Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

4.5.
Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги 


Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши кўп жиҳатдан уларнинг 
мактабга тайёргарлик даражаларига боғлиқ. Бола аввало мактабга 
жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиши керак. 6 ёшли болаларнинг 
анатомик-физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда кечади. Бу ёшда 
бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150 дан 200 
гача, бўйи эса 0,5 см гача кўпаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда, тез 
ва енгил югура оладилар. Улар сакраш, конькида югуриш, чанғида учиш, 
сузиш сингари ҳаракатларни ҳам бемалол бажаришлари мумкин. Мусиқа 
бўйича машғулотларда эса хилма-хил ритмик ва пластик ҳаракатларни 
бажарадилар, турли машқларни аниқ, тез, енгил ва чаққон бажара 
оладилар. 
6-
7 ёшли болалар нерв системасини мустаҳкамлаш, уларни сурункали 
касалликлардан халос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алоҳида 
эътибор бериш, шунингдек, умуртқа поғонасининг тўғри 
ривожланишига аҳамият бериш, ниҳоятда муҳим. Катталар шу ёшдаги 
болалар билан иш олиб борар эканлар, бу ёшдаги болалар организми 
ҳали ўсиши давом этаётганлигини доимо ҳисобга олишлари лозим. 
Масалан, болани мажбуран ёзишга ўргатиш ҳали бармоқ мускуллари 
тўлиқ ривожланмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар 
келтириши, боланинг чиройли ёза олмаслиги эса, ўз-ўзидан болани 
ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига 
олиб келиши мумкин.
Мотивацион тайёргарлик. Катта боғча ёшдаги болалар асосан, 
мактабда ўқиш учун эҳтиёж сезадилар, лекин бу хоҳиш ва эҳтиёж мотиви 
турлича бўлиши мумкин. "Менга чиройли форма, дафтар, қалам ва 
ручкалар сотиб олиб беришади”', "Мактабда ўртоқларим кўп бўлади ва 
мен улар билан мазза қилиб ўйнайман”, "Мактабда ухлатишмайди". 
Бундай мотивларни болаларга одатда ота-оналар сингдирадилар. 
Мактабнинг ташқи рамзлари, шубҳасиз болаларни жуда қизиқтиради, лекин 
бу мактабда муваффақиятли ўқиш учун асосий сабаб бўла олмайди.Ота-
оналар, педагог, тарбиячилар томонидан болаларга билиш, ўрганиш 
мотивларини сингдирилиши мактабда мувафаққиятли ўқиш омили бўлиб 
хизмат қила олади. "Мен отамга ўхшаган бўлишим учун ўқишим 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish