Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


« Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

«
Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта 
бўлганимда кандай
 
бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак 
ҳақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа 
қимматли инсоний фазилатларга эга бўлишига ҳаракат қиладилар. 
Кичик ва ўрта боғча ёшида бола характерининг шаклланиши давом 
этади.У асосан, болаларнинг катталар характерини кузатишлари 
асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб, болада аҳамиятли 
ҳисобланган - ирода, мустақиллик ва ташаббускорлик каби аҳамиятли 
шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. Катта боғча ёшида бола 
атрофидаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва 
муносабатларга киришишга ўргана бошлайди. Бу эса унга келажакда 
одамлар билан мулоқотга кириша олишида, иш бўйича ва шахсий 


муносабатларини самарали ўрната олишида фойда келтиради. Боланинг 
атрофидаги кишилар билан бўлган муносабатлари, асосида турли хил 
мотивлар ётади. Буларнинг ҳаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил 
этиб, унинг бошқа болалардан нафақат интеллекти, балки ахлоқий 
мотивацион жиҳатдан фарқланадиган шахсга айлантиради. 
Мактабгача ёшдаги болалар шахси ривожланишининг асосий 
ўзгаришлари, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаёқатлари, 
муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўзини-ўзи англаши 
каби ҳисларнинг юзага келиши ҳисобланади. 
Бу ёшдаги болалар шахсининг шаклланишида уларнинг ота-оналари 
ҳақидаги фикрлари ва уларга берадиган баҳолари ниҳоятда 
аҳамиятлидир. 
Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли асосан, уларнинг турли-туман ўйин 
фаолиятларида ўсади. Бироқ, шу нарса диққатга сазоворки, агар боғча 
ёшидаги болаларда хаёл қилиш қобилияти бўлмаганда эди, уларнинг 
хаёли ҳам хилма-хил бўлмас эди. Боғча ёшидаги болаларлинг хаёллари 
турли хил машғулотларда ҳам ўсади. Масалан, боғча ёшидаги болалар 
лойдан турли нарсалар ясашни, қумдан турли нарсалар қуриб ўйнашни ва 
расм солишни яхши кўрадилар, Ана шундай машғулотлар болалар 
хаёлининг ўсишига фаол таъсир қилади. 
Боғча ёшидаги болалар хаёлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи 
омиллардан яна бири - эртаклардир. Болалар ҳайвонлар ҳакидаги турли 
эртакларни эшиттанларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум 
муносабатлари юзага келади. 
Боғча ёшидаги болаларда ёқимли ва ёқимсиз ҳис-туйғулар ғоят кучли 
ва жуда тез намоён бўлади. Бу ёшдаги болаларнинг ҳис-туйғулари кўп 
жиҳатдан уларнинг органик эҳтиёжларининг қондирилиши ва 
қондирилмаслиги билан боғлиқдир. Бу эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги 
сабабли болада нохушлик (ёқимсиз), норозилик, изтиробланиш 
туйғуларини қўзғайди. 
Катта боғча ёшидаги болаларнинг бурч ҳисси - «нима яхши-ю», «нима 
ёмон»лигини англашлари билан уларнинг ахлоқий тасаввурлари 
орасида боғлиқлик бор. Катта одамлар томонидан буюрилган бирон 
топшириқни бажарганларида мамнунлик, шодлик туйғулари пайдо бўлса, 
бирон тартиб қоидани бузиб қўйганларида хафалик, таъби хиралик ҳисси 
туғилади. 
Шунингдек, боғча ёшидаги болаларда маънавий ҳиссиётлардан ўртоқлик, 
дўстлик ва жамоачилик ҳислари ҳам юзага кела бошлайди. Боланинг 
боғча ёшидаги даврида эстетик ҳиссиётлари ҳам анча тез ўсади. Боғча 
ёшидаги болаларда эстетик ҳисларнинг намоён бўлишини, айниқса, 
уларнинг чиройли, янги кийим-бош кийганларида жуда яққол кўриш 
мумкин. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish