Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
68 
нуқтаи назардан қараганда, бу жараён мутлақо янгича маъно-мазмундаги 
хўжалик, ижтимоий-сиёсий, табиий-биологик глобал муҳитнинг шаклланишини 
ва шу билан бирга, мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон 
миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этмоқда”. 
Глобаллашувнинг салбий оқибатлари ёш авлод тарбиясига кўрсатаётган 
носоғлом кайфият бўлиб, жиддий ғоявий-мафкуравий муаммоларни келтириб 
чиқармоқда. Ер юзининг қайси чеккасида бирон воқеа-ҳодиса юз бериши билан 
бу ҳақда жаҳон афкор оммаси зудлик билан хабар топмоқда. Зеро, глобаллашув 
жараёнининг жамият ҳаётига тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг сабаби 
ҳам оддий: “Бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат 
яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан 
шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда 
туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас”. 
Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар 
тезкорки, энди илгаригидек “бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг 
бизга алоқаси йўқ” деб бепарво қараб бўлмайди: “Глобаллашув жараёнининг яна 
бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир 
ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва 
марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар 
қандай одам, албатта, кузатиши муқаррар”. 
Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ 
кучга эга. Бу шиорнинг инсонни ҳамиша огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, 
агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш 
мумкин. Аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини кўриб 
бўлмайди. Мана шундай вазиятда ўз мустақил фикрига, замонлар синовидан ўтган 
ҳаётий-миллий қадриятларга, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга 
бўлмаган кишилар турли маънавий таҳдидлар, уларнинг ошкора ва пинҳона 
кўринишдаги таъсирига бардош бериши мушкул. 
Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган ҳозирги вақтда ёшларни 
ахборот воситаларини истеъфода қилмасликларига ҳеч ким кафолат бера 
олмайди. Зеро, инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас 
бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув 
шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан 
қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Ҳар қайси давлатнинг 
чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар сув билан 
ҳаводек зарур. Аммо фуқаро, авваламбор, ёш авлод маънавий оламининг 
дахлсизлигини асраш учун нималарга таяниб-суяниб иш олиб бориш лозимлиги 
жиддий масъулият юклайди. Шундай экан, тобора кучайиб бораётган бундай 
хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш зарур: “бундай 
таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил 
этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан 
жавоб бериш мумкин... 
Қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар 
ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish