Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
69
айланади. Ва аксинча қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва
тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади”.
Маънавият илдизи “аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг
қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб бугунги
кунда кутубхоналаримиз хазиналарида сақланаётган минглаб қўлёзмалар, уларда
мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт...
ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг маънавий бойликларимиз”га
бориб тақалади. Бу бебаҳо меросдан халқимиз, айниқса, ёшларимизни қанчалик
кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда
эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий
қуролга эга бўламиз.
Глобаллашув тўхтовсиз жараён. Уни тўхтатишга уриниш бефойда. Аксинча,
жамият тафаккурининг ўзгариши, “бир ёқадан бош чиқариш”, миллий урф-одат ва
анъаналарнинг сақланиб қолиши, маданият, санъат, фан ва таълимнинг ривожи
глобал жараёнларга қарши тура оладиган, метин иродали, соғлом тафаккурли,
юксак салоҳиятли, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш ҳал қилувчи
аҳамиятга эгадирки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади,
бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши ёш авлоднинг
қандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
Хамроева Умида Сайфуллоевна
Бухоро вилояти Бухоро тумани 19-мактаб психологи
Дастлабки педагогик ва психологик марказлар 1918 йили Тошкент ва
кейинчалик Чимкент шаҳрида ташкил қилинган. Педагогик музей ва педагогик
лаборатория универсал ўқув тарбия муассасаси бўлиб таълим тарбия билан
боғлиқ бўлган ҳамма вазифаларни қамраб олади. Бунинг ёрдамида таълим
методлари ишлаб чиқарилган, шу ернинг ўзида синалган ва республиканинг
бошқа ўқув муассасаларига тарқатилган. Ишнинг бундай ташкил қилинганлиги
тадқиқот қилишга имкон берган. Педагогик лаборатория ҳақида низомда шундай
дейилган: бу жой педагогик фикр ва ишнинг маркази бўлиши лозим. Шунинг
учун педагогик ишнинг ҳар бир янгилигини ўқитишда лабораторияда тўпланган
бой тажрибадан фойдаланиш имконияти берилиши керак, бу имконият бевосита
мактабларга берилиши лозим. Бошқа лаборатория ва кабинетлар билан бир
қаторда педагогик лаборатория ва педагогик музейда экспериментал психологик
лабораторияси ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда турли хил психологик тажрибалар
амалга оширилган. 1919 йили 1 апрелда Кавман Хорват маориф комиссарига хат
йўллаб, давлат кўзи ожиз, гунг, руҳий касал ва психик тараққиёти ҳамда
психикаси мувозанатсиз болаларни ўз тарбиясига олиши зарурлигини
таъкидлаган. Худди шу мақсадда бутун бир махсус муассасалар тизимини ташкил
этишни таклиф этган. Хорватнинг таклифи бир неча йўналиш бўйича диққатга
Do'stlaringiz bilan baham: |