www.ziyouz.com kutubxonasi
161
раҳбари ишдан кетса, унга пойи патак бўлиб, лаганбардорлик қилиб юрувчилар дарров тўнни
тескари кийиб оладилар. Аммо шайтанат оламида бундай ҳолат кам учрайди. Бунда йўлбарс-
нинг йўлбарслик, бўрининг бўрилик «гувоҳномаси» олиб қўйилса ҳам у беозор жониворга
айланмаслигини барча билади. Бу оламда «гувоҳнома» шунчаки олиб қўйилмайди, балки
гўрковга топширилувчи «ўлим ҳақидаги далолатнома» билан алмаштирилади. Бундай
далолатнома берилмас экан, четга сурилган одамдан барибир қўрққулик. Шунга кўра «Асадбек
ўйиндан чиқибди», деган гап тарқалган тақдирда ҳам, «Ўқилон»нинг аввалги шуҳрати
атрофдаги одамларни талвасадан қутқармайди.
Ҳам чандир, ҳам ҳидланган гўштдан тайёрланган котлетни чайнаётган муовин ҳам бундан
мустасно эмас. Айни дамда биров келиб унга: «Жинни бўлмасанг-чи, бу одам энди ҳеч ким
эмас», деса ҳам у «Шу қиймани еб ўлмасман, лекин емасам ўлишим эҳтимоли бор», деган
эҳтиётда Асадбек амридан барибир бўйин товламасди.
Ликопча бўшагач, муовин ичкарида жой тайёр эканини яна эслатди. Манзура эса «адаси
кетақолайлик» деган маънода ялиниб қаради. Асадбек ҳар иккала таклифни эътиборсиз
қолдириб индамай ўтираверди. У безатилган дастурхон учун паст кетиб, жойни ўзгартиришни
истамади. Муовин дастурхон шу ерда безалиши шартлигини уқиб, таъзим билан изига қайтди.
Аввал дастурхон алмаштирилди. Улар кирганда эътиборсиз равишда сигарет тутатиб, без
бўлиб ўтирганларнинг барчаси чаққон тарзда хизматга киришди. Фақат Натали деганлари
кўринмади. Муовин «сени кўрсалар Бек акамнинг ғашлари келади», деб уни ошхонадаги
хизматга қолдирган эди.
Ўзига оро бериб кийинган уч йигит дастурхон усти ноз-неъматлар билан безалаётган пайтда
ресторанга беписандлик билан кириб келиб ўртада тўхташди. Олдинроқда тургани
ўтирганларга бир-бир қараб, кимнидир қидиргандай бўлди. Сўнг тўрдаги стол атрофида
ўтирган уч эркак, икки жувондан иборат давра сари юрди-да, уни кўриб саросима билан
ўрнидан қўзғолган чиройли жувонга тарсаки тушурди. Буни кўрган Манзура чўчиб ёқасини
ушлаганича нажот кўзлари билан эрига қаради. Асадбек хотинининг хавотирини сезмагандек,
худди зерикарли кинони эснаб тамоша қи-лаётган одам сингари бамайлихотир ўтираверди.
Тарсаки урган йигитнинг икки шериги даврадаги эркакларнинг орқасига ўтишганида жувон:
— Булар билан бирга ишлаймиз, бугун менинг туғилган куним эди, — деб уларни ҳимоя
қилмоқчи бўлди. Йигит ўрнидан жилишга, аёлни ҳимоя қилишга уринмаётган эркакларга
қаради-ю, шерикларига «урларинг», деб имламади. Жувоннинг билагидан маҳкам ушлаб,
бармоғидаги узукни тортиб олди. Кейин «соатни еч!» деб буюрди. Жувон титроқ бармоқлари
билан соатни ечиб узатгач, яна тарсаки еди. Бу сафар зарба қаттиқроқ бўлгани учун қалқиб
кетди. Йигит уни яна урмоқчи бўлиб хезланганида ошхона томондан югуриб чиққан хизматчи
орага тушиб, унга нимадир деди. Йигит шу оннинг ўзида шаштидан тушиб, Асадбек томонга
қараб олди-ю, шошқич равишда изига қайтди. Урушга шай турган шериклари нима воқеа юз
берганини англамай таажжуб билан унга эргашдилар.
Бу томоша Асадбекка ёшлик йилларини эслатди.
Ресторанга кирган пайтларда Кесакполвоннинг шунақа қилиғи бўларди. Баъзида ўзига ёққан
жувонга эга чиқишни истаб қоларди. Кўча-кўйдами ёки бозордами ови юришмаган кезлари эса
ресторанга ўйнашлари билан кирганларни шилиб олиш ҳаракатини қиларди. Ресторан,
меҳмонхона атрофларига ин қўйган фоҳишаларнинг кўпини яхши билувчи Кесакполвон худди
ҳозиргидай тамошани кўрсатарди. Кесакполвон билан тил бириктирган фоҳиша бир-икки
тарсаки ерди-ю, кейин улушни олгач, мукофотига унинг тўшагини обод қиларди. Асадбек, ўша
кунларни эслаб «бу тамоша ҳозир ҳам бор экан-да», деб ўйлади.
Дастурхон шоҳона кўриниш олгач, муовин яна таъзим билан пайдо бўлиб, шишаларнинг
қопқоғини очмоқчи бўлди.
— Очма, — деди Асадбек.
— Одамдан азиз бўлибдими, Бек ака. Табаррук қилиб беринг, ўзимиз отамиз, — Муовин
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |