кучлилиги,
тафаккурининг
яққоллиги
ўзининг
қизиқувчанлиги, ишонувчанлиги билан бошқа ёшдаги болалардан
ажралиб туради.
Кичик мактаб даврида ўқиш фаолияти билан шуғулланиш,
жумладан, моддий нарсаларнинг ҳар хил хоссалари билан танишиш
сезгиларнинг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларда асосан фарқ қила олиш, кўриш ва эшитиш сезгилари
айниқса тез ўсади. 7-10 ёшли болаларда рангларнинг тусларини сезиш
45% ортиши,10-12 ёшгача болаларда эса 65%гача ортиши рус олимлари
томонидан аниқланилган. Кичик мактаб ўқувчиларини расм чизишга
ўргатиш рангларни фарқлаш сезгирлигининг ўсишига катта таъсир
кўрсатади. Оҳангларни фарқ қилиш сезгирлиги, айниқса болаларга
мусиқа ва ашула ўргатиш жараёнида кучли суратда ўсади.
Сезгиларнинг ўсишида шунингдек, жисмоний тарбия машғулотларининг
ҳам аҳамияти катта. Аниқ ҳаракат қилишга жалб этувчи машқлар
болаларнинг мускул-ҳаракат сезгиларини ўстиради.
Кичик мактаб даврига келиб идрокнинг ҳамма турлари асосан таълим-
тарбия туфайли мазмун, аниқлик, равшанлик жиҳатдан кўп даражада
такомиллашади. Мазкур ёшдаги болалар ўз идрокларининг аниқлиги,
равонлиги, ўткирлиги билан бошқа ёш даврдаги инсонлардан кескин фарқ
қилади. Улар ҳар бир нарсага берилиб, ўта синчковлик билан қарашлари
сабабли идрокнинг муҳим хусусиятларини ўзлаштириш имкониятига эга
бўладилар.
Биринчи синфга келган бола предметларнинг ранги, шакли ва
катталигини, уларни мақонда жойлашишини билиш билан, бирга уларни
таққослай олади. Мактабда муваффақиятли ўқиш учун бола сенсор
ривожланганлик даражасининг юқори бўлиши жуда муҳим ҳисобланади.
Мактаб ёшига келиб, нормал ривожланаётган болалар расм ва суратлар
реал ҳаётни акс эттираётганлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам
сурат ва расмларда нималар акс этганини реал ҳаётга таққослаган
ҳолда билишга ҳаракат қиладилар. Бола расмларда атроф-ҳаётдаги
нарсаларни кичиклаштириб тасвирланганлигини англай билади. Бу
тасвирлар болаларда эстетик ва бадиий дидни ривожлантиради. Чунки,
бола шу расмлар орқали олам гўзаллигини, унинг турфа ранглардан иборат
эканлигини англайди, ажратади ва ўз муносабатини билдира олади.
Таълим-тарбия жараёнида болаларда ихтиёрий идрок ва кузата олиш
қобилияти ўсади. Кузата билиш мувафаққиятли ўқиш учун зарур
шартлардан биридир. Ўқувчиларда кузата билиш қобилияти уларнинг
тафаккури, иродаси, қизиқиш, ҳаваслари билан биргаликда ўсиб боради.
Бу ёшдаги ўқувчилар ўз идрокларини мустақил идора эта оладилар.
Бошланғич синф ўқувчилари катта ёшдаги одамлардан деярли
қолишмасдан тўғри чизиқни кўз билан чамалаб тенг икки бўлакка бўла
оладилар, нарса ва чизиқларни катта-кичиклигига қараб таққослай
оладилар, нарсаларнинг фазода турган ўрнини, уларнинг қайси бири
яқинроқ ёки узоқроқ, қайси бири баландроқ ёки пастроқ жойлашганини
кўз билан чамалаб, шу масофани босиб ўтиш учун талаб қилинадиган
вақтни ҳам тахминан ҳисоблай оладилар.
Мактаб таълимига тайёрланаётган болада диққат нисбатан узоқ
муддатли ва шартли барқарор бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларида
диққатни иродавий зўр бериш билан бошқариш ва вазиятга мослаш
имконияти яхши бўлмайди. Бунинг асосий сабаби, уларда ихтиёрий
диққатнинг кучсизлиги ва беқарорлигидир. Болаларда ихтиёрсиз диққат
кўпроқ ривожланган бўлади. Бошланғич синф ўқув материалларининг
яққоллиги, ёрқинлиги, жозибадорлиги, ўқувчида беихтиёр ҳис-
туйғуларни уйғотади ва кучли иродавий зўриқишсиз фан асосларини
эгаллаш имконини беради. 1-2 синф ўқувчилари диққатининг ўзига хос
хусусиятларидан бири - унинг етарлича барқарор эмаслигидир. Шунинг
учун ҳам улар ўз диққатларини узоқ муддат муайян нарсаларга қарата
олмайдилар ва диққат объектлари устида узоқ тура олмайдилар.Таълим
жараёни кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ихтиёрий, барқарор,
мустаҳкам, кучли, фаол онгли диққатни ривожлантиришга қулай шарт-
шароит яратади. Билим олиш жараёнида мустақил ақлий меҳнат қилиш,
мисол-масалалар ечиш, машқлар бажариш, такрорлаш иродавий зўр
бериш жараёнида ихтиёрий, онгли диққат таркиб топади. Бу ёшдаги
болаларда ихтиёрий диққатни тўплаш, ташкил қилиш, уни тақсимлаш,
онгли равишда бошқариш уқуви шакллана бошлайди.
Ландольт халқачали матрицаси.
Ушбу матрица кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар диққатининг
кўчиши, тақсимланиши, маҳсулдорлиги ва барқарорлигини аниқлаш
учун ишлатилади.Кичик мактаб ёшидаги болага Ландольт халқачалари
чизилган бланк тақдим этилади ва унга қуйидаги қўлланма берилади.
“Ҳозир биз сен билан “ Диққатли бўл ва иложи борича тезроқ ишла“
номли ўйин ўйнаймиз. Сен ҳозир бошқа ўртоқларинг билан
мусобақалашасан. Кейин мусобақада ким ютганини кўрамиз. Сени бажарган
ишларинг ўртоқларингникидан ёмон бўлмайди деб ўйлайман. Шундан сўнг
болага Ландольт халқачали бланк кўрсатилади ва у нима қилиши кераклиги
тушунтирилади. У халқачаларни қаторлар бўйича диққат билан қараши ва
улар орасидан жойидан ўзгартириб чизилган халқачаларни топиши ва
уларни белгилаб қўйиши керак.
Иш 5 минут давомида бажарилади. Ҳар бир минутдан сўнг
экспериментатор “чизиқ” деб айтади. Бу вақтда бола тўхтаган жойига чизиқ
тортиши керак бўлади. 5 минут ўтганидан сўнг экспериментатор “тўхта” деб
айтади ва бола ишни тўхтатиши керак ва ўша ерга иккита чизиқ тортиб
қўйиши зарур. Иш тугатилганидан сўнг экспериментатор бола томонидан ҳар
бир минут ичида ҳамда 5 минут давомида кўриб чиқилган халқачалар сонини
аниқлайди. Шунингдек, ишлаш жараёнида ҳар бир минутда ва 5 минут
давомида йўл қўйилган хатоликлар ҳисобланилади.
Кичик мактаб ёшидаги бола маълум даражада ўз фаолиятини ўзи
мустақил ривожлантира олади. У ўз режасини, у ёки бу ишни қандай кетма-
кетликда бажаришни сўз билан ифодалаб бера олади. Режалаштириш
сўзсиз боланинг диққатини ташкил эта олади ва ривожлантиради. Кичик
мактаб ёшидаги болалар ўз диққатларини ақлий масалаларга қарата
оладилар, лекин бу жуда катта иродавий кучни ва юқори мотивацияни
ташкил этилишини талаб этади.
Ўқув фаолияти боладан берилган ўқув материалларини эсда сақлаб
қолишни талаб этади, ўқитувчи ўқувчисига нималарни эслаб қолиши
зарурлиги ҳақида кўрсатмалар беради. Ўқувчи нимани эслаб қолиши
кераклигини такрорлайди, уни тушуниб олишга ҳаракат қилади. Лекин
бу ёшда ихтиёрсиз хотира, шубҳасиз, устунлик қилади. Боланинг
хотирасида сақлаб қолишини асосан унинг ишга бўлган қизиқиши
белгилаб беради. Ўқув материалини тушуниш, эслаб қолишнинг асосий
шарти ҳисобланади Биринчи сигнал системаси иккинчи сигнал
системасидан бирмунча устунлиги туфайли кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларда мантиқий хотирадан кўра кўргазмали ҳаракатли хотира
устунлик қилади. Шунинг учун ҳам улар назарий қонун ва қоидалардан,
мавҳум тушунчалардан кўра яққол маълумотлар, ахборотлар, воқеа ва
ҳодисаларни, образлар ва нарсаларни тезроқ ҳамда мустаҳкамроқ эслаб
қоладилар ва узоқ муддат эсда сақлайдилар. Кичик мактаб ёшидаги
болалар таълим олиш муносабати билан мантиқий, яъни маъносига
тушуниб эсда қолдириш қобилияти ўсиб боради. Эсда қоладиган
материалнинг ҳажми кенгайиб боради, материалнинг мазмунини
тушуниш ҳам чуқурлашади ва мураккаблашади. Баъзан бошланғич
синф ўқувчилари, ҳатто мазмуни тушунарли бўлган материални ҳам
маъносига эътибор бермасдан, механик равишда ўрганиб оладилар.
Республикамизнинг психолог олими Э.Ғ.Ғозиевнинг фикрига кўра,
бунинг сабаблари қуйидагилар:1)уларнинг механик хотираси бошқа
хотира турларига қараганда яхшироқ ривожлангани учун ҳам
маълумотларни айнан,ўзгаришсиз эслаб қолиш имконини беради;
2) ўқувчилар ўқитувчи қўйган вазифани англаб етмайдилар,натижада
унинг “тўғри тушунтириб бер” деган талабини сўзма-сўз такрорлаш деб
биладилар; 3)уларнинг нутқ бойлигини етишмаслиги (илмий атамалар,
тил қонуниятларини билмаслиги) материални ижодий тўлдириш, унга
қўшимча қилиш имконияти йўқлиги уни сўзма-сўз қайтаришни
осонлаштиради; 4) ўқувчилар матнни тўғри усуллар билан эслаб
қолишни билмайдилар. Бундай ҳолат шу ёшдаги болаларда албатта
бўлиши керак эмас. Механик эсда қолдириш кўпинча ўқитувчилар
ўқувчиларида мантиқий хотирани ўстиришга етарли эътибор бермаган
ҳолларда бўлиши мумкин.Таълим жараёнида ўқув материалининг
маъносини, моҳиятини, турли мулоҳазаларни, далилларни, илмий
асосларини эслаб қолиш ва эсга тушириш орқали ўқувчиларда
мантиқий хотира такомиллашади. Биринчи синфдан бошлаб ихтиёрий
эсга тушириш қобилияти тез ривожлана бошлайди. Ўқиш жараёни учун
ихтиёрий эсда қолдириш ҳам, ихтиёрий эсга тушириш ҳам баробар
талаб этилади. Бусиз ўқиш жараёнининг нормал бўлиши мумкин эмас.
Ўқувчилардан фақат ўрганиб, билиб олишгина эмас, балки ўрганиб
билиб олганини хотирлай олиш ҳам талаб этилади. Ўқув материалини
муайян система билан хотирлаш фақат ихтиёрий эсга тушириш йўли
билан бўлиши мумкин.
Ўқувчилар тушунча ва қоидаларни таърифлаб беролмай
колганларида ёки таърифлаш мумкин бўлмаган пайтларда тасвирлаб,
таққослаб, характерлаб, мисоллар билан кўрсатиб берадилар. Дарс
жараёнида ўқитувчи турли вазиятларни тасаввур қилишни сўрайди. Бу
ҳолат, албатта, бирон-бир ёрдамчи қуроллар-предметлар, макетлар,
схемалар бўлган тақдирдагина ўқувчи тасаввурини ривожлантириши
мумкин. Акс ҳолда бу ёшдаги болалар мустақил тасаввур, ҳаракатлар
қилишга қийналадилар. Кичик мактаб даврида тасаввур асосан
болалар расм чизаётганларида, шунингдек эртак ва ҳикоялар
тўқиётганларида ривожланади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар ўз
хаёллари ва тасаввурларига асосланган ҳолда қизиқарли эртак ва
ҳикояларни ўзлари мустақил равишда тўқий оладилар. Кичик мактаб
ёшидаги болалар тасаввури жуда кенг ва хилма-хил бўлади. Айрим
ўқувчилар реал борлиқни тасаввур этсалар, бошқалари эса фантастик
образ ва вазиятларни тасаввур этадилар. Шу боис кичик мактаб
ёшидаги болаларни реалистлар ва фантазёрларга ажратиш мумкин.
Болалар кўпинча ўзларига маълум сиймолар, сюжетлардан фойдаланган
ҳолда янги образларни тасаввур этадилар, яратадилар. Жуда кўп
мультфильмлар ана шундай болаларнинг тасаввурлари асосида яратилган.
Турли тасаввурлар замирида уларнинг қўрқувни енгиши, дўст топиши,
хурсандчилик ҳислари ётади. Бундан ташқари, тасаввур терапевтик
натижага олиб келувчи фаолият сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Бола реал ҳаётда қийинчиликларга дуч келиб, улардан чиқиб кета
олмаган ҳолатда ҳам кўпинча хаёлга берилади. Масалан, меҳрибонлик
уйида тарбияланаётган бола ўзининг ҳамма ҳавас қиладиган оиласи, уйи
бўлишини, бу уйга ўғрилар келиб қолса, у қаҳрамонлик қилишини
тасаввур қилади. Ўз тасаввурида яхши ёки ёмон ҳолатларни бошидан
кечирган бола ўзининг келгуси хатти-ҳаракатлари мотивацияси учун
замин тайёрлайди. Катталарга нисбатан бўлган тасаввурнинг болалар
ҳаётидаги аҳамияти жуда катта. Бола тасаввур қилиб атроф-ҳаётни
чуқурроқ била бошлайди, ўз-ўзининг шахсий тажрибасидан тасаввур
ёрдамида четга чиқа олади, ижодий лаёқати ривожланади, шахсий
хусусиятларининг ривожланишига хизмат қилади. Мактабнинг биринчи
синфига келган болада хаёл етарли даражада ривож топган бўлади ва у
хилма-хил тасаввурларнинг каттагина захирасига эга бўлади. Ўқиш
жараёнида у фақат идрок ва хотира тасаввурларига таяниб қолмасдан,
балки шу билан бирга, хаёлида яратилган тасаввурларга ҳам таяниб,
ўргатилаётган материални яққол тарзда ўзлаштира боради.
Боланинг хаёли теварак-атроф таассуротлари, тасвирий санъат
асарларини етарли даражада акс эттиришда вужудга келади. Сиймолар,
шартли белгилар, табиат манзаралари жамланиб, ўқувчиларда хаёл
пайдо бўлади. Бошланғич синф ўқувчилари ўйнайдиган ўйинларда ҳам
уларнинг хаёлини ўсиши давом этаверади.Ўқувчилар ўз ўйинларида турли
нарсаларни ясайдилар, турли ерларга саёҳат қиладилар. Бундай
ўйинларлардан ўқувчи мазмундор таассуротлар олади ва унда турли
тасаввурлар ҳосил бўлади, унинг ижодий, қуриш-ясаш ва бадиий
қобилиятлари ўсади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг хаёли ўзининг
кенглиги ва мазмундорлиги жиҳатидангина ўзгариб қолмасдан, балки
йўналиши жиҳатидан ҳам ўзгаради. Кичик мактаб давридаги ўқувчининг
ихтиёрсиз хаёли ҳам, ихтиёрий хаёли ҳам мактабгача ёшдаги болаларнинг
хаёлидан ўзининг барқарорлиги билан фарқ қилади.
Мактабга келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баён эта
оладиган даражада ортади. 6 ёшдаги нормал ривожланаётган бола ўз
нутқида 3000-7000 сўзни ишлатади. Болалар нутқининг ўсишида уларнинг
мактабдаги ўқиш фаолияти айниқса, катта роль ўйнайди. Бола мактабга
келмасидан олдин ўзи қандай гапираётгани устида ўйлаб ўтирмасдан, ўз
нутқидан фақат алоқа ва билиш воситаси тариқасида фойдаланади.
Мактабда эса бола гаплашаётган тил ўқитиладиган ва ўрганиладиган
фан бўлиб қолади. Мактабда ўқиётган
:
бола ўз она тилининг
грамматикаси билан шуғулланиши натижасида, ўз нутқини
грамматика қоидаларига мувофиқ онгли равишда тузишни ўрганади.
Грамматикани ўрганиш жараёнида бола нутқининг фонетика жиҳати
аниқланади, нутқнинг морфологик жиҳати тўғри бўлиб боради,
синтаксис тузилиши эса анча такомиллашади. Нутқнинг айрим
жиҳатларига хос бўлган бу сифатлар фақат грамматикани ўқиб
ўрганиш натижасидагина ўсиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, мактабда
ўқитилаётган бошқа фанларнинг таъсири остида ҳам ўсади. Мактабда
ўқитилаётган ҳамма фанларни ўрганиш ва шу фанлар билан шуғулланиш
жараёнида ўқувчи нутқининг луғат захираси бойийди, сўзларнинг мазмуни
чуқурлашади ва кенгаяди, ҳар қайси сўзнинг, ҳар кайси терминнинг
маъноси аниқланади. Бошланғич синф ёшидаги болалар нутқи асосан от,
сифат, сон, феъл ва боғловчилардан иборат бўлади. Бу ёшдаги болалар ўз
нутқларида қайси сўзларни ишлатгани афзал-у, қайсиларини ишлатиш
мумкин эмаслигини фарқлай оладилар. 6-7 ёшли бола жумлаларини
мураккаб грамматик тизимда туза олади. Бола бутун болалик даврида
нутқни жадал равишда эгаллаб бориб, уни ўзлаштириши маълум бир
фаолиятга айлана боради. 7-9 ёшли болалар нутқининг ўзига хос
хусусиятларидан бири шундаки, улар ўз фикрларини баён этиш учунгина
эмас, балки ўз суҳбатдошининг диққатини ўзига жалб қилиш учун ҳам
гапирадилар.
Бу даврда боланинг ёзма нутқи ҳам шакллана бошлайди. Ёзма нутқ
жумлаларни тўғри тузиш ва сўзларни тўғри ёзишга маълум талаблар
қўйилганлиги билан характерланади. Бола сўзларни қандай эшитган бўлса,
шундайлигича ёзилмаслигини билиши, уларни тўғри талаффуз этишга ва
ёзишга ўрганиши зарур. Ёзма нутқни эгаллаш асосида болаларда турли
матнлар ҳақида маълумотлар юзага келади. Бу даврда ёзма нутқ эндигина
шакллана бошлаганлиги боис, болада ўзи ёзган фикрларни, сўз ва
ҳарфларни назорат этиш малакаси ҳали ривожланмаган бўлади. Лекин
унга ижод қилиш имконияти берилади. Ушбу мустақил ижодий иш
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда берилган мавзуни англаш, унинг
мазмунини аниқлаш, фикрини баён этиш учун маълумот тўплаш, муҳим
жиҳатларини ажратиб олиш, режа тузиш, уни маълум кетма-кетликда баён
этиш, малакасини юзага келтиради. Жумлаларни тўғри тузиш, айнан шу
мазмунга мос сўзларни топиш ва уларни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини
тўғри қўйиш, ўз хатоларини топа олиш ва тўғрилаш ақлий
ривожланишнинг кўрсаткичларидан ҳисобланади. Методистлар кичик
мактаб ёшидаги болаларнинг нутқини ривожлантириш учун қуйидаги нутқ
турларини системали равишда ташкил этиш схемасини тавсия этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |