Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
 



БОБ. КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ 
Режа: 
1.Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг хулқ-атвор хусусиятлари. 
2.Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши. 
3.Ўқув фаолиятининг хусусиятлари. 
4.Бошланғич синф ўқувчилар шахсининг шаклланиши. 
5.Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг эмоционал хусусиятлари. 
6 Кичик мактаб даврида шахслараро муносабат. 
7.
Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг хулқ-атвор хусусиятлари. 
Ўқув мақсадлари
Таълимий: Талабаларга кичик мактаб давридаги ўқувчиларнинг
психик ривожланиш хусусиятлари, етакчи фваолият, хулқ-атвор 
хусусиятлари, ақлий ривожланиши ва шахсининг шаклланиши бўйича 
билим бериш. 
Тарбиявий: Бўлғуси педагогларда кичик мактаб ёшидаги болаларни 
севиш, улар шахсига ҳурмат билан қараш ҳисларини сингдириш.
Талабаларни кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга самарали таълим-тарбия 
бериш учун ўз шахсий фазилатларини таҳлил қилишга ўргатиш.  
Ривожлантирувчи: Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаб, 
амалиётга йўналтириш йўллари бўйича кўникма-малакаларни 
ривожлантириш.  
5.1.Кичик 
мактаб 
ёшидаги 
болаларнинг 
хулқ-атвор 
хусусиятлари 
Кичик мактаб даври 6-7 ёшдан 9-10 ёшгача давом этади. Унинг
психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Кичик 
мактаб ёшидаги боланинг муҳим хусусиятларидан бири, унда ўзига хос 
эҳтиёжларнинг мавжудлигидир. Бу эҳтиёжлар ўз моҳиятига кўра фақат 
муайян билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга қаратилмай, балки 
ўқувчилик истагини акс эттиришдан ҳам иборатдир. Шу эҳтиёжлар 
асосида боланинг ўз портфелига, шахсий ўқув қуролларига, дарс 
тайёрлаш столига, китоб қўйиш жавонига эга бўлиш, катталардек ҳар 
куни мактабга бориш истаги ётади. Ана шу эҳтиёж бола шахсининг 
шаклланишида, шунингдек унинг ижтимоийлашувида катта аҳамиятга
эга ҳисобланади. 
Бу даврда бола, фан асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик 
жиҳатдан тайёр бўлади. Физиологларнинг фикрига кўра, 7 ёшга келиб 
боланинг катта мия ярим шарлари маълум даражада ривожланган бўлади. 
Лекин бу ёшда инсон миясининг психик фаолиятни режалаштириш, 
бошқариш, назорат қилиш каби мураккаб шаклларига жавоб берадиган
махсус бўлимлари ҳали тўлиқ шаклланиб бўлмаган бўлади.( миянинг бу 


қисмлари 12 ёшда ривожланиб бўлади.) Миянинг бошқарув функцияларини 
тўлиқ шаклланиб бўлмаганлиги кичик мактаб ёшидаги болаларнинг хулқ-
атворида, фаолиятларини ташкил этишларида ва эмоционал соҳаларида 
яққол намоён бўлади. 
Айрим 6 ёшли болалар ота-онасининг хоҳиши билан ҳали ўқишга тайёр 
бўлмай туриб, мактаб остонасига қадам қўйишади. Афсуски, ўқиш давомида 
ақлий-руҳий зўриқиш оқибатида турли хил касалликларга чалиниб, 
жисмоний ва психик ривожланишда нуқсонлар пайдо бўлади. Бундай 
болаларда энг аввало мия структурасининг ва нерв психик жараёнларининг 
мактабда ўқиш учун тўлиқ етишмаганлиги, кўрув ҳаракат координацияси ва 
кичик 
моториканинг 
ривожланмаганлиги, 
мантиқий 
фикр 
маҳсулдорлигининг пастлиги кузатилади. Ундан ташқари мотивация, 
иродавий жиҳатларининг айниқса, ихтиёрий диққат ва хотиранинг 
шаклланмаганлиги, хатти-ҳаракатларни ихтиёрий бошқарувдаги муаммолар, 
бир сўз билан айтганда ҳали “Ўқувчи ички позиция”сининг 
шаклланмаганлиги мактабда ўқишга тайёр бўлмаган болаларнинг 
муқаффақиятли ўзлаштириб кетишларига салбий таъсир кўрсатади.
Педагоглар, ота-оналар, болаларни эрта мактабга беришнинг фойда ёки 
зарари тўғрисида ўйлаганларида инсон мияси ривожланишининг 
нейрофизиологик қонуниятларини ҳам алоҳида эътиборга олишлари лозим. 
Болани эрта ўқиш, ёзиш, санашга ўргатиб унинг билиш жараёнлари 
зўриқтирилса, боланинг эмоционал ҳиссий ривожланиши учун зарур бўлган 
мия қувватининг танқислашувига сабаб бўлади. Бундан болаларнинг 
эмоционал ҳиссий жараёнларининг кечишида ёки жисмоний ривожланишида 
камчиликлар содир бўлади. Бундай холатда энергия тақсимланишининг 
мажбуран бузилиши содир бўлиб, у 7-8 ёшли болаларни қўрқув, агрессивлик 
ёки гиперактивлик ҳолатларига олиб келади. Бу болани мактабда ўқишга 
тайёрлаш керак эмас деган фикр эмас, лекин боланинг ақлий ривожланишига 
эрта ўқишни, санашни, ёзишни ўргатиш билангина эришиб бўлмайди. 
Маълумки, ривожланиш қонуниятига кўра, ҳар қандай тараққиёт кўргазмали 
образлиликдан абстракт мантиқийликка қараб боради. Агар бола хали
ўқишга ақлий, маънавий-руҳий жиҳатдан тайёр бўлмай туриб, унга ҳарф ва 
рақамларни ёзиш, ўқиш ўргатилса психик ривожланишнинг тескари 
томонга кетишига сабаб бўлади. Психолог олимларнинг фикрича, психик ва 
эволюция тараққиёт қонунлари ҳам физик қонунлардек бузилмас, ҳамда 
универсалдир. Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, 
нейрофизиологик жиҳатдан ихтиёрий диққат ва ўқиш учун зарур бўлган 
кўплаб мияда кечадиган жараёнлар асосан 7-8 ёшда (ақлий ёши ўзиб кетган 
болаларда олти ёшда ҳам) шаклланади. Яъни шу ёшда бола 45 минутлик 
ақлий меҳнатга тайёр бўлади.
Мактабда ўқишнинг бошланиши 7 ёшда бўладиган учинчи физиологик 
кризис билан мос келади( бола организмида жадал бўйнинг ўсиши, ички 
органларнинг катталашуви, вегетатив ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган 
кескин эндокрин ўзгаришлар рўй беради).


 6-
7 ёшли мактабга тайёр болада "Мен шуни хоҳлайман” 
мотивидан "Мен шуни бажаришим керак" мотиви устунлик қила 
бошлайди. Мактабда биринчи синфга келган ҳар бир ўқувчида психик 
зўриқиш кучаяди. Бу нафақат унинг жисмоний саломатлигида, балки хатти-
ҳаракатида ҳам, масалан, маълум даражада қўрқўвни кучайиши, иродавий 
фаолликнинг сусайишида намоён бўлади. 
Боланинг ижтимоий муносабатлар тизими ва фаолиятидаги кардинал 
ўзгаришлар унинг организмидаги барча тизимлар ва функцияларидаги 
ўзгаришларга тўғри келиб боладан кучли зўриқиш ва ўз ички 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш заруриятини тақазо этади. Мактабга 
тайёр бўлган боладаги ушбу ўзгаришлар салбий оқибатларни олиб келмай, 
аксинча унинг янги шароитларга муваффақиятли мослашувига ёрдам 
беради. Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита 
таъсир кўрсатади.
Кичик мактаб ёшидаги болалар тез чалғийдилар, узоқ вақт диққатларини 
бир нарсага қарата олмайдилар, таъсирчан ҳамда эмоционал бўладилар. 
Мактабда ўқишнинг бошланиши 7 ёшда бўладиган иккинчи физиологик 
инқироз билан мос келади (бола организмида жадал бўйнинг ўсиши, ички 
органларнинг катталашуви, вегетатив ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган 
кескин эндокрин ўзгаришлар рўй беради). Боланинг ижтимоий муносабатлар 
тизими ва фаолиятидаги кардинал ўзгаришлар унинг организмидаги барча 
тизимлар ва функцияларидаги ўзгаришларга тўғри келиб, боладан кучли 
зўриқиш ва ўз ички имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш заруриятини 
тақозо этади. Ушбу ёшдаги ўзгаришлар салбий оқибатларни олиб келмай, 
аксинча унинг янги шароитларга муваффақиятли мослашувига ёрдам 
беради. Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита 
таъсир кўрсатади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи фаоллигининг асосан
уч хил кўриниши мавжуд бўлиб, булар: жисмоний, психик ва
ижтимоий фаолликдир. Жисмоний фаоллик - соғлом организмнинг 
ҳаракат қилишга бўлган турли мавжуд тўсиқларни енгишдаги табиий 
эҳтиёжидир. Бу ёшдаги болалар ниҳоятда серҳаракат бўладилар. Бу 
жисмоний ҳаракат боланинг атрофдаги нарсаларга қизиқиш билан 
қараётганлиги, уларни ўрганишга интилаётгани билан ҳам боғлиқдир. 
Боланинг жисмоний ва психик фаоллиги ўзаро боғлиқдир. Чунки, психик 
соғлом бола ҳаракатчан бўлади, чарчаган, сиқилган бола эса деярли ҳеч 
нарса билан қизиқмайди. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish