Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 353
маълумотларни йиғиб бораётганини кузатасиз. Бу ёшда ҳаёт режаларини тузиш
бошланади. Шу билан бирга ёмон таъсирларга берилиш ҳолатлари ҳам
кузатилади. Бу даврга ҳос ҳолат бу- ўзини ёлғиз ҳис қилишдир. У ўзини
тўлақонли деб фақат дўстлар даврасида ёки бирор гуруҳ аъзоси бўлганда ҳис
қилади. Агар гуруҳ Камолотга етакловчи гуруҳлар бўлса бу яхши аммо акси бўлса
ундан ёмони йўқ. Бу давр назоратни кучайтиришни талаб этади. Аммо 10 ёшли
бола назоратидек эмас. Бу даврда онажонларимиз қизлари билан, оталарлар эса
ўғиллари билан дўстона муносабат ўрнатишлари мақсадга мувофиқ. Яна шуни
унутмаслигимиз керак оиладаги психологик муҳит ҳам боланинг келажагини
белгилайди. Шунинг учун ота-оналар аввало бир бирларига чиройли муносабатда
бўлишлари ва фарзандларига наъмуна бўлишлари керак.Ҳар бир ота она
фарзандининг ҳаётда ўз ўрнини топиб бахтли ҳаёт кечириши учун мана шу
даврни бошидан кечираётган фарзандига елкама - елка туриб ёрдам берсагина
фарзанди ота-онаси ҳоҳлагандан ҳам ортиқ комил инсон бўлиб вояга етади.
Жиноятчи инсонлар ёки енгил ҳаёт тарзини танлаган аёлларнинг ҳаёт йўлига
эътибор қаратадиган бўлсак мана шу даврда ота- онанинг фарзанди тарбиясига
эътиборсизлик қилганликларини ёки ҳаддан ташқари зулм қилиш ҳолатларини
кўрамиз. Бу даврдаги ўзгаришлар вақтинчалик, ховотир олиб болани
дўппослаб,жаҳл устида ҳар хил сўзлар билан фарзандингизни дилини оғритиб
қўйиб ўзингизда йироқлашишига сабаб бўлманг азиз ота-оналар. Болангизни
эрталаб уйғотганда ширин сўзлар билан уйғотинг. Фарзандингизни ҳаддан
ташқари қилган иши учун қаттиқ жазолаб уни ҳақоратламанг. Фарзандингизга
бироз эркинлик беринг.Болани мустақил қарор қабул қилишга ўргатинг.Болага
имкон қадар кўпроқ мустақиллик беришга ҳаракат қилинг.Акс ҳолда биринчи
синфда у қарор қабул қилишни билмаслиги , чунки ҳаддан ташқари кичиклик
қилиши мумкин, иккинчи синфда ҳам шундай, 8-синфга бориб эса у бу борада ҳеч
қандай тажрибага эга эмаслиги ва буни мутлақо билмайдиган бўлиб
чиқади.Фарзандингиз ёнида ҳеч қачон жанжал қилманг. Фарзандингиз билан тез-
тез суҳбатлашинг ва унинг орзу истаклари билан танишинг.Фарзандингиз билан
унга қизиқарли бўлган машғулотлар билан бирга шуғулланинг. Фарзандингизга
келажакда ўзингиз истаган инсон бўлишини айтиб унинг орзуларини
сўндирманг..Фарзандингизга кўпроқ китоблар ўқиб беринг. Фарзандингиз билан
дўстлик муносабатини ўрнатиш сиз учун тўғри йўл.
Фарзанд тарбиясида Абдулло Авлонийнинг қуйидаги ҳикматли сўзларига
эътиборимизни қаратайлик “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё
саодат –ё фалокат масаласидир” деб бежизга айтмаганлар. Ҳақиқатдан ҳам тарбия
шундай нарсаки агар ҳар бир ота-она фарзандлари тарбиясига қай даражада
эътиборли бўлса ҳамда уларнинг юксак маънавиятли комил инсон сифатида
етишиб чиқишлари учун ўз вақтларини ва эътиборларини аямасдан ҳаракат
қилсалар. Бу нафақат юртимиз балки ўзлари учун мехр оқибатли , хурмат иззатли
ва юрт равнақи учун фойдаси тегадиган фарзандларни тарбиялаган бўладилар.