www.ziyouz.com kutubxonasi
174
билан кўз уриштириб олди. Ҳалимжон ёлғиз эмаслигини, керакли жойга хабар қилиб қўйиш
имкони янада оғирлашганини билиб, ғашланди.
Учоққа чиқиб ўтиришгач, малла ўзини «Сафтер» деб таништирди-да:
— Сизга ҳам айтишгандир, биз бир-бировимиз билан кўринмас занжир ила боғланганмиз.
Овқатни ҳам бирга еймиз, сартирга ҳам бирга борамиз. Сиз бун- га, — Сафтер Ҳалимжоннинг
тиззасидаги дипломатга шапатилаб қўйди, — жавоб берасиз, мен сизнинг эсон-омон қайтиб
боришингизга.
— Гап йўқ, кемага чиққаннинг жони бир, — деди Ҳалимжон тақдирга тан бериб.
Аввалига «дипломат ичи пул билан тўладир», деб ўйлаган эди. Лекин унинг енгиллиги, эҳтиёт
чорасининг эса ғоят кучлилиги «қорадори» деган тўхтамга олиб келди. «Атрофидаги содиқ
йигитларига топширмай, нега менга юклади?» деган муаммони эса Козловнинг уйини қидириб
боргач, ечди.
Сафтер вазифасини яширмай, тўғрисини айтган эди. Ҳалимжон учувчилар хонасига кириб,
икки оғиз гап айтиб чиқиш эвини ҳам қилолмади. Красноярга етиб боришгач эса Сафтер
адашиб қолишдан қўрқиб онасининг этагидан ушлаб олган боладай қарийб изма-из юрди.
Вазифада белгилангандай биринчи куни Ҳалимжон харидор билан боғланиб, иккинчи куни
борди. Ўн икки қаватли уйнинг саккизинчи қаватига чиқишгандагина Сафтер ундан узилди.
Ҳалимжон қўнғироқ тугмасини босганида «Мен еттинчи қаватда лифтни ушлаб тураман. Бир
ишкал бўлса ўзингни шу ёққа қараб отавер», деб зина томон юрди.
Eшикни кекса бир аёл очиб «Кираверинг, ўғлим ваннада, ҳозир чиқади», деб Ҳалимжонни
ичкарига таклиф қилди. Ҳалимжон остона ҳатлаб ўтиши билан эшик қарсиллаб ёпилиб, шу
оннинг ўзида гапрданига тўппончанинг совуқ оғзи тиралди-да «қимирлама!» деган қатъий
буйруқ янгради. Рўпарасида тўппонча ўқталган икки йигит кўрингач, «дипломатни аста қўйиб,
қўлингни орқага қил», деган буйруқ берилди. Итоаткорлик билан буйруқ бажарилиши ҳамоноқ
Ҳалимжоннинг билакларига кишан солинди. Шундан кейин йигитлар чекинишиб, милитсия
полковниги кийимидаги ўрта яшар киши кўринди. У қўлларини орқасига қилганича аста юриб
келиб Ҳалимжоннинг рўпарасида тўхтади-да, гўё унинг юзларига нималардир ёзиб қўйилган-у,
шу ёзувларни ўқиётгандай обдон тикилди. Гарданига тўппонча тиралганида «тузоққа
илинганига» ишонган Ҳалимжон полковникни кўргач «Ҳайрият, ўзимизники экан», деб енгил
нафас олди. Унинг тикилишида ёмонлик кўрмай ўзини енгил тутди. Лекин кутилмаганда
қорнидан мушт еб букчайди. Кейин гарданига тушган тўппонча дастасининг зарбидан ҳушини
йўқотди.
Хушига келганида ўзини кенг хонада кўрди. Уни дераза остидаги қовурғасимон пўлат иситгичга
суяб қўйишган эди. Ўртадаги стол устида дипломат турибди. Полковник тўрга ўтириб олган,
ёнида эса эшикни очган кампир билан яна бир ёшроқ жувон туришарди.
— Ана, ботир жаноблари ўзларига келдилар, — деди полковник пичинг билан. Сўнг
ёнидагиларга қараб олгач, гапини давом эттирди: — Лейтенант, гувоҳлар ҳузурида ёзиб
қўйинг: қўлга олиш пайтида қаршилик кўрсатди, қочмоқчи бўлди. Шунақа, а? — аёллар
полковникнинг бу саволига жавобан ишончсиз равишда бош ирғаб қўйишди. — Ана энди
қулфнинг рақамларини айт, жаноб Козловга қандай совға олиб келганингни кўрайлик.
— Мен билмайман, — деди Ҳалимжон. — Козловнинг ўзи биларкан.
— Козлов биларканми? Қани ўша Козел? Сен Козлов билан охирги марта қачон ва қаерда
учрашган эдинг?
— Мен уни танимайман, бугун телефонда гаплашган эдим.
— Довдирама, кеча ҳам гаплашувдинг. Келишга ваъда берувдинг, а? Нега келмадинг? Биз сени
кутдик. Айт, нега келмадинг?
«Топшириқ шунақа эди», деса гап чувалашиб кетишини билган Ҳалимжон «Йўлда чарчаган
эканман, иккита пиво ичиб ухлаб қолибман», дея қўя қолди. Полковникнинг ишораси билан
хонадаги йигитлардан бири дипломатнинг рақамли қулфини бир-икки бураган бўлди-да,
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |